Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
учун метафорик
сўз Муаллиф Эрк-озодлик тушунчаси учун метафорик сўз Фитрат Каъба‚ қиблагоҳ, аёл, она Фитрат қуёш‚ ойдинлик йўли‚ чечак Чўлпон уй‚ кўз‚ саждагоҳ Чўлпон гул, бинафша‚ тонг‚ кўклам‚ чечак‚ бойчечак Авлоний гул‚ гулзор Элбек кийик‚ қоракўз оппоғим‚ янги йўл‚ қушча‚ эшик Мажидий кўз‚ боғ‚ жигар Боту тонг‚ нур‚ қуёш‚ тоза куч‚ чечак Таҳлиллар шуни кўрсатдики¸ жадид бадиий асарлари тилида қуйидагилар метафоризация қилинган: а) ҳайвонлар: арслон, ит¸ қоплон¸ қўзи, кийик¸ бўри¸ шер¸ йўлбарс; б) қушлар: булбул¸ қумри¸ бойқуш¸ олақарға, кўршапалак, бургут¸ қалдирғоч, қарға; в) ҳашаротлар: зулук, ўргимчак; г) ўсимлик ва дарахтлар: гул¸ чечак, бинафша¸ атиргул¸ чинор; турли нарса¸ қуроллар: кафан, шам, чироқ¸ тиғ, занжир; д) инсон танаси аъзолари: кўз, жигар, панжа; е) табиат ҳодисалари: булут, ел, шамол, пўртана; ё) осмон жисмлари: ой¸ офтоб¸ куёш¸ юлдуз¸ Чўлпон; ж) фасл ва пайт номлари: тун, баҳор¸ кўклам, ёз, қиш¸ тонг; з) диний тасаввурлар: жон¸ фаришта¸ малак¸ шайтон¸ пари; и) қиммтбаҳо тошлар: олтин¸ кумуш¸ гавҳар, дур; й) ранглар: қизил¸ қора¸ малла, кўк¸ сариқ¸ оқ. Жадид адабиёти намояндаларининг шеърларидаги анъанавий метафоралар (гул, пари, булбул) ҳам, хусусий метафоралар (қизил гул, бинафша, йўл) ҳам умуминсоний эзгу ғояларни ёйишга йўналтирилган. Жадидлар қўллаган метафоралар халқнинг диний эътиқоди¸ ижтимоий- сиёсий, эстетик қарашлари асосида шаклланган, ўзбек халқи маданиятини ўзида тўлиқ акс эттиради. Улар, шубҳасиз, халқ бадиий-эстетик дидининг такомиллашишида асосий манбалардан бири бўла олади. 29 4.2. Метонимиялар. Бадиий адабиёт намуналаридаги метонимияларни семантик моҳият ва вазифавий-услубий хусусиятларига кўра икки гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мумкин: узуал метонимиялар; контекстуал метонимиялар 49 . Жадид шеъриятида асар номи билан асар сўзи орасидаги доимий алоқага асосланган метонимиялар кўп учрайди. Чунончи, Чўлпоннинг «Туркистон табиби» ўйналар экан, Саҳнамиз «Ҳамлет»га етди!» дердинг шеъридаги Туркистон табиби ва Ҳамлет метонимиялар бўлиб, бунда атоқли от билан турдош отнинг боғланувидан тузилган бирикма ўрнига атоқли отнинг ўзи ишлатилган. Маълумки, бу ҳолатда атоқли от янги лексик маъно англатмайди, балки ўз маъносини сақлаган ҳолда турдош от маъносини ҳам ўз устига олади. Атоқли отни бундай ишлатиш билан контекстуал метонимия воқе бўлади. «Ер юзи» ўрнида бангу, «Муштум» ўрнида пинак‚ «Ўзбекистон»у «Зарафшон» бунда қора донадур. Ибрат мазкур байтида миллат аҳлининг аксарияти дунё янгиликлари ҳақида хабар берувчи газеталарни ўқиш ўрнига бангу наша чекиш ёки пинак билан машғул эканлигидан чуқур надомат чекади. Ер юзи, Муштум, Ўзбекистон, Зарафшон газеталарнинг номлари. Мазкур метонимлар шеър таъсирчалигини ошириш билан бир қаторда, мисралардаги ҳижоларнинг тенглиги учун ҳам хизмат қилган. Таъкидлаш лозимки‚ назарда тутилган давр ижодкорларининг шеърий асарлари тилида бу каби метонимлар жуда кўп миқдорда мавжуд. 4.3. Синекдохалар. Жадид шеърияти тилида синекдоха йўли билан кўчма маъно ҳосил бўлиши, асосан, от ва сифат сўзлар асосида воқеланган. От гуруҳидаги сўзлар асосида ҳосил бўлган синекдохалар миқдоран кўп мавжуд. Аниқ нарса-предмет ва ўсимликлар номи синекдохаларни ҳосил этишда фаол иштирок этган. Генетик манбаига кўра синекдохаларнинг аксариятини ўз қатламга оид лексик бирликлар ташкил этади. Одам танаси аъзолари ва ўсимликлар номи синекдоха йўли билан кўчма маъно ҳосил этишда сермаҳсулдир. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling