Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/46
Sana22.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1648249
TuriИсследование
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
Ё.Саидов. Автореферат

ХУЛОСА 
 
Жадид шеърияти лексикасини тадқиқ этиш қуйидаги хулосаларга келиш 
имконини берди: 
1. Жадид бадиий асарлари лексикасини тадқиқ қилиш орқали XX аср 
бошларидаги адабий тил ранг-баранг хусусиятларга бой эканлиги, мазкур 
давр ўзбек адабий тили тараққиётида алоҳида босқични ташкил этганлиги, 
жадидчилик ҳаракати ғоялари бадиий асарлар тилида ўз ифодасини 
топганлиги, бу даврда лексик меъёрлар изчил такомиллашиб борганлиги, тил 
эстетикаси борасида туб ўзгаришлар юз берганлиги, жонли тил кенг бадиий 
49
Каримов С.А. Шоира Зулфия поэзияси тилида метонимиялар / Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти 
масалалари. – Самарқанд: 1980. –Б. 33. 


30 
тус олганлиги аниқланди. Лексик меъёрларнинг ўзгаришига ижтимоий-
иқтисодий ҳаёт, сиёсий тузум, ҳукмрон мафкура, айниқса, илмий, фалсафий 
ва диний онгда юз берган ҳодиса ҳамда ўзгаришлар кучли таъсир 
кўрсатганлиги маълум бўлди. Жадидлар томонидан эски ўзбек адабий тили 
заминида ўзига хос янги ўзбек адабий тили яратилди. Адабий тил халқ жонли 
сўзлашув тилига анча яқинлашди¸ у демократлаштирилди, луғат таркиби 
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳаёт, саноат, техника, илм-фанга оид 
янги термин ва сўзлар билан бойиди. Бу ўзбек адабий тили тарихида катта 
аҳамиятга эга бўлган ижобий ҳодисадир. Адабий тил, хусусан, унинг 
лексикасида юз берган туб ислоҳий ўзгаришлар ўзбек халқининг маданий 
ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. 
2. Жадид шеърий асарлари лексикасининг генетик асосини умумтуркий 
луғавий бирликлар ташкил этади. Бундай сўзлар, асосан, нарса-буюм, турар 
жой, макон, одам ва ҳайвон аъзолари номи, ҳаракат-ҳолатни ифодаловчи 
сўзлар бўлиб, улар ҳозирги ўзбек тилида ҳам қўлланишда давом этмоқда. 
Ўзбек адабий тили луғат таркибини янгилаш, ислоҳ этиш ва софлаштириш 
ҳаракатининг бошида турган «Чиғатой гурунги» аъзоларининг шеърий 
асарларида қадимги туркий сўзлар салмоқли миқдорни ташкил этади. Ушбу 
луғавий фонднинг катта улушини нарса-буюм, ҳайвон ва ўсимлик 
тушунчаларини англатувчи лексемалар ташкил этади. Уларнинг айримларига 
янги маъновий вазифа юклатилган. «Чиғатой гурунги»га аъзо шоирларнинг 
асарларида умумтуркий лексик бирликлар ушбу ташкилотга аъзо бўлмаган 
ижодкорларнинг асарларидагига нисбатан кўп миқдорда учрайди. Бу 
«Чиғатой гурунги» аъзоларининг тилни тозалашга оид илмий қарашларига 
тўла амал қилганлигидан далолат беради. 
3. Миллий уйғониш даври шеърияти тилидаги арабча ўзлашмаларнинг 
сони шеърий тизим турига кўра турлича. Аруз вазни асосида ёзилган 
шеърларда уларнинг миқдори бармоқ вазнида ёзилган шеърлардагига 
нисбатан сезиларли миқдорда ортиқ. Диний-ахлоқий, мавҳум тушунчалар, 
белги-хусусиятни ифодаловчи сўзлар етакчилик қилади. Айниқса, маънавий-
маърифий тушунчаларни билдирувчи луғавий бирликлар фаол қўлланган. 
Жадид шеърияти тилида қўлланган арабча ўзлашмаларнинг деярли барчаси 
эски ўзбек адабий тилида истеъмолда бўлган. Бу ҳолат жадид шеърияти 
тилида арабча сўзларнинг ишлатилиши тарихий асосга эга эканлиги, 
истеъмоли анънавий давом этиб келганлигидан далолат беради. 
4. Тарихий ривожланиш жараёнларида ўзлашган форсий сўзларнинг 
фонетик қурилиши, шаклий тузилиши ва лексик маъносида катта ўзгариш юз 
бермаган. Аксарият форсий сўзлар эски ўзбек адабий тилидаги шакл ва 
маънода истифода этилган. «Чиғатой гурунги»га аъзо шоирларнинг 
асарларидаги форсий ўзлашмаларнинг аксарияти ҳозирги ўзбек адабий 
тилида ҳам, халқнинг жонли сўзлашув нутқида ҳам кенг қўлланишда давом 
этмоқда. Сўфизода, Сидқий Хондайлиқий, Исҳоқхон Ибрат, Сиддиқий- 
Ажзий каби ижодкорларнинг шеърлари тилида қўлланган бир қисм форсча 
ўзлашмалар ҳозир истеъмолдан чиққан ва улар изоҳталабдир. Иккинчи бир 


31 
қисм сўзлар эса эронлашган ўзбек халқ шеваларида у ёки бу даражада 
учрайди. 
5. ХХ аср бошларида ижтимоий-сиёсий ҳаётда ва бадиий тафаккурда юз 
берган туб ўзгаришлар, маърифатга бўлган интилишнинг сезиларли даражада 
кучайиши бадиий асарлар тилида русча-байналмилал луғавий 
бирликларнинг кўп миқдорда қўллашга сабаб бўлди. Жадид шеърияти 
тилида даврнинг янги воқелик тушунчалари, асосан‚ русча-байналмилал 
луғавий бирликлар билан ифодаланган ва улар алоҳида луғавий қатламни 
ташкил этган. Маданият, маориф тарғиби ва ҳажвий мавзудаги шеърий 
асарларда русча-байналмилал сўзларнинг миқдори бошқа, чунончи, ишқий 
мавзудаги шеърлардагидан кескин фарқ қилади. Ишқий мавзудаги лирик 
асарларда улар кам учрайди. Жадид шеърияти тилида истеъмолда бўлган 
русча-байналмилал сўзларнинг аксарияти ҳозирги ўзбек адабий тилида 
қўлланишда 
давом 
этмоқда. 
Объектив 
қонуниятлар 
асосида 
ўзлаштирилмаган айрим русча-байналмилал сўзлар эса истеъмолдан чиққан.
Бундай сўзларнинг аксариятини ижтимоий-сиёсий терминлар, мафкура билан 
боғлиқ тушунчаларни ифодаловчи сўзлар ташкил этади. 
6. Статистик таҳлил ўз қатлам сўзларнинг миқдори ўзлашган қатлам 
сўзларига нисбатан кўплигини кўрсатди. Ўз ва ўзлашган қатлам миқдори 59 
% / 41 % нисбатни ҳосил қилади. Бундан XX аср боши ўзбек шеъриятида ўз 
қатлам сўзларининг миқдори ва даражаси ўзлашма қатлам сўзларига 
нисбатан юқори эканлиги маълум бўлади. Ўзбек адабий тилининг мазкур 
даврдан олдинги босқичларида¸ чунончи¸ XVII-XIX асрлар лексикасида ўз 
ва ўзлашган қатлам миқдори 53 % / 47 % нисбатни ҳосил қилган. 
7. Жадид адабиёти намояндалари ўзларининг ижтимоий-сиёсий, ахлоқий 
ва эстетик қарашларини ифодалашда зид маъноли сўзлардан жуда кенг 
фойдаланганлар. Антонимлар улар учун зидиятларга тўла даврнинг умумий 
руҳини ифодалашда асосий тил воситаларидан бири саналган. Ижодкорлар 
маъно жиҳатидан ўзаро зид бўлган сўзлар асосида юзага келадиган тазод 
санъатининг гўзал, ранг-баранг намуналарини яратишган. 
8. 
Омонимлар 
нозик 
сўз 
ўйинларини 
қўллаш, 
сўзларнинг 
оҳангдошлигини ошириш, қофияларни тугал воқелантиришга кенг имкон 
берган. Луғавий омонимлар муайян фикр, лавҳа ёки тимсолни таъсирчан 
ифодалаш, тажнис санъатини воқеалантиришда муҳим восита вазифасини 
ўтаган. Жадид поэзиясида бу санъатнинг тажниси томм, тажниси зойид, 
тажниси музориъ, тажниси акс ва тажниси хатти каби турлари қўлланилган. 
9. Синонимлар бадиий ифоданинг таъсирчанлигини ошириш, сўзларни 
такрор ишлатишдан қочиш, услубнинг равонлиги ва халқчиллигини 
таъминлаш, фикрни аниқ, лўнда, ихчам ифодалаш, бадиий-эстетик 
тафаккурни бойитиш, мисраларни вазнга солиш ҳамда қофия ҳосил қилиш 
мақсадида қўлланилган. Мазкур шеърият тилида туркий (ўзбекча)-туркий 
(ўзбекча), арабий-арабий, форсий-форсий, туркий-форсий-арабий, туркий-
форсий, туркий-арабий, форсий-арабий синонимларнинг ўрни сезиларли. 
10. Ижодкорлар ўз ғояларини тарғиб этишда кўчимлардан жуда кенг ва 
ўринли фойдаланишган¸ сўзларнинг яширин маъносига катта эътибор 


32 
қаратишган. Тил воситалари ўзига хос вазифа бажариб‚ образлилик‚ 
бадиийликни юзага чиқарган. Жадид шеърияти намояндалари‚ айниқса‚ 
метафораларнинг лисоний-бадиий хусусиятлари ва имкониятларини теран 
англаган ҳолда улардан ўринли фойдаланиб‚ эстетик қиймати юқори 
шеърият намуналарини яратишга муваффақ бўлишди. Метафоралар 
таъсирчанлиги‚ бетакрорлиги‚ жозибадорлиги ва кучли образлилиги билан 
ажралиб туради. Жадид бадиий асарларидаги метафоралар халқимиз 
тафаккурининг муҳим қисми эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
ўринлидир. Жадид ижодкорлари метафоралар воситасида ўзларининг энг 
буюк мақсад ва ғоялари, озодлик йўлидаги интилишларини зўр маҳорат 
билан бадиий ифода этдилар. Натижада эрк ва ватан тушунчаларини 
ифодаловчи метафорик сўзлар тизими шаклланди. Метафора, метонимия ва 
синекдохалар жадид бадиий асарларининг лисоний ва бадиий-эстетик 
қийматини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилган. 
11. Жадидларнинг барча асарлари тилини турли аспектларда¸ чунончи¸ 
лексик-семантик планда ўрганиш ўзбек тилшунослиги учун долзарб масала 
бўлиб қолади. Бу¸ бир томондан¸ жадид бадиий асарлари тилига 
сингдирилган эрк ғоялари асрлар давомида Мустақиллик мафкурасини 
такомиллаштиришга¸ ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга 
хизмат қилса¸ иккинчи томондан¸ XX аср бошларидаги ўзбек адабий 
тилининг лисоний хусусиятларини тўлиқ англашга¸ ўзбек тилининг 
шаклланиши ва тараққиёти бўйича умумий хулосалар чиқаришга асос 
бўлади. 


33 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling