Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/46
Sana22.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1648249
TuriИсследование
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46
Bog'liq
Ё.Саидов. Автореферат

хусусиятлари» деб номланади ва унда шеърий асарлардаги сўзлар маъно 
тузилишига кўра гуруҳланди, уларнинг бадиий имкониятлари ҳамда услубий 
хусусиятлари изоҳланди. Жадид адабиёти намояндаларининг бадиий тил 
воситаларидан фойдаланиш маҳорати тадқиқ этилди. Лексик маъноларнинг 
парадигматик муносабатлари таҳлил қилинди. 
3.1. Омонимлар. Ўзбек тилшунослигида омонимия ҳодисаси муайян 
даражада ўрганилган, у бўйича изоҳли луғат нашр этилган.
36
Тилшуносликда 
омонимиянинг уч кўриниши мавжудлиги таъкидланади: омолексема, 
омограф ва омофонлар.
37
Ўзбек тили шаклдош сўзларга ниҳоятда бой. 
Жумладан, умумтуркий қатламга оид ой сўзи шундай луғавий бирликлар 
жумласига киради. У қадимги туркий луғатларда aj шаклида ифодаланган 
бўлиб, асосан, уч маънога эгалиги айтилган: aj I қуёшдан нур олиб, ёғду 
сочувчи самовий жисм; aj II астрономик йилнинг ўн иккидан бирига – 
Ойнинг Қуёш атрофидан бир марта айланиб чиқиш муддатига тенг вақт, 
ўлчов бирлиги 30,28,29 ёки 31 кунлик давр; aj III хизматкор.
38
Қадимги туркий тил лексикасида қўлланган ой сўзининг учинчи 
маъноси (хизматкор) эски ўзбек адабий тилининг дастлабки тараққиёт 
босқичларида истеъмолдан чиққан. Англашиладики, у архаиклашган, унинг 
ўрнига арабча-форсча хизматкор сўзи фаол қўлланилган. «Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати»да ҳам ой сўзининг, асосан, икки (1. самовий жинс; 2. вақт, 
ўлчов бирлиги) маъно ифодалаши қайд этилган. Худди шу ҳолат жадид 
шеъриятида ҳам кузатилади. Масалан, Чўлпоннинг
Шафтолида ой нурини кўргач, яна руҳим‚

 
Ойлар ўтиб ёш даврига суқлар каби боқди 
байтидаги биринчи мисрада қўлланган ой сўзи самовий жисм маъносини
иккинчи мисрада қўлланган ой сўзи эса вақт, ўлчов бирлиги маъносини 
ифодалайди. 
Чўлпон шеърияти тилида кўк омоними қуйидаги маъноларда қўлланган: 
кўк I осмон (Кўк юлдузли изсиз эди, ер юлдузи кучсиз, ҳар иккиси кетди‚ 
Кўнглимга яқин нарсани излаб кеча-кундуз ой-йилларим ўтди); кўк II кўк ранг 
(Сенинг кўк тоза юзинг‚ Кўзга тақир кўринмайдир); кўк III ўт-ўсимлик, кўкат 
(Севинчи бер: кўк ялангга‚ Қора булут чодир қурди); кўк IV кўклам, баҳор 
(Кўкламойим йўлга чиқкан, кўкламойим қўзғалган‚ Кўк кўйлакнинг 
битишига, унча кўп ҳам қолмаган); кўк V эрк, эркин, озод, мустақил, ҳурлик. 
Сиз дейсизким, мен кўкларни ўйлайман,
Ер бетига сира назар солмайман. 
36
Миртаджиев М. Возникновение лексических омонимов в узбекском языке: Автореф. дис. … канд. филол. 
наук. –Т.: 1964; Каримов А. Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонининг лексик-семантик ва 
стилистик хусусиятлари: Филол. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.: ЎзР ФА ТАИ, 1974; Бафоев Б. Навоий 
асарлари лексикаси. –Т.: Фан, 1983; Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати. –Т.: 
Ўқитувчи‚ 1984. 
37
Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий ўзбек тили. –Т.: Университет, 2006. –Б. 45. 
38
Древнетюркский словарь. –Л.: Наука, 1969. -С. 25. 


23 
Шеър руҳидан келиб чиқилса, кўк бу ўринда истиқлол, миллий озодлик 
рамзи эканлиги билинади. Ватан ва халқ эрки, мустақиллиги учун азиз 
умрини бахшида этган, ўзбек тилини ўз ички имкониятлари асосида 
бойитишни назарда тутган Чўлпон қадимги туркий сўзлардан миллий руҳни 
уйғотиш воситаси сифатида кенг фойдаланган. Шоирда фикру туйғуларини 
рамзлар воситасида ифодалашга мойиллик кучли. Буни биргина кўк 
омонимининг «эрк, эркин, озод, мустақил, ҳурлик» маъносини қайта 
истеъмолга киритишга ҳаракат қилганлигидан ҳам англаш мумкин. 
Тажнис санъатини воқеалантирадиган омонимларнинг шеъриятдаги 
аҳамияти катта. Тажнис сўзнинг ички, ташқи шакли билан алоқадор 
санъатлардан биридир. Ўзбек мумтоз поэзиясида бўлгани каби жадид 
шеъриятида бу санъатнинг қуйидаги турлари қўлланилган: тажниси томм, 
тажниси мураккаб, тажниси ноқис, тажниси зойид, тажниси музориъ, 
тажниси акс, тажниси мукаррар, тажниси хатти. Ишда улар атрофлича 
таҳлил қилинган. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling