Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадид шеърий асарлари лексикасининг
3.2. Синонимлар. Синонимия қаторлари ўзбек тилшунослигида
атрофлича ўрганилган лексик парадигмалардан биридир. 39 Уни тадқиқ этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. 40 Жадид шеъриятида синонимлар бадиий фикрни лўнда, таъсирчан, жозибали ифодалаш ва асосий мақсадни амалга ошириш учун муҳим тил воситаларидан бири бўлиб хизмат қилган. Чўлпоннинг 1921 йилда ёзган «Мен ва бошқалар» шеъридаги мана бу сатрларга эътибор қилайлик: Кулган бошқалардир, йиғлаган менман Ўйнаган бошқалар, инграган менман. Шеърда жаҳолат, мутассиблик азобини тортган, эркинликдан батамом маҳрум ўзбек қизининг дарду ғамлари, изтиробу аламлари ифода этилган. Бизнингча, шеърда нафақат ўша давр ўзбек қизларининг, балки шоирнинг истиқлол, эрк истаб чеккан дардлари ҳам ўз аксини топган. Чўлпон «кўз ёши тўкмоқ (ғам, алам, оғриқ сабабли)» семемасини ифодаловчи йиғламоқ лексемаси ва «оғриқ-алам таъсирида мунгли товуш чиқармоқ, дард билан йиғламоқ» семемасини англатувчи инграмоқ лексемасини синоним сифатида қўллаб‚ гўзал бадиий лавҳа яратган. Байтдаги «йиғлаган» ва «инграган» сўзлари қофия санъатини юзага келтириш билан бир қаторда шеърнинг оҳангдорлиги, сержилолиги, таъсирчанлигини ҳам таъминлашга хизмат қилган. Шоир бадиий лавҳасида муайян кишиларнинг кулиши, ўйнаши ва маълум бирларининг эса йиғлаш, инграш ҳолатлари акс этган. Ўз-ўзидан равшанки, бу ҳолатлар бир-бирига зид, қарама-қарши воқеа-ҳодисалар 39 Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. -Т.: Фан‚ 1995. 40 Исамухаммедова С. Синонимы в современном узбекском литературном языке: Автореф. дис. ... канд. филол. наук. –Т.: 1965; Ҳожиев А. Ўзбек тили синониларининг изоҳли луғати. -Т.: Ўқитувчи, 1974; Тожиев Ё. Ўзбек тилида шахс отларини ясовчи аффикслар синонимияси. -Т.: Университет, 1987. - 84 б.; Таджиев Ё. Аффиксальная синонимия в узбекском языке: Автореф. дис. … док. филол. наук. -Т.: 1991.- 48 с.; Рустамов М. Гадоий девонининг лексикаси: Филол. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.: ЎзР ФА ТАИ, 1992; Шамсуддинов Ҳ. Ўзбек тилида сўзларнинг функционал-семантик синонимлари: Филол. фан. д-ри …дис. автореф. – Т.: 1999; Миртожиев М. Ўзбек тили семасиологияси. –Т.: Мумтоз сўз, 2010. –Б. 189-215; Олимов М. «Бобурнома»да қўлланган синонимлар луғати. -Т.: Фан‚ 2004. 24 саналади. Ижодкор айни пайтда бу ўринда тазод санъатидан ҳам ижодкорона фойдаланиб, ёрқин, гўзал, ёдда қолувчи бадиий лавҳа яратишга муяссар бўлган. Жадид шеърларида қўлланилган маънодош сўзларнинг қуйидаги генетик турлари мавжуд: 1. Туркий (ўзбекча) сўзлар синонимияси: чарчамоқ- толмоқ, узоқлашмоқ-йироқлашмоқ‚ югурмоқ-чопмоқ, кетмоқ-бормоқ ва ҳ.к.; 2. Арабча сўзлар синонимияси: одам-инсон‚ шифо-даво‚ ишқ-муҳаббат, боб- фасл каби; 3. Форсча-тожикча сўзлар синонимияси: осмон-гардун, фарёд- фиғон-нола ҳ.к.; 4. Туркий (ўзбекча) сўзлар ва форсча-тожикча сўзлар синонимияси: ел-шамол‚ ўт-олов‚ кўнгил-дил каби; 5. Туркий (ўзбекча) сўзлар ва арабча сўзлар синонимияси: тўпалон-исён, эзилган-мазлум, эл-халқ, киши-инсон каби; 6. Арабча ва форсча-тожикча лексик бирликлар синонимияси: вужуд-тана‚ фақир-гадо, хат-нома‚ касал-бемор каби. Жадид шеърларидаги маънодош сўзлар ифода семаси ва нутқий хосланишига кўра икки ― маъно қирраси жиҳатидан фарқланувчи, яъни идеографик синонимлар ва нутқий хосланиш жиҳатидан фарқланувчи синонимлар, яъни нутқий синонимларга ажратиб таснифланган ҳамда тавсифланган. 3.3. Антонимлар. Ўзбек тилшунослигида антонимия ҳодисаси¸ асосан¸ ўтган асрнинг 50-йилларидан тадқиқ этила бошланди. Бу ишни дастлаб С.Муталлибов «Антоним сўзлар» мақоласи билан бошлаб берди. Шундан кейин С.Усмонов ва А.Ишаевларнинг мақолалари чоп этилди. Р.Шукуров ва Б.Исабековлар эса мазкур ҳодисани монографик планда ўрганишди. 41 Маълумки, антонимларни белгиловчи икки асосий ўлчов мавжуд. Биринчи ўлчовда сўзларнинг лексик маъноси алоҳида эътиборга олинади. Сўзларнинг лексик маъносида бир-бирига нисбатан зид, қарама-қарши семалар мавжуд бўлса, бундай сўзлар антонимлар сифатида белгиланади. Иккинчи ўлчовга кўра, икки антоним сўз билдирган тушунчалар ўртасида оралиқ тушунча мавжуд бўлиши керак. Тилшуносликда оралиқ тушунча «мантиқий марказ» номи билан юритилди. Мантиқий марказ бўлиб келадиган сўз одатда нейтрал, норма ҳолатни билдиради 42 . Жадид бадиий асарлари тилининг лексик-семантик таркибида зид маъноли сўзлар маълум бир гуруҳни ташкил этади. Улар ишда аслий ва контекстуал антонимлар бўйича таҳлил этилди. Маълумки, мумтоз адабиёт намуналарида ошиқ - маҳбуба муносабати, асосан, шоҳ ва гадо сўзлари воситасида ифодаланган. Буни Камий ижодида ҳам кузатишимиз мумкин. Чунончи, унинг Марҳамат, шоҳим, санинг лутфингдин истар бу гадо, Ким, назр тобса Сулаймондин, ажаб йўқ, мўрлар 41 Муталлибов С. Антоним сўзлар // Совет мактаби. 1955. – №4. – Б. 28-30; Усмонов С. Антонимлар // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари. 1958. – №2. – Б. 33-40; Ишаев А. Шаклдош антонимларга доир этюдлар // Ўзбек тили ва адабиёти. 1967. – №1. – Б. 16-17; Шукуров Р. Ўзбек тили антонимларининг лексик-семантик табиати: Филол. фан. номз. …дис. автореф. – Т.: 1973; Исабеков Б. Ҳозирги ўзбек тилида лексик антонимия: Филол. фан. номз. …дис. автореф. – Т.: 1973. 42 Раҳматуллаевв Ш., Маматов Н., Шукуров Р. Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати. -Т.: Ўқитувчи, 1980. –Б. 9. 25 байтида шоҳ ва гадо сўзлари орқали маҳбуба ва ошиқ муносабатлари ёрқин акс эттирилган. Шоир бадиий асарлари тилида зид маъноли сўзлар ижодкорнинг ғоя-фикрларини англатишда муҳим восита бўлган. Улар лирик қаҳрамоннинг ўй-фикрлари, ички кечинма ва ҳолати, воқеа-ҳодисаларнинг ички зиддиятларини таъсирчан ва ёрқин ифодалашга хизмат қилган. Шоир зид маъноли сўзларнинг моҳият-мазмуни ва вазифасини, эстетик таъсир кучини теран англаган. Улар воситасида тазод санъатининг гўзал ва бетакрор намуналарини яратган. Юқоридаги байтда шоҳ ва гадо сўзлари ўзаро зид маънода қўлланилиб, ўзига хос тазод санъати яратилган. Каримбек Камий контекстуал антонимлардан моҳирона фойдаланган шоирлардан биридир. Чунончи, унинг қуйидаги байтида контекстуал антонимлар ўзига хос тарзда қўлланилганлигини кузатиш мумкин: Яхшисан ― сен, мен ― ямон, сен шоҳдурсан, мен – гадо‚ Тозаву покиза гулдерсен, мен мисоли хормен. Байтда яхши-ёмон, шоҳ-гадо каби лексик антонимлардан ташқари гул ва хор контекстуал зид маъноли сўзлар воқеланган. Аёнки, форсий гул сўзи «гўзал» (ЎТИЛ, I, 195-б.) кўчма маънода кенг қўлланилади. Хор сўзи ҳам форсий бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолда эмас. У байтда тикан маъносида қўлланилган. Унда «ёмон, хунук бўлиб кўринмоқ» (ЎТИЛ, II, 172-б.) семаси мавжуд. Шоир гул сўзидаги «гўзаллик» ва хор сўзидаги «хунуклик» семаларини ўзаро зидлантирган. У маҳбубани гулга, ошиқни эса тиканга қиёслаган. Таъкидлаш ўринлики, шоир шеърларида гул ва тикон лексемалари зидлантирилган ҳолатлар кўп учрайди. Жадид шеърияти тилидаги зид маъноли сўзларни генетик манбаига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1. Туркий (ўзбекча) сўзлардан иборат антонимлар: эркин-қамалган, қарғамоқ-алқамоқ, кўкармоқ-қуримоқ, уйқу- уйғоқлик, ўйнаган-инграган, яхши-ёмон, кенг-тор, оқ-қора, кун-тун, қиш-ёз ва ҳ.к.; 2. Форсий сўзлардан иборат антонимлар: дўст-душман, бегона-ошно, паст-баланд, дашт-гулистон, шоҳ-гадо, хушрўй-хунук, пок-нопок, камоб- сероб ва бошқ.; 3.Арабий сўзлардан иборат антонимлар: золим-мазлум, зоҳиран-ботинан, аввал-охир¸ маданият-бадавият, машаққат-роҳат, маълум-мавҳум, заҳмат-роҳат, вафо-жафо, роҳат-ғам ва ҳ.к.; 4. Форсий- арабий сўзлардан иборат антонимлар: шод-ғам, гадо-султон, дард-даво ва бошқ.; 5. Арабий-туркий сўзлардан иборат антонимлар: амир-қул, султон-қул ва ҳ.к.; 6. Форсий-туркий сўзлардан иборат антонимлар: ҳожа-қул, камбағал- бой ва бошқ. Арабий-туркий ва форсий-туркий сўзлардан иборат антонимлар миқдори жуда оз. Аслий антонимлар ёлғон-рост‚ ёруғ-қоронғу, эски-янги, камбағал-бой, осон-мушкул, роҳат-азоб, тўй-аза, маълум-мавҳум, машаққат-роҳат, вафо-жафо кабилар фикрни аниқ, таъсирчан, образли ифодалашда муҳим ўрин тутган. Зид маъноли сўзлар, асосан, сифат (яхши- ёмон, иссиқ-совуқ); от (шоҳ-гадо, ёз-қиш); равиш (аста-тез, узоқ-яқин); феъл (бор-кел, кўтар-тушир) туркумидаги сўзлардан иборат. Нисбатан олганда сифат ва от туркумидаги зид маъноли сўзлар миқдори кўп. 26 Ишнинг тўртинчи боби «Жадид шеърий асарлари лексикасининг Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling