Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
«Жадид
шеърий асарлари лексикасининг тарихий-этимологик қатламлари ва мавзувий гуруҳлари» деб номланган иккинчи боб икки катта параграфдан ташкил топган бўлиб, биринчи параграфда жадид шеърий асарларида қўлланган ўз қатлам лексикаси тадқиқ этилган. Ўз қатлам сўзлари умумтуркий лексика, қадимги туркий сўзлар ва ўғуз тилларига хос элементлар нуқтаи назаридан бир нечта мавзуий гуруҳлар бўйича таснифланган. 2.1.1. Умумтуркий лексика. Ўзбек тилшунослигида ўз ва ўзлашган қатлам тушунчаси, уларнинг ўзаро муносабати ва луғавий қатламланиш жараёни муфассал тадқиқ этилган. 32 Жадид бадиий асарлари лексик бойлигининг асосини ўз қатлам ташкил этади. Уларни қуйидаги мавзуий гуруҳларга ажратиб тасниф этиш мумкин: 1. Инсон ва ҳайвон танаси аъзоларининг номи: кўз, оёғ (оёқ), юрак, қўл (Фитрат); оғиз, бармоқ, соч, бағир//кўкс (Чўлпон); мия, бел‚ билак, юз (Элбек); илик//қўл, қад, қош, қон, бағир (кўкрак, кўкс), киприк (Ибрат); кифриг (киприк), оғиз, бўйин (Камий); қўлтиғ, қучоғ, яноғ, томоқ//тамоғ, сақол, ияк, манглай (Мажидий). Жадид поэтик асарлари тилида қўлланган ушбу гуруҳга кирувчи лексик бирликлар қадимий туркий ёзма ёдгорликлар тили лексикаси билан солиштирилганда шу нарса аниқландики, мазкур гуруҳ сўзларининг деярли барчаси қадимги туркий тилда мавжуд. Таҳлил учун 1969 йилда нашр этилган «Древнетюркский словарь» олинди. Жадид поэтик асарлари тилида ишлатилган бош (ДТС,86), оғиз (ДТС,21), бурун (ДТС,126), кўз (ДТС,320), тиш (ДТС,563), қош (ДТС,431), тил (ДТС,559), бел (ДТС,93) каби лексик 32 Бегматов Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. -Т.: Фан‚ 1985. –Б. 34-47. 17 бирликларни бунга мисол сифатида айтиб ўтиш мумкин. Бу лексик бирликлар қадимги туркий тилдаги шакл ва мазмунда қўлланган. 2. Қон-қариндошлик ва яқинлик тушунчасини англатувчи сўзлар: келин, орқадош‚ қардош (Фитрат); ота, эр, бобо‚ қиз (Чўлпон); йўлдош, опа, сингил, хотин, она, келинчак, тоға (Элбек); қайнота, орқадош, хотун (Ибрат) ака‚ она‚ қиз‚ ота (Камий); ўртоғ, тоға//тағо, хотин, оғо (Мажидий); ўғил, ака‚ ота‚ хотин (Хондайлиқий); ўғлон, қардош, қодин (хотин), тоғо, дада, бобо, қудо (қуда) (Ажзий); биби, бола, бобо, қадрдон (Сўфизода); қўшни, йўлдош, она, сингил, ини, хотин (Боту). Мазкур гуруҳ доирасидаги сўзларни ҳам қадимий туркий ёзма ёдгорликлар тили лексикаси билан солиштирилганда маълум бўлдики, мазкур гуруҳ сўзларининг ҳам деярли барчаси қадимги туркий тилда мавжуд: ота (ДТС,65), эр (ДТС,175), бола (ДТС,80), дада (ДТС,160), ини (ДТС,210), ўғил (ДТС,364), тоға (ДТС,526), қиз (ДТС,449), сингил (ДТС,500) ва бошқ. Қадимги туркий тилда апа сўзининг «она; опа, егачи» маънолари билан бир қаторда «катта, улуғ» маъноси ҳам бўлган (қар.: ДЛТ,I,409). Тоға сўзи Маҳмуд Кошғарий девонида тағай шаклида берилган. Лекин унинг маъносини муаллиф амаки деб изоҳлаган (ДЛТ,III,256). Навоий эса «Муҳокаматул луғатайн» асарида турклар «онанинг оға ва инисин» тағойи деб аташларини таъкидлайди. 33 Ишда жадид шеърий асарлари тилидаги умумтуркий лексика яна қуйидаги мавзуий гуруҳлар бўйича атрофлича ўрганилди: 3. Киши ёшини ифодаловчи сўзлар; 4. Географик жойлар ва аҳоли яшаш манзилларининг номи; 5. Вақт, замон тушунчасини ифодаловчи сўзлар; 6. Зоологик терминлар; 7. Фитонимлар; 8. Уй-рўзғор буюмлари номи; 9. Озиқ-овқат ва ичимлик англатувчи сўзлар; 10. Табиат ҳодисалари ва коинот жисмлари Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling