Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг предметини Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний,
Абдулҳамид Чўлпон, Муҳаммадшариф Сўфизода, Каримбек Камий, Сиддиқий-Ажзий, Сирожиддин Сидқий, Абдулҳамид Мажидий, Исҳоқон Ибрат, Элбек, Ботуларнинг поэтик асарлари лексикаси ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда тавсифлаш, таснифлаш, компонент таҳлил, функционал-семантик, қиёсий-тарихий, тарихий-генетик, статистик ва лингвопоэтик методлардан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: жадид шеърияти лексикасидаги ўз ва ўзлашган қатламнинг қўлланиш даражаси, генетик асоси, ўзаро нисбати‚ фаоллик даражаси, миқдори‚ мавзуий гуруҳлари, қадимги туркий тил, турк тили ва озарбайжон тилига хос сўзлар аниқланган, лексик-семантик ва функционал хусусиятлари очиб берилган; жадид асарлари лексикасини қадимги ва эски туркий тил ҳамда эски ўзбек тили билан қиёслаш орқали ўзбек адабий тилининг лексик таркиби янгиланганлиги асосланган, умумтуркий қатламнинг миқдор ва сифат жиҳатдан бойиганлиги исботланган; «Чиғатой гурунги» аъзолари шеърияти тилида қадимги туркий сўзларнинг қўлланиш сабаблари ва манбалари аниқланган; жадид асарлари лексикаси туркий тил ва халқ шевалар асосида шакллантирилганлиги аниқланган, янги илмий-маданий тушунчалар учун ўзбек адабий тилига янги сўзлар олиб кирилганлиги очиб берилган; метафора, метонимия ва синекдохаларнинг тузилмавий-семантик, поэтик-эстетик табиати ва лингвопоэтик имконият ҳамда хусусиятлари ёритиб берилган; 26 Беҳбудий. Тил масаласи // Ойна. –Самарқанд: 1915. -№ 11-12; Беҳбудий. Икки эмас¸ тўрт тил лозим // Ойна. –Самарқанд: 1915. -№ 1; Беҳбудий. Сарт сўзи мажҳулдир // Ойна. –Самарқанд: 1915. -№ 22¸ 23¸ 25¸ 26; Беҳбудий. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи Б.Қосимов). –Т.: Маънавият, 1997. -232 б.; Авлоний Абдулла. Адабиёт ёхуд миллий шеърлар. Биринчи жуз. –Т.: Ильин литографияси¸ 1909; Иккинчи жуз. –Т.: Ильин литографияси¸ 1912; Учинчи жуз. –Т.: Орифжонов литографияси¸ 1916; Тўртинчи жуз. –Т.: Орифжонов литографияси¸ 1916; Бешинчи жуз. –Т.: Яковлев литографияси¸ 1916; Фитрат. Аруз ҳақида. (Масъул муҳаррир Отажон Ҳошим). –Т.: Ўздавнашр¸ 1936; Ҳожи Муин. Тил масаласи // Меҳнаткашлар товуши. -Самарқанд: 1918. 16 июль; Фитрат. Шеър ва шоирлиқ // Иштирокиюн. –Т.: 1919. 24¸ 25¸ 26 октябрь; Фитрат. Адабиёт қоидалари. –Самарқанд-Тошкент: 1926; Фитрат. Тилимиз // Иштирокиюн. –Т.: 1919. –№ 132. 12 июль; Фитрат. Ўзбек тили қоидалари тўғрусида бир тажриба. Биринчи китоб: Сарф. –Т.: Ўздавнашр¸ 1930; Фитрат. Ўзбек тили қоидалари тўғрусида бир тажриба. Иккинчи китоб: Наҳв. – Самарқанд-Тошкент: Ўздавнашр¸ 1927; Ҳожи Муин. Самарқанд матбуотининг тарихи // Зарафшон. - Самарқанд: 1923. 5 май; Ҳожи Муин. Вақтсиз мубоҳаса // Зарафшон. -Самарқанд: 1924. 7 февраль; Ҳожи Муин. Ўзбекча алифболар тарихи // Маориф ва ўқутғувчи. –Т.: 1926. –№ 2; Хожи Муин. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи Н.Намозова). - Т.: Маънавият, 2005. -175 б.; Зоҳирий А. Тил ва имло масаласи // Қизил Ўзбекистон. –Т.: 1929. -29¸ 31 март; Зоҳирий А. Имло масаласи ҳақида иккинчи турли мулоҳаза // Иштирокиюн. –Т.: 1919. -19 июнь; Элбек. Ёзув йўллари. –Т.: Туркистон давлат нашриёти¸ 1921. -30 б.: Элбек. Бошланғич мактабда она тили. –Т.: Туркистон давлат нашриёти¸ 1923; Элбек. Имло масаласи // Иштирокиюн. –Т.: 1920. 18¸ 19 сентябрь; Элбек. Имло ва тил қурултойининг чақирилиши олдидан // Иштирокиюн. –Т.: 1920. 27 ноябрь; Элбек. Луғат ва атама // Инқилоб. –Т.: 1924. -№ 13-14. Мунаввар Қори Абдурашидхонов. Хотираларимдан (жадидчилик тарихидан лавҳалар). (Нашрга тайёрловчи С.Холбоев). -Т.: Шарқ, 2001. -127 б.; Чўлпон. Адабиёт надир. (Масъул муҳаррирлар О.Шарафиддинов ва У.Норматов). –Т.: Чўлпон¸ 1993. -238 б. 12 миллат тақдирига бевосита алоқадор эрк‚ ватан ва маърифат каби тушунчаларни ифодаловчи метафоралар алоҳида тизим сифатида шаклланганлиги далилланган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling