Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАСДИҚЛАЙМАН ”
VII. СЎНГГИ ҚОИДАЛАР
7.1. Амалдаги қонун ҳужжатларига асосан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлар Жамоа шартномаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномасида белгиланиши мумкин. 2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига 2-илова
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ НИЗОМИ 1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва “Меҳнатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган меҳнат хавфсизлиги ва гигиена талабларига, техник стандартларга, меҳнат хавфсизлигини давлат томонидан назорат қилувчи органлар қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш буйруқлари ва йўриқномаларига жавоб берадиган меҳнат шарт-шароитларини яратиш юзасидан хизматларда режали ишни таъминлаш. 2. Иш жойида соғлом ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиб беришни таъминлаш, технологик ва меҳнат интизомларини янада мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш маданияти савиясини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва “Меҳнатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун нормаларини ижро этишни маъмурият, Касаба уюшмаси қўмитаси ва ходимлар ўз зиммаларига олади. 2. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни хизматларнинг ойлик режаларига киритиш. 3. Ходимларни ва иш жойини ишга яроқли якка тартибдаги ва коллектив ҳимоя воситалари ва бажариладиган барча иш турлари бўйича ишлаб чиқариш хавфи ва зарари омилларидан суғурталаниш билан ўз вақтида таъминлаш. 4. Иш жойлари, ишлаб чиқариш хоналари ва хизмат участкалари, иш майдонлари ва хизматларга бириктирилган ҳудудларнинг тегишли санитар ҳолатини таъминлаш. 5. Барча хизмат ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан касб бўйича доимий ўқитиш ва таълим беришни ташкил этиш. Белгиланган муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ва бажарилган технологик жараёнлар бўйича хавфсизлик юзасидан йўл-йўриқлар бериш, шунингдек, билимларини текшириш (аттестациядан ўтказиш). 6. Аниқ шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш зарурати ва хизматлардаги жамоат назоратидан келиб чиққан ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилувчи вакилларнинг зарур миқдорини белгилаш. 7. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 1 та штат муҳандисини тайинлаш. 8. Дастурлар бўйича меҳнатни муҳофаза қилувчи вакилларни ўқитиш, шунингдек, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар, йўл-йўриқлар, бошқа норматив ва маълумотнома материаллари билан таъминлаш. 9. Зарур бўлганда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўзда тутилган тадбирларни томонлар ҳар йили кўриб чиқишга келишиб олади. 10. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Касаба уюшмаси қўмитаси фаолларини ўқитиш. 11. Меҳнат шарт-шароитларини текширишда (хоналарни ёритиш, иситиш, унинг тозалиги) маъмуриятга ёрдам кўрсатиш, сўнгра Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисларида уни кўриб чиқиш. 12. Касаба уюшмаси қўмитаси мажлисларида раҳбарлар томонидан меҳнат муҳофаза қилинишини таъминлаш ва ушбу Жамоа шартномасига киритилган ўзаро мажбуриятларни бажариш масалалари бўйича уларнинг ҳисоботларини тинглашни ва ўзаро мажбуриятларнинг маъмурият томонидан бажарилишини назорат қилиш. 14. Ходимлар мажбуриятлари: Ходимлар тасдиқланган Жамоа шартномаси ва унга илова қилинган барча қўшимчалар, ички меҳнат тартиби қоидалари, техник ва технологик интизом, меҳнатни муҳофаза қилиш нормалари, қоидалари ва йўл-йўриқлари ҳамда хавфсиз иш юритишни таъминлаш масалалари бўйича маъмурият буйруқлари ва қарорларига амал қилишлари шарт, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва саломатлигига бевосита хавф соладиган исталган вазият ҳақида ҳамда иш вақтида ёки унга алоқадор вазиятда юз берган исталган бахтсиз ҳодиса ҳақида хизмат раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шарт. 2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига 3-илова
Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling