Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ё.Саидов. Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи 2 .
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ амалга оширилган. Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи 2 . Туркистон жадидчилик ҳаракати ва шу ҳаракат асосида шаклланган жадид адабиётини тадқиқ этишга йўналтирилган илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Tokio University (Япония), Berlin-Brandenburgische Akademie der Wissenschaften AV, Göttingen Universität, Berlin Universität, Humboldt Universität, Goethe Universität (Германия), Oxford University (Буюк Британия), Harvard University, Indiana University (АҚШ), İstanbul Üniversitesi, Hacettepe Üniversitesi, Yıldız Teknik Üniversitesi, Gaziantep Üniversitesi (Туркия), Azərbaycan Milli Elmlər Akademiyasi Dilçilik Institutu (Озарбайжон), шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда. Жаҳон тилшунослигида муайян давр ва маълум бир асарлар лексикасини ўрганишга йўналтирилган тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ўз асарларида янги таълим усулларининг самарадорлигини олға сурганликлари асослаб берилган (Berlin University, Германия); жадидларнинг замонавий реалистик адабиётни шакллантиргани, 2 Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи www.istanbul.edu.tr., www.utu.fi (en.ankara. edu. tr), www.hu-berlin.de, www.wisc.edu ва бошқа манбалар асосида амалга оширилди. 7 мазкур даврда янги адабий тур ва жанрлар пайдо бўлганлиги, адабиётнинг бош мақсади миллатни уйғотишга қаратилгани аниқланган (Tokio University, Япония); жадид бадиий асарларида умумтуркий тилни шакллантириш ғоялари илгари сурилгани, «Чиғатой гурунги» аъзоларининг адабий тилни жонли сўзлашув тилига яқинлаштирганлиги очиб берилган (İstanbul Üniversitesi, Hacettepe Üniversitesi, Yıldız Teknik Üniversitesi, Gaziantep Üniversitesi (Туркия); муайян ижодкорнинг сўз қўллаш ва бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш маҳорати асосланган (Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон). Жаҳон тилшунослигида бадиий асарларнинг лисоний хусусиятлари бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: бадиий асар тил хусусиятларини халқ, тилнинг шаклланиш ва тараққиёти билан боғлиқликда ўрганиш; лексикани муайян ижодкор дунёқараши ва ижтимоий муҳит билан муштаракликда очиб бериш; маълум бир ижодкорнинг сўз қўллаш маҳорати, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланиш даражасини асослаш; адабий тил ривожида ижодкорнинг тутган ўрнини аниқлаш; лексемаларнинг вазифавий-мазмуний, этимологик ва статистик таҳлилини амалга ошириш; тарихий-этимологик жиҳатдан текшириш; мавзуий гуруҳларга ажратиш ва шулар асосида асар луғавий кўламини белгилаш; сўзлардаги маъно тараққиётини ёритиш; лингвомаданий бирликларнинг лингвопоэтик хусусиятларини асослаш. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling