Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тақиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
жадид поэтик асарлариининг лисоний-бадиий хусусиятларига доир материаллар ва хулосалар ўзбек тилшунослиги учун муҳим илмий-назарий маълумотлар беради, унинг назарий асосларини бойитади; «Ҳозирги ўзбек тили», «Тил тарихи», «Ўзбек диалектологияси», «Ўзбек тилшунослиги тарихи», «Матн лингвистикаси», «Лингвокультурология» фанлари бўйича яратиладиган дарслик ва қўлланма, ўқув ҳамда изоҳли луғатларнинг мукаммаллашуви учун хизмат қилади; тадқиқот натижалари асосида яратилган луғат-маълумотномалар филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар, илмий тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари учун билим ва малакаларини оширишда зарур манбалардан бири бўлиб хизмат қилади; жадид адабиёти вакилларининг бадиий маҳорати, бадиий тасвир ҳамда тил имкониятларидан фойдаланиш даражасига доир материал ва умумлашмалар ёш авлод дунёқарашини шакллантириш, уларнинг бадиий- эстетик дидини мукаммалаштириш ҳамда мажозий сўзларнинг маъноларини англашда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги лингвистик таҳлил методологияси негизида шакллантирилгани, бирламчи илмий-бадиий манбаларга таянилгани¸ ишончли ва самарадор замонавий семантик- семиотик, математик-статистик усуллардан фойдаланилгани, чиқарилган хулосаларнинг тавсифлаш, таснифлаш, қиёсий-тарихий, компонент, функционал-семантик, тарихий-генетик, лингвопоэтик таҳлил усуллари билан асослангани, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти XX аср бошлари ўзбек адабий тилининг асосий хусусиятларига доир маълумотларни кенгайтириш, ўзбек адабий тили тарихини даврлаштириш, ўзбек тили лексикологияси ва терминологияси тарихини ўрганиш, жадид бадиий асарлари лексикасини статистик, тарихий-этимологик, лексик-семантик ва лингвопоэтик тизимда тадқиқ этиш, лексикографик луғатларни тузишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти жадид бадиий асарлари тили бўйича махсус курс ва семинарлар ўтиш, ихтисослик фанларни ўқитиш, ўзбек тилининг тарихий лекисикологиясини ёзиш, «Ҳозирги ўзбек тили», «Тил тарихи», «Ўзбек диалектологияси», «Ўзбек тилшунослиги тарихи», «Матн лингвистикаси», «Лингвокультурология» фанларидан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш, оммавий ахборот воситаларида жадид адабиёти намояндаларининг ўзбек адабий тилини ривожлантиришдаги ролини тарғиб 13 этиш, истиқлол мафкураси асосларини бойитишга хизмат қилиши билан белгиланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling