Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Жадид бадиий асарлари
лексикасини ўрганиш асосида: жадид асарлари лексикасидаги сўзларнинг маъносига доир изоҳлардан, лексикографик талқинлардан «Исломшунослик қомусий луғати»нинг луғат мақолаларида тушунча ҳамда терминларнинг моҳиятини очиб берувчи изоҳлар таҳририда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 16 июлдаги 1488-сон маълумотномаси). Натижада луғат ислом маданиятига доир янги маълумотлар билан бойиган, изоҳталаб сўзларнинг моҳияти очиб берилган; ҳозирги ўзбек адабий тилининг қадимги туркий тилга муносабати, қадимги туркий лексиканинг лексик-семантик ва функционал хусусиятлари, мавзуий гуруҳлари таснифи, изоҳталаб қадимги туркий сўзларнинг луғавий маъноси ҳамда ўзбек халқ шеваларида қўлланишда давом этаётган қадимги туркий тилга оид сўзларнинг манбаларини аниқлашга доир хулосалардан «Девону луғотит турк»даги халқ мақоллари» луғат-маълумотномани яратишда фойдаланилган (Тошкент: Наврўз, 2015. – 90 б.). Илмий натижалар тил бирликларини изоҳлашда асос бўлиб хизмат қилган; жадид лирик асарларининг лингвостатистик‚ функционал-семантик¸ лингвопоэтик тавсифи ва ўзбек миллий тилининг шакланиш жараёнлари тарихига доир масалалар ечимларидан ОТ-Ф8-090 рақамли «Жадид адабиёти – жаҳон илғор адабиётининг синтези сифатида» (2007-2011) фундаментал лойиҳасида жадид бадиий меросинининг лингвистик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 18 ноябрдаги ФТК-0313/818-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши жадидларнинг тилшунослик меросини, миллий тилни шакллантириш борасидаги илмий- назарий қарашлари ва фаолиятини аниқ баҳолаш имконини берган; жадид адабиёти намояндаларининг ўзбек адабий тили ва унинг меъёрларига муносабати¸ XX аср бошлари адабий тилнинг асосий хусусиятлари, ривожланиш йўллари ва қонуниятлари¸ ҳозирги ўзбек адабий тилининг жадид бадиий асарлари лексикасига муносабатини аниқлашга оид хулосалардан Ф-1-06 «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Ғарбу Шарқ адабий анъаналари синтези» (2012-2016) фундаментал лойиҳасида жадид адабиётига оид илмий тадқиқотлар рўйхатини шакллантиришда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 18 ноябрдаги ФТК-0313/818-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар жадид адабиёти ва адабиётшунослиги библиографиясини мукамаллаштиришга хизмат қилган; жадидларнинг илмий-бадиий мероси, уларнинг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрнини аниқлаш, ўзбек миллий тилининг шаклланиши ва тараққиёти билан боғлиқ масалаларни баҳолаш, жадид шеъриятининг бадиий-лисоний хусусиятларини аниқлашга доир хулосалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2015-2017 йилларда эфирга узатилган 14 «Муносабат», «Интервью плюс», «Долзарб мавзу» каби кўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2017 йил 4 декабрдаги 1/320-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг илмий- оммабоплиги таъминланган, мазмуни мукаммаллашган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling