Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
лингвопоэтикаси» деб номланган ва унда жадид поэтик асарлари тилидаги
метафора, метонимия ва синекдохалар таҳлил этилган. «Лингвистик поэтика» терминини биринчи марта В.П.Григорьев ўтган асрнинг 70-йилларида илмий муомилага олиб кирди. У «Поэтика слова» монографиясида махсус йўналишнинг келиб чиқиши‚ шаклланиши ва тараққиёти хусусида кенг маълумот берди. «О задачах лингвистической поэтики» (1974) асарида эса лингвопоэтика терминини изоҳлаб‚ унинг мақсад-вазифаларини белгилади. 43 Шундан кейин бадиий асар тили эстетик-фалсафий‚ структур-семиотик‚ стилистик ёндашувлар асосида ўрганила бошланди, бадиий матнга эстетик нуқтаи назардан баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилди. Лингвопоэтика йўналишида ҳозирга қадар ўзбек адабиётшунослиги 44 ва тилшунослигида 45 қатор тадқиқотлар яратилди. 4.1. Метафоралар. Метафора Шарқ шеъриятида истиора деб аталади ва у маънавий санъатнинг бир тури ҳисобланади. 46 Фитрат 1926 йилда чоп этган «Адабиёт қоидалари» номли қўлланмасида истиорага қуйидагича тавсиф беради: «Бир сўзнинг ўз маъносидан бошқа бир маъно учун ишлатилмакидир. Шул шарт биланким, у сўзнинг ўз маъноси билан янги маъноси орасида бир турли ўхшашлик бўлсун» 47 . . Фитратнинг мазкур фикридан кўриниб турибдики, истиорада муайян сўз ўз маъносида эмас, балки мажозий бир маънода ифодаланади ва бунда сўзнинг ўз маъноси билан кўчма маъноси ўзаро ўхшашликка асосланади. Истиорада сўзлараро маъно кўчиши икки ҳодисанинг ўхшатилиши, қиёсланиши асосида воқеланади. Ўхшатиш (ташбиҳ) билан истиора ўртасида ўзаро ўхшашлик бўлса-да, улар орасида муайян фарқлар ҳам мавжуд. Фитрат ана шу фарқни кўрсатиб ўтади: «истиорада ўхшаған айтилмайди, ўхшатилған айтилади». Шунга мувофиқ у истиорани икки тур, яъни очиқ истиора ва ёпиқ истиорага ажратиб тасниф этади. Очиқ истиоранинг ҳосил бўлиши жуда 43 Григорьев В.П. Поэтика слова. –М.: Наука‚ 1979. 44 Дониёрова Ш. Ш.Холмирзаев ҳикояларининг бадиий-услубий ўзига хослиги: Филол. фан. номз. … дис. автореф. –Т.: 2000; Солижонов Й. XX асрнинг 80-90 йиллари ўзбек насрида бадиий нутқ поэтикаси: Филол. фан. номз. … дис. автореф. –Т.: 2003; Қуронов Д. Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси. -Т.: Ўқитувчи‚ 1997; Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. -Т.: Фан‚ 2005. 45 Абдураҳмонов Х., Маҳмудов Н. Сўз эстетикаси. – Т.: Фан, 1981; Маҳмудов Н..Ойбек насридаги ўхшатишларнинг лингвопоэтикаси // Ўзбек тили ва адабиёти. –Т.: 1985. -№ 6 (12). –Б. 48-50; Шу муаллиф. А.Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. –Т.: 1987. -№ 4 (8). –Б. 34-38; .Мирзаев И.К.. Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста: Автореф. дис. … док. филол. наук. –Т.: 1992; Худойберганова Д. Семантический и стилистический анализ конструкций уподобления в узбекском языке: Автореф. дис. … канд. филол. наук. –Т.: 1989; Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати («Кеча ва кундуз» романи мисолида): Филол. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.: ЎзР ФА ТАИ, 2000; Йўлдошев М. Чўлпон сўзининг сирлари. –Т.: Маънавият, 2002; Шу муаллиф. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. –Т.: Фан, 2006. -76 б.; Шу муаллиф. Бадиий матн лингвопоэтикаси. – Т.: Фан, 2008. -156 б.; Шу муаллиф. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. док. … дис. автореф. – Т.: ЎзР ФА ТАИ, 2009; Рихсиева Г. Лингвопоэтик тадқиқ асослари бўйича мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти. –Т.: 2003. -№ 2(4). –Б. 84-86; Ҳусанов Н. XIV аср ёзма ёдгорликлари тилидаги антропонимларнинг лексик-семантик ва услубий хусусиятлари. -Т.: Ёзувчи, 1997; Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар: Филол. фан. номз. … дис. автореф. –Т.: 2010. 46 Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. –Т.: Шарқ, 1998. –Б.53. 47 Фитрат. Адабиёт қоидалари. Танланган асарлар. V жилдли. -Т.: Маънавият, 2006. -IV жилд. –Б. 11-88. 27 содда бўлиб, унда ўхшаган ўрнида ўхшатилган айтилади. Олим истиоранинг бу турига қуйидагини мисол қилиб келтиради: «Алдовчи бир киши билан кўрушмак истаганимизда У шайтон билан меним ҳеч ишим йўқ десангиз, очиқ истиора қилған бўлурсиз». Мисолда ўхшаган (алдамчи киши) ўрнида ўхшатилган (шайтон) қўлланилган. Ёпиқ истиорада эса «ўхшатилған ўрнида ўхшаган қолдириладир-да, ўхшатилғаннинг баъзи ҳоллари бунга тақиладир». Фитрат ёпиқ истиорага қуйидагини мисол қилиб келтиради: «Ёқимли шамол мени севиб, юмшоққина ўпадир». Аёнки, «севиш», «ўпиш», асосан, инсонларга хос бўлган ҳаракатлардир. Фитрат фикрича, мазкур жумлада шамол «бир кишига» ўхшатилган. Яъни ўхшатилган (бир киши) ўрнида ўхшаган (шамол) қолдирилган ва ўхшатилганга хос бўлган айрим хусусиятлар (севиш, ўпиш) унга берилган. Фитрат мақоласида истиоранинг юқоридаги икки туридан ташқари яна бир тури мавжудлиги айтилган. У «қараш истиораси»дир. Истиоранинг бу турига олим қуйидагича тавсиф беради: «ўхшаған» билан «ўхшатилған»ни ёндаштириб қўямиз. Гўё ўхшатилған қарашлиқ бир нарса экан каби иккисидан бир қараш уюшмаси (изофий жумла) ясаймиз: инқилоб қуёши, умид юлдузи каби». Фитрат келтирган ушбу мисолларда инқилоб қуёшга, умид эса юлдузга ўхшатилган. А.Ҳожиаҳмедов ҳам истиоранинг бу турини алоҳида тавсиф этган: «Мавҳум тушунчаларни ифодаловчи сўзларга аниқ нарса номини англатувчи отлар қўшилиб истиора ҳосил этилади. Ҳар икки сўз ўртасида эса ташбеҳ маъносидаги муносабат мавжуд бўлади. Маслаҳат мулки, ҳаё боғи, ишқ баҳори тарзидаги истиоралар шулар жумласидандир» 48 . Олим ушбу типдаги истиораларни алоҳида тур сифатида талқин этган бўлса- да, бироқ уни номламаган. Жадид шеъриятидаги метафоралар, асосан, от (гул‚ булбул‚ арслон‚ кийик‚ бўри), сифат (қора, сариқ, кўк, оқ, қизил, нозли, карашмали) ва феъл (қадам босмоқ‚ янчмоқ‚ ухламоқ) сўз туркумига оид лексемалар билан ифодаланган. Шеърий асарларларда маъшуқа‚ ошиқ‚ эрк ва ватан тушунчаларини ифодаловчи метафорик сўзлар тизими шаклланган. Уларни қуйидаги жадвалларда акс эттирамиз. 2-жадвал Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling