Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/46
Sana22.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1648249
TuriИсследование
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Ё.Саидов. Автореферат

Ш.С.Сирожиддинов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
раиси, филол. фан. доктори, профессор 
 
Ё.Р.Одилов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби, филол. фан. доктори
 
Н.М.Маҳмудов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги илмий семинар раиси, филол. фан. 
доктори, профессор 



КИРИШ (Докторлик диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон 
тилшунослигида инсоният маънавий меросининг таркибий қисми – бадиий 
асарларнинг 
тилини 
ўрганиш, 
улардаги 
лексик 
бирликларнинг 
лингвостатистик таҳлилини амалга ошириш, мавзуий гуруҳлари, тарихий-
этимологик қатламларини таснифлаш ва тавсифлаш, лексик-семантик, 
лисоний-бадиий, лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда шулар 
асосида ижодкорнинг ўз миллий тили тараққиётидаги ўрнини баҳолаш, ҳар 
бир адабий тилнинг муайян даврига хос умумий жиҳат ва ривожланиш 
қонуниятларини очиб бериш, янги лексикографик луғатлар яратиш, 
мавжудларини мукаммаллаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади. 
Дунё олимлари томонидан ҳам Туркистон жадидларининг ижтимоий-
сиёсий фаолияти, илмий-адабий меросини тадқиқ этишга эътиборнинг ҳозир 
анча кучайганлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш ўринлидир. Жадидлар 
ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган масалаларнинг кўп 
эканлиги фанга маълум. Ижтимоий давр ва онг тараққиёти жадид адабиёти 
намояндалари, 
хусусан, 
Абдурауф 
Фитрат, 
Абдулҳамид 
Чўлпон, 
Муҳаммадшариф 
Сўфизода, 
Каримбек 
Камий, 
Сиддиқий-Ажзий, 
Сирожиддин Сидқий, Абдулҳамид Мажидий, Исҳоқхон Ибрат, Элбек‚ Боту 
кабиларнинг ўзбек адабий тилининг луғат таркибини бойитиш ва 
янгилашдаги хизматларини белгилаш, уларнинг ўзбек адабий тили 
ривожидаги тарихий ўрнини баҳолаш, бадиий асарларининг лингвистик 
хусусиятларини замонавий тамойил, қолип ва илмий-методологик 
дунёқарашлар асосида яхлит ўрганиш талабини қўймоқда. Мазкур 
муаммоларнинг илмий ечимини топиш, улар бўйича муайян илмий-назарий 
хулосаларга келиш ва бундан дунё аҳлини хабардор этиш ғоят зарур. 
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб жаҳон 
маданияти ва маънавияти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Туркистон 
жадид зиёлиларининг ижтимоий-сиёсий фаолияти ва илмий-бадиий 
меросини кенг кўламда ўрганиш, асарларининг янгича талқинини яратишга 
ҳаракат қилинди. Ўтган давр мобайнида бу соҳада салмоқли ишлар амалга 
оширилди. XX аср бошлари ўзбек адабиёти туб моҳият-мазмуни ва 
йўналишидан келиб чиққан ҳолда «Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти» 
ёки «Жадид адабиёти» деб номланди ҳамда тарихан қисқа бир вақт ичида 
мазкур адабиёт намояндаларининг қатор асарлари кенг китобхонлар оммаси 
ҳукмига ҳавола қилинди, уларнинг ҳаёти ва ижоди бўйича республика, 
халқаро миқёсда илмий-назарий конференциялар ташкил этилди. Чунончи, 
Фитрат ҳаёти ва ижоди бўйича Бухоро давлат университетида 2015-2017 
йилларда ўтказилган «Истиқлол ва Фитрат» мавзусидаги Республика илмий-
амалий анжумани бунга мисол бўлади
1
. Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат 
ва Чўлпонга Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти берилди. 
Жадидларнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини 
1
Истиқлол ва Фитрат / Анъанавий республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Бухоро: БухДУ, 
2015. – 134 б.; 2016. – 146 б.; 2017. – 119 б. 



ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш борасида анча ишлар амалга оширилди. 
Булар жумласида Исҳоқхон Ибратга атаб Наманганда ёдгорлик 
мажмуасининг ташкил этилишини айтиб ўтиш мумкин. Истиқлол йилларида 
жадидларнинг бой илмий-бадиий меросини ҳар томонлама чуқур ва холисона 
ўрганишга муҳим масалалардан бири сифатида қаралди. 
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек 
тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида», 2017 йил
7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан-
тириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 
17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот 
ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 24 майдаги
ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари 
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда 
белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling