Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/46
Sana22.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1648249
TuriИсследование
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
Ё.Саидов. Автореферат

Тадқиқотнинг вазифалари: 
жадид адабиёти намояндаларининг ўзбек адабий тили ва унинг 
меъёрларига оид муносабатини белгилаш, улар фаолиятининг тарихий 
аҳамиятини ёритиш; 
лексик-семантик ўзгаришларни ўша даврдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий, маданий-маърифий омиллар, ижтимоий-эстетик талаблар билан 
боғлиқ ҳолда очиб бериш; 
луғавий қатламни аниқлаш ва олинган натижаларни қиёслаш асосида ўз 
ва ўзлашган сўзларнинг миқдорий нисбатини белгилаш
асарлар лексикасини тарихий-этимологик нуқтаи назардан ўрганиш 
асосида XX аср бошларидаги ўзбек адабий тили луғат таркибининг умумий 
ҳолатини аниқлаш; 
лексик бирликларни турли мавзуий гуруҳлар бўйича тасниф этиш ва шу 
орқали жадид адабиёти вакилларининг ўзбек тили сўз бойлигини
ривожлантиришдаги ўрнини кўрсатиш;
сўзларни шакл ва маъно белгиларига кўра таснифлаш, таҳлил этиш ва 
олинган натижалар бўйича давр адабий тили лексикасида сўз маъноси билан 
боғлиқ силжишларни белгилаш; 
метафора, метонимия ва синекдоханинг лингвопоэтик хусусияти, 
вазифаси ва имкониятларини аниқлаш, бадиий-эстетик қийматини очиб 
бериш; 
миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти учун характерли бўлган 
истиораларни аниқлаш ва жадид адабиёти намояндаларининг метафоралар 
тизими ривожидаги ўрнини белгилаш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида Фитрат, Авлоний, Чўлпон, Сўфизода, 
Камий, Ажзий, Хондайлиқий, Мажидий, Ибрат, Элбек, Ботуларнинг 
қўлёзма
23
¸ ўз даврида
24
ва Истиқлолдан кейин
25
нашр этилган бадиий 
асарлари танлаб олинди. Ўрни билан Беҳбудий, Ҳожи Муин, Фитрат, 
23
Камий. Баёз. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик 
институтининг қўлёзмалар фонди. Инвентарь № 5736. (Бундан кейин ЎзР ФА ШИ, қўлёзма. Инв деб 
келтирилади); Камий. Баёз. ЎзР ФА ШИ, қўлёзма. Инв. № 7710. 
24
Чўлпон. Уйғониш. –Т.: Туркистон давлат нашриёти¸ 1922; Чўлпон. Булоқлар. –Т.: Туркистон давлат 
нашриёти¸ 1923; Чўлпон. Тонг сирлари. –Т.: Ўздавнашр¸ 1926; Чўлпон. Соз. –Т.: Ўздавнашр¸ 1935. 
25
Фитрат. Танланган асарлар. V жилдли. (Нашрга тайёрловчи Ҳ.Болтабоев). –Т.: Маънавият¸ 2006. -IV жилд. 
-333 б.; Фитрат. Танланган асарлар. V жилдли. (Нашрга тайёрловчи Ҳ.Болтабоев). –Т.: Маънавият¸ 2010. -V 
жилд. -302 б.; Авлоний Абдулла. Шеърлар, ибратлар. Танланган асарлар. II жилдли. (Нашрга Б.Қосимов 
тайёрлаган). –Т.: Маънавият, 1998. -I жилд. -270 б.; Авлоний Абдулла. Пандлар, ибратлар, ҳикоятлар, 
драмалар, мақолалар, саёҳат хотиралари. II жилдли. (Нашрга Б.Қосимов тайёрлаган). -Т.: Маънавият, -1998. 
-II жилд. -303 б.; Ибрат, Ажзий, Сўфизода. Танланган асарлар. –Т.: Маънавият, 1999. -228 б.; Каримбек 
Камий. Дилни обод айлангиз. (Нашрга тайёрловчи Олим Олтинбек). -Т.: Маънавият, 1998. -160 б.; 
Абдулҳамид Мажидий. Кўнгил орзулари. (Нашрга тайёрловчи Ҳ.Узоқов). –Т.: Маънавият, 2000. -159 б.; 
Сидқий Хондайлиқий. Танланган асарлар. (Нашрга Б.Қосимов ва Р.Жавҳарова тайёрлаган). -Т.: Маънавият, 
1998. -304 б.; Элбек. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи Ҳ.Узоқов). -Т.: Шарқ, 1999. –287 б.; Боту. 
Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи Н.Каримов¸ Ш.Турдиев). - Т.: Шарқ, 2004. -190 б.; Чўлпон. Яна 
олдим созимни. -Т.: Адабиёт ва санъат, 1991. -569 б.


11 
Чўлпон, Элбек, Ботуларнинг тил масаласига оид мақола¸ рисола ва 
луғатларига ҳам мурожаат қилинди.
26

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling