Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


ХIII. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ


Download 225.27 Kb.
bet12/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

ХIII. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ,
ВА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ

13.1. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш борасида Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:


а) Кутубхона ходимларининг маданий савиясини ошириш, республикани ривожлантириш стратегиясининг моҳиятини, миллий мустақиллик мафкураси моҳияти, принциплари, мақсадлари ва вазифаларини тушунтириб бериш, маънавий ва маърифий қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, баҳс-мунозаралар ўтказиш, методик адабиётлар чоп этиш. Кутубхона миллий, маданий, тарихий, маънавий меросни, миллий мустақиллик ғояларини ходим ва китобхонлар онгига етказишда катта имкониятларга эга.
б) волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка сингари спорт машғулотлари учун хоналар ажратиш ва турли спорт мусобақаларини ўтказиш имкониятини излаш. Ишдан бўш вақтда спорт билан шуғулланиш учун хоналарни жиҳозлаш. Зарур спорт анжомларини ва бошқа ускуналарни харид қилиш;
в) ўқув залларининг қўшимча фондларини замонавий адабиёт, плакатлар ва техник воситалар билан таъминлаш;
г) Республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ўтказиш, муқаддас зиёратгоҳларни зиёрат қилиш;
д) ходимлар фарзандлари учун янги йил арчалари уюштириш, кам таъминланган оила фарзандларини Янги йил байрамига чипталар ва совғалар билан таъминлаш;
е) умумхалқ байрамларини нишонлаш кунларида тадбирлар уюштириш, шунингдек, хизматлар ўртасида “Энг яхши мутахассис”, “Энг намунали хизмат”, “Ўз касбимиз тўғрисида, биз нимани биламиз?” касб маҳоратига доир тадбирлар, турли хил танловлар ва мусобақалар ташкил этиш;
ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ички туризмни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Миллий кутубхона ходимларини ташкилот, Касаба уюшмаси қўмитаси, ходимнинг ўз маблағлари ҳисобига мамлакатимизнинг туристик зоналарига юбориш.
Ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида республиканинг тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлган қадимий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-февралдаги ПҚ-3514-сон Қарори асосида ходимлар умумий сонининг 10 фозидан кам бўлмаслиги керак);
“Ички туризм ойлиги”, “Ички туризм ҳафталиги” ҳамда “Ички туризм кунлари”ни, “Оилавий саёҳат таътили”ни ташкил этиш ва ўтказиш;
ходимларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ улар учун қулай бўлган вақтда саёҳат қилиш ва дам олиш учун таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан дам олиш кунлари (отгул) бериш.
Ҳап йили Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан совғалар билан таъминланган ҳолда ходимларнинг (ишлайдиган ота-онанинг биттасига) 3 (уч) ёшга тўлган ва 12 (ўн икки) ёшгача бўлган болалари учун янги йил томошаларига боришни ташкил қилиш.
13.2. Тарафлар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида Касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда қуйидагиларни ўз зиммаларига оладилар:
13.2.1. Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ҳамда оммавийлигини ошириш мақсадида мавжуд оддий спорт иншоотларининг моддий техника базасини мунтазам мустаҳкамлаб бориш.
13.2.2. Меҳнат жамоасида ходимлар гимнастикасини тизимли жорий этиш;
13.2.3. Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда “Маънавият соатлари”ни ўтказиб бориш.
13.2.4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига асосан спорт тадбирларининг мунтазам ташкил этилишини йўлга қўйиш мақсадида, масъул ходимга юклатиш ва иш натижалари бўйича уларни рағбатлантириб бориш масаласини жамоа шартномаларида белгилаб олиш.
13.2.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 23-ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-648-сон Қонунига асосан, оммавий маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиш.


ХIV. Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР

14.1. Тарафлар меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик, ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий риоя этишни ўз зиммаларига оладилар:


а) икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун;
б) уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун;
в) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун;
г) ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири (васий, ҳомий) учун;
д) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун;
е) онасиз болаларни тарбиялаётган шахслар учун;
14.2. Саккиз (10 – 12) ёшгача фарзанди бўлган аёлларнинг илтимосига кўра, ойда
14 календар кундан иборат иш ҳақи сақланмайдиган дам олиш куни бериш.
14.3. Ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан, ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб оила аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган ходимнинг аризасига кўра, иш берувчи (ТМЭК (ВТЭК) ёки ТМК (ВКК) тиббий хулосасига мувофиқ қарашга муҳтож бўлса, уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур.
14.4. Ҳомиладор аёллар тиббий муассасаларда мажбурий диспансер кўригидан ўтаётган бўлса ва агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса (шифохонадан бош шифокор имзоси билан кўрикдан ўтиш тўғрисидаги маълумотномани тақдим этгандан сўнг) уларнинг ўртача иш хақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш.
14.5. Уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга тўлиқ иш ҳақи сақланган ҳолда
1 соатга қисқартирилган иш куни белгилаш;
14.6. Болалик аёлларнинг бола 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган вақти меҳнат стажига қўшилади ва кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини беради.
14.7. Йиллик таътилларни уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда бериш.
14.8. Нормативда кўзда тутилганидан ташқари аёллар учун шахсий гигиена хоналарини, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини барпо этиш.
14.9. Иш берувчининг мажбуриятлари:
14.9.1. аёлларга малака ошириш ва қўшимча маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериш;
14.9.2. узоқ муддат мазкур Кутубхонада меҳнат қилган аёлларга ички имкониятлардан келиб чиқиб қўллаб-қувватлаш;
14.9.3. “2030-йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш;
14.10. Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
14.10.1. хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мажбуриятларини Кутубхонанинг ва унинг таркибий бўлинмаларининг ваколатли шахси зиммасига юклатиш;
14.10.2. ишга қабул қилиш ва хизмат бўйича кўтаришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш;
14.10.3. хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатига ҳақ тўлашда нотенгликни бартараф этиш.
14.11. Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (404-модда).
14.12. Тарафлар Халқаро меҳнат ташкилотининг “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сон Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
14.12.1. Ишга қабул қилиш ва хизмат бўйича кўтаришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш;
14.12.2. Хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатига ҳақ тўлашда нотенгликни бартараф этиш.
14.13. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишни ўз зиммасига олади, аёллар меҳнати ва соғлиги муҳофазаси бўйича ташкилотнинг ижтимоий дастури бажарилишида Иш берувчига яқиндан ёрдам беради.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling