Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


ХХI. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 225.27 Kb.
bet18/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

ХХI. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

21.1. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг бошқа тарафга етказилган зиённинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарликдир.


Бунда Иш берувчининг Ходим олдидаги шартномавий жавобгарлиги Меҳнат кодексида назарда тутилганидан кам бўлмаслиги, ходимнинг иш берувчи олдидаги жавобгарлиги эса Меҳнат кодексида назарда тутилганидан юқори бўлмаслиги керак.
21.2. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 320-моддасида назарда тутилган ҳолларда қўшимча равишда яна қуйидаги ҳолларда Ходимга тўлиқ олинмаган иш ҳақини қоплаши шарт:
а) кафолатли тўловлар ва қўшимча тўловлар, компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар ва устама тўловлар, рағбатлантириш тарзидаги қўшимча тўловлар ва устама тўловлар ҳамда мукофотлардан қонунга хилоф равишда тўлиқ ёки қисман маҳрум қилиниш;
б) фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)нинг ноқонуний равишда камайтирилиши.
21.3. Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан, то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача, ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг камида 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъий назар юзага келади.
21.4. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган Ходим махсус ёзма шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати 4-иловада келтирилган.
21.5. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи Ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа моддий жавобгарлиги жорий этиладиган хизматларнинг рўйхати -иловада келтирилган.
Ташкилотда Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан, камомадларнинг ўрнини қоплашга йўл қўйиладиган таваккалчилик фонди тузилади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling