Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
номлари; 11. Ҳарбий терминлар; 12. Ижтимоий-сиёсий терминлар;
13. Этнонимлар; 14. Мавҳум тушунчаларни англатувчи сўзлар; 15. Мусиқа терминлари; 16. Диний эътиқод билан боғлиқ тушунчалар номи; 17. Хусусият-характер, хосса, белги англатувчи сўзлар; 18. Нарса-буюм номлари: 19. Миқдор, ҳажм, ўлчов номлари; 20. Шахс тушунчасини билдирувчи сўзлар; 21. Ҳаракат-ҳолатни билдирувчи сўзлар; 22. Ёрдамчи сўзлар. Жадид шеърияти сўз бойлигида ҳаракат-ҳолат ва нарса-буюм номларини ифодаловчи‚ турар жой, макон тушунчалари билан боғлиқ умумтуркий сўзлар миқдоран кўпчиликни ташкил этади. 2.1.2. Қадимги туркий лексика. Жадид шеърияти тилида муайян миқдорда қадимги туркий тил (VII - X) ва илк эски туркий тил (XI - XII)га оид луғавий бирликлар ҳам мавжуд. Улар 14 та мавзуий гуруҳ бўйича таснифланди. Ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланмайдиган‚ эскирган, истеъмолдан чиққан қадимги туркий сўзлар жумласига қопуғ, озиқ, туз (таом, егулик маъносида), чоғир, оғоч, оғу, ўғур (бахт, қут), ўғурли (бахтли, 33 Навоий. Муҳокаматул луғатайн. Танланган асарлар. III жилдли. (Нашрга Ойбек ва П.Шамсиевлар тайёрлаган) –Т.: Фан, 1948. –III жилд. –Б. 185. 18 қутли, давлатли), осиғ (фойда, манфаат, баҳра), тамуғ, учмоҳ, ёзуғ, қапуғчи‚ асру, ариғ, билик, ўксуз (етим, камбағал), пучмоқ (бурчак, кунж, гўша) (Фитрат); қамуқ, ёғлиғ (рўмол, рўмолча), аёқ (қадаҳ, коса, пиёла)‚ оғоч, ёзуғ, қўноқ, тўнак (қамоқхона, зиндон), ошлиқ (Чўлпон); илик, оғоч, карпич‚ очун, дақи (Элбек);. усрук‚ илик (Ибрат); эв, қапу (Ажзий); ёзуқ, ўксиз (Сўфизода); илик (Камий); билик, томуғ (Хондайлиқий); оғоч, ўртук (парда), битик, мунг‚ ёзуғ, тамуғ, очун, мунг, тегра, тутқин, йўқсил, егу, дағи (Боту) каби сўзларни киритиш. Уларнинг миқдорий нисбати турлича. Чунончи, Фитрат, Чўлпон, Элбек, Боту шеърияти тилида кўп, Ибрат, Ажзий, Сўфизода, Камий шеърлари тилида эса оз миқдорда қайд этилади. Мазкур бобнинг иккинчи параграфи «Ўзлашма қатлам лексикасининг мавзуий таснифи» деб номланган бўлиб‚ унда жадид шеърий асарлари тилидаги ўзлашма сўзлар таҳлил этилди ва мавзу гуруҳлари бўйича таснифланди. Ўзбек тилшунослигида лексикология бўйича яратилган тадқиқотларда ёт тиллардан ўзлашган сўзлар, асосан, уч гуруҳга, яъни арабий, форсий ва русча-европача сўзларга ажратилиб тадқиқ этилади. 34 Шундан келиб чиқиб, жадид шеърияти тилидаги ўзлашма қатламни мазкур луғавий гуруҳлар бўйича алоҳида-алоҳида таҳлил ва таснифлашни лозим топдик. 2.2.1. Форсий лексика. Форсча-тожикча сўзларнинг ўзбек тилига ўзлашиши бир даврнинг маҳсули эмас. Уларнинг ўзлашиши бир неча тарихий тараққиёт даврлари билан боғлиқ. Кейинги икки минг йил давомида Ўрта Осиёда, жумладан‚ Ўзбекистонда маҳаллий аҳолининг тили уч марта ўзгарган, яъни шарқий эрон тиллари ўрнига ғарбий эрон (форс тили) ва милоднинг бошларидан туркий тиллар кенг тарқалган 35 . Ўзбек халқи ва тилининг шаклланишида қарлуқ, ўғуз ва қипчоқ уруғлари билан бирга эронзабон уруғлар (суғдийлар, хоразмликлар)нинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Жадид шеърияти тилида қўлланган форсий сўзлар 16 та мавзуий гуруҳлар бўйича таснифланди. Қадимдан бошланган турк (ўзбек) - форс-тожик билингвизм ҳодисаси ХХ аср бошларида ҳам анъанавий давом этди. Жадид адабиёти намояндаларининг аксарияти форс-тожик тили ва адабиётини чуқур ва мукаммал билган, айримлари шу тилда ижод намуналарини яратган. Жадид шеърияти тилида белги-хусусият, ҳолат‚ мавҳум тушунчаларни ифодаловчи форсча-тожикча ўзлашма сўзлар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Тарихий ривожланиш жараёнларида ўзлашган форсий сўзларнинг фонетик қурилиши ва лексик маъносида ўзгариш у қадар юз бермаган. Аксарият форсий сўзлар эски ўзбек адабий тилидаги шакл ва маънода истифода этилган. 2.2.2. Арабий лексика. Араб тили туркий тиллар‚ чунончи‚ ўзбек тилига кучли таъсир этган тиллардан биридир. Жадид шеърий асарлари тилидаги арабча сўзлар 15 та мавзуий гуруҳга ажратилди‚ улар таснифланди ва таҳлил 34 Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. -Т.: Фан‚ 1985. –Б. 113. 35 Ўзбекистон тарихи. Дарслик. -Т.: Янги аср авлоди‚ 2003. –Б. 55. 19 этилди. Қўлланилган арабча ўзлашмаларнинг деярли барчаси эски ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган. Бу жадид шеърияти тилида арабий сўзларнинг қўлланиши тарихий асосга эга эканлигидан, истеъмоли анънавий давом этганлигидан далолат беради. Жадид шеърияти тилидаги арабча ўзлашмаларнинг миқдори шеърий тизим турига кўра турлича. Аруз вазнида ёзилган шеърий асарларда уларнинг миқдори бармоқ вазнида ёзилган шеърлардагига нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Жадид шеърияти тилида маънавий-маърифий, диний-ахлоқий, мавҳум тушунчалар, белги-хусусият ифодаловчи арабий сўзлар фаол қўлланган. 2.2.3. Рус тилидан ва у орқали европа тилларидан ўзлашган лексик қатлам. Жадид шеърияти тилида рус ва у орқали европа тилларидан ўзлашган лексик бирликлар алоҳида луғавий қатламни ташкил этади. Уларни қуйидаги мавзуий гуруҳлар бўйича таснифлаш мумкин: 1. Вақт, сон-миқдор тушунчаларини ифодаловчи сўзлар: минут [р минута < лат], миллион [р < фр] (Чўлпон); феброл [р < лат февраль], март [p< лат], нўябр [р ноябрь<лат], ийул [р июль<лат], май [р < лат] (Хондайлиқий). 2. Савдо ва молия соҳасига оид терминлар: банк [p < фр < итал], капитал [p < лат] (Чўлпон); белат [p билет], пилон [p план < лат] pул [ф-т < грек] (Мажидий). 3. Ижтимоий-сиёсий терминлар: кўлликтив [p коллектив < лат], союз [p], кампания [p компания фр], буржуа [p буржуазия < фр] (Элбек); район [p < фр], суд [p], партия [p < нем] (Ибрат). 4. Саноат ва транспорт соҳаларига оид номлар: электрик [p электр < грек], машина [p < фр], пароход [p], флот [p < нем] (Чўлпон); матор [p мотор < лат], трактар [p трактор < инг], мошина [p < фр], техника [p < грек], радийў [p радио < лат], вағун [p вагон < инг], радийўприйомник [р радиоприёмник], завўд [р завод] (Мажидий). 5. Нарса-буюм номлари: самовар [p], лента [p], лампа [p < фр] (Элбек); камзул [p < фр], торт [p < итал], самавар [p самовар], кўфия [р копия], лампа [p < фр] (Ибрат). 6. Мансаб-мартаба, лавозим номлари: пристав [р – маҳаллий полиция бошлиғи], директўр [р директор < лат], судия [р судья] (Камий); каниз [р князь], полис [р полиция < нем] (Сўфизода). 7. Табиат ҳодисалари номи: пўртана [итал – кучли денгиз тўлқини; довул, бўрон], вулқон [р вулкан < лат], лава [р < итал] (Боту). 8. Озиқ-овқат ва ичимликлар номи: торт [р < итал], фива [р пиво] (Ибрат); канфет [р конфета], вино [p] (Мажидий); конияк [р коньяк], шампoн [р шампанское] (Ажзий). 9. Алоқа соҳаси лексикаси: тилифўн//телефўн [р телефон < грек], тилгиром [р телеграмма < грек], тилғироф [р телеграф < грек], заказ [p], адрес [р < фр], канверт [р конверт], пасилка [р посылка], почта [р < поляк]. 10. Этнонимлар: ўрис//рус, фаранг (француз), юнон, лотин, немис, ислован (славян). 20 11. Ҳарбий терминлар: танка [р танк < инг], фрўнт [р фронт < нем], пулимўт [р пулемёт], армия [р < фр < лат] иштаб [р штаб < нем]. 12. Ўрин-жой тушунчасини ифодаловчи сўзлар: ресторан [р < фр], парк [р < инг] (Чўлпон); пассаж [р], зол [р зал < нем], гастинса [р гостиница - меҳмонхона] (Камий). 13. Маданият, санъат ва маорифга оид терминлар: жаз [р джаз < инг - оркестр], рўл [р роль < фр], гимнастика [р < грек], газет [р газета < итал] (Чўлпон, Элбек, Ибрат); гимнозия [р гимназия < грек], газит [р газета < итал], райал [р рояль < фр], виставка [p] (Камий, Хондайлиқий). 14. Фитонимлар: помидор [р < итал], картушка [картошка] (Элбек). Жадид поэтик асарларидаги русча-европача сўзлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига тегишли бўлиб, улар орасида, айниқса, кундалик турмушга оид сўзлар ва илмий-техникавий терминлар нисбатан кўпчиликни ташкил этади. ХХ аср бошларида рус тилидан ўзлаштирилган аксарият лексемалар ўз талаффузида берилмай ўзбекчага мослаб (полиграфни палиграп, столни истал каби) ёзиш ҳодисаси кучли бўлган. Жадид шеърияти тилидаги луғавий қатламнинг миқдорий ва фоиз кўрсаткичини қуйидагича умумлаштириш мумкин: 1-жадвал Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling