Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


IV. Комиссия томонидан масалаларни кўриб чиқиш тартиби


Download 225.27 Kb.
bet40/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

IV. Комиссия томонидан масалаларни кўриб чиқиш тартиби

22. Комиссия одоб-ахлоқ қоидалари бузилишлари билан боғлиқ ҳолатларни қуйидаги тартибда кўриб чиқади:


Миллий кутубхона директорининг топшириғига биноан;
мутахассис-ходимларнинг, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга асосан кўриб чиқилади);
ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.
23. Мутахассис-ходим ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати, обрўсига дахлдор бўлган асоссиз ариза киритилган ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
24. Комиссия йиғилишига, ҳақиқий ҳолатни аниқлаш ва холисона қарор қабул қилиш, кўриб чиқилаётган масалага дахлдор бўлган аризачилар ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. Таклиф этилганлар Комиссия йиғилишининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда олдиндан хабардор этиладилар. Таклиф этилган шахсларнинг йиғилишга сабабсиз келмаганлиги йиғилиш кун тартибини кўриб чиқилмаслигига тўсқинлик қила олмайди.
25. Комиссия йиғилишида кун тартиби ҳамда Миллий кутубхона раҳбарияти ёки Комиссияга мурожаат этган шахснининг аризаси ўқиб эшиттирилади.
26. Комиссия томонидан кўриб чиқилаётган масала бўйича аризачи ёки устидан ариза тушган мутахассис-ходимнинг тушунтириши эшитилиши мумкин.
27. Мутахассис-ходим ўз ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматининг ҳимояси учун Комиссияга ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа ахборотларни тақдим этишга ҳақли.
28. Мутахассис-ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиш ҳолати ўз тасдиғини топган тақдирда. Комиссия:
мутахассис-ходимга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги таъсир кўрсатиш чорасини қўллаш тўғрисида;
мутахассис-ходимнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклиф киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
29. Мутахассис-ходимнинг ҳаракатларида одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда. Комиссия томонидан мурожаат кўриб чиқилмасдан қолдирилиши мумкин.
30. Комиссия қабул қилган қарор ҳақида аризачига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган мутахассис-ходимга ва Миллий кутубхона директорига ёзма равишда маълум қилади.
31. Комиссия томонидан кўриб чиқилган масала юзасидан Миллий кутубхона директори буйруғи лойиҳаси тайёрланганда, унга қисқа тушунтириш хати ва бошқа зарурий маълумотлар илова қилинади.
32. Мутахассис-ходимлар томонидан Комиссия қарори устидан Миллий кутубхона раҳбариятига шикоят қилиши мумкин.
33. Миллий кутубхона директори Комиссия қарорини бекор қилишга ва ўз ваколати доирасида бошқа қарор қабул қилишга ҳақли.
34. Мутахассис-ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидалари ва ички меҳнат интизомининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда Миллий кутубхонанинг таркибий тузилмалари Комиссияга одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиш ҳолати бўйича маълумот киритиш ва ушбу масалани кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
35. Мурожаат унинг ташаббускори томонидан Комиссия қарори қабул қилингунига қадар қайтариб олиниши мумкин.
36. Тарафларнинг ярашуви, шунингдек, ходим ўз хоҳиши билан ошкора узр сўраган ҳолларида, ўзига нисбатан таъсир чоралари қўлланилишидан озод этилиши мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling