Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


II. Меҳнат низолари комиссиясининг ишини ташкил қилиш


Download 225.27 Kb.
bet32/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

II. Меҳнат низолари комиссиясининг ишини ташкил қилиш

2.1. Меҳнат низолари комиссиясининг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш билан Иш берувчи шуғулланади. Иш берувчи Комиссиянинг фаолияти учун зарур хона ажратиши, уни барча зарур материаллар билан таъминлаши, зарур ахборотни тақдим этиши, фойдаланиш учун ташкилий техника бериши ҳамда Комиссияни муҳр билан таъминлаши керак.




III. Меҳнат низолари комиссиясининг ваколатлари

3.1. Меҳнат низолари комиссияси ташкилотда юзага келадиган якка меҳнат низоларини ходимнинг хоҳишига кўра кўриб чиқувчи орган ҳисобланади ҳамда юзага келган ҳар бир низоларнинг олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига олади. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.


3.2. Комиссия ходимлардан меҳнатга оид муайян ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи масалалар бўйича уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилгани тўғрисидаги аризаларни қабул қилади:
- меҳнат шартномасига киритилган, ходимнинг аҳволини қонун ҳужжатларида ва меҳнат тўғрисидаги шартномаларда (келишувлар, жамоа шартномалари ва ҳ. к.) кўзда тутилганига нисбатан ёмонлаштирадиган шартларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида;
- меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлар тўлаш, бир неча касбларда (лавозимларда) ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш, бажарилаётган ишлар ҳажмининг ортганлиги учун устама ҳақ тўлаш тўғрисида;
- Иш берувчи меҳнатнинг муҳим шартларини ўзгартириши, ходим бошқа ишга ўтказилгани қонунийлиги тўғрисида;
- интизомий жазоларни қўлланиш қонунийлиги, меҳнат шартномаси интизомий жазо чораси сифатида бекор қилиниши ҳолларидан ташқари;
- асосий ва қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқи ҳамда улар учун ҳақ тўлаш, тўлиқсиз иш вақтини белгилаш ва иш вақти ҳамда дам олиш вақти тўғрисидаги бошқа низолар;
- иш ҳақи тўлашни вақтинча тўхтатиб, ишдан (лавозимдан) ғайриқонуний равишда четлаштирилган шахсларни ишга қўйиш тўғрисида.
3.3. Комиссияга якка меҳнат низоси тақдим этилганда, агар айни ўша тарафлар ўртасидаги, айни ўша масала юзасидан ва ўша асослардаги якка меҳнат низоси бўйича Комиссия ёки суднинг қонуний кучга кирган қарори бор бўлса, Комиссия бу низони кўриб чиқиш учун қабул қилмайди.
3.4. Касаба уюшмаси қўмитаси ўз ташаббуси билан ёки касаба уюшмаси аъзоларининг илтимосига кўра, уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, Комиссияга мурожаат қилиши мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling