Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОИДА


Download 225.27 Kb.
bet29/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОИДА

Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 20-мартдаги


ПҚ-1729-сон Қарори 3-қисми, 4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 4 апрелдаги 98-сон Қарорида белгиланган “Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низоми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 19-июндаги “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида”ги 458-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ-4354-сон Қарорига асосланган ҳолда асосий йўналишлардан – замонавий ахборот технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш, хорижий тилни билиш, шу билан бирга мутахассис-ходимларни самарали меҳнатларини эътиборга олган ҳолда уларни моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда иш фаолиятида меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Қоида моддий ва ахлоқий таъсир кўрсатиш воситаларидан фойдаланиб, ходимларнинг касбий меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилаб беради.
1.2. Ушбу Қоида уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва юқори малакали кадрларни мустаҳкамлаш мақсадида Моддий рағбатлантириш фондини ташкил этишни назарда тутади.


II. ФОНДНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


1.3. Кутубхона ходимларини Моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди қуйидаги манбалардан ҳосил бўлади:
1.4. Миллий кутубхонанинг бюджет маблағлари (штатлар жадвалида кўзда тутилган ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси);
1.5. Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
1.6. Ташкилотни ривожлантириш жамғармаси маблағлари.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling