Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
ХVII. КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ВА КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХVIII. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ
ХVII. КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ ВА КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
17.1. Иш берувчилар (мансабдор шахслар) касаба уюшмаси ҳуқуқларига амал қиладилар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, унинг фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар. 17.2. Касаба уюшмаси қўмитаси таркибига сайланган ходимлар, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ва меҳнат низолари бўйича комиссия аъзолари бўлган ва ишлаб чиқаришдан озод этилмаган ходимларни Иш берувчининг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш, уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади. 17.3. Касаба уюшмаси қўмитаси таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга касаба уюшмаларига оид мажбуриятларини иш вақтида бажариш учун иш ҳафтаси соатлари сонининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи сақланган ҳолда вақт берилади. 17.4. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланган ҳамда касаба уюшмаси ишини жамоатчилик асосида юритаётган ходимга Кутубхона маблағи ҳисобидан ҳар ойда қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўланади: - 50 нафаргача аъзоси бўлган касаба уюшмаси ташкилотида – лавозим маошининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорда; - 51 дан 100 нафаргача аъзоси бўлган касаба уюшмаси ташкилотида – лавозим маошининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда; - 101 ва ундан ортиқ аъзоси бўлган касаба уюшмаси ташкилотида – лавозим маошининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда. ХVIII. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ 18.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар. 18.2. Иш берувчи кутубхонада ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшмаси қўмитасини тан олади. 18.3. Томонлар касаба уюшмаси аъзолик бадал пулларини ходимнинг ёзма аризасига биноан, кутубхона бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. 18.4. Иш берувчи: а) Жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш, зарур ҳолларда унинг розилигини олиш; б) Касаба уюшмаси қўмитасининг Низомида белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, девонхона моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятларини олади. 18.5. Касаба уюшмаси қўмитаси: а) кутубхонанинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш; б) қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, иш ҳақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш; в) ходимларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш; г) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва санитария-гигиенаси қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш; д) касаба уюшма аъзолари орасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш; е) Кутубхона меҳнат фахрийларига Миллий кутубхонанинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан моддий ёрдам кўрсатиш. 18.6. Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига биноан касаба уюшмаси органларига сайланиб, ишлаб чиқариш фаолиятидан озод этилган шахсларга, уларнинг ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, аввалги ёки шунга тенг иш берилишини таъминлаш учун Иш берувчи бундай ходимларнинг бўшаб қолган иш ўринларига янги ходимларни фақатгина муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаларига биноан ишга қабул қилиш мажбуриятини олади. 18.7. Халқаро меҳнат ташкилотининг “Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида”ги 135-Конвенциясига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995-йил 18-декабрда 196-рақам билан давлат рўхатдан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом”нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари мазкур Шартнома мақсадларида Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилади: а) Сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари; б) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар; в) Меҳнат низолари комиссияси аъзолари. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling