АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Меҳнат низолари комиссиясининг (кейинги ўринларда – Комиссия) ваколатлари, уни тузиш ва ишлаш тартиби белгилаб қўйилди.
I. Меҳнат низолари комиссиясини шакллантириш тартиби
1.1. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларнинг қоидаларини, шунингдек, меҳнат шартномаси шартларини қўлланиш масалаларига доир меҳнат низолари ходимнинг хоҳишига кўра комиссияда ёки судда кўриб чиқилади.
1.2. Комиссия ходимлар ва Иш берувчининг тенг миқдоридаги вакилларидан тузилади.
1.3. Касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари Комиссияга Касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тайинланади.
1.4. Иш берувчининг вакиллари Комиссияга Миллий кутубхона директорининг буйруғи асосида тайинланади.
1.5. Комиссия аъзолари комиссия ваколатлари амал қиладиган бутун муддатга тайинланади. Комиссия аъзоси унинг ваколатлари муддати тугамасидан олдин чиқиб кетган тақдирда, ушбу Низомнинг 1.3-, 1.4-бандларида кўзда тутилган тартибда Комиссиянинг бошқа (янги) аъзоси тайинланади.
1.6. Комиссия аъзолари меҳнат қонунчилиги нормаларини билишлари ҳамда уни қўлланиш масаласига холисона, билимдонлик билан ва виждонан ёндашишлари керак.
1.7. Меҳнат низолари комиссияси аъзоларининг сони 6 нафардан иборат (томонларнинг тенг миқдоридаги вакиллар).
1.8. Комиссиянинг ваколатлари муддати 2023–2025-йил.
1.9. Комиссиянинг ваколатлари муддати тугаганидан сўнг, у ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда қайта сайланади.
1.10. Комиссия ўзининг биринчи мажлиси олдидан ўз аъзолари орасидан Комиссия раиси ва котибини сайлайди. Кейинчалик ҳар бир мажлисда раис ва котиб тайинланади.
Раис вазифалари Комиссиянинг ҳар бир мажлисида Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитасининг вакиллари томонидан навбатма-навбат бажарилади.
1.11. Раис ва котиб вазифалари бир мажлиснинг ўзида бир томоннинг вакиллари томонидан бажарилиши мумкин эмас.
1.12. Комиссия таркибида мавжуд аъзолар бошқа лавозимга ўтганда ёки ишдан бўшаган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ходим Комиссия аъзоси этиб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |