Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Комиссиянинг ваколатлари
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар 1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг одоб-ахлоқ комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия деб юритилади) тизимда фаолият юритиб келаётган мутахассис-ходимларни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва уни бузилишига йўл қўйиш ҳолати билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади. 2. Комиссия ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади. 3. Комиссия таркиби Миллий кутубхона директори буйруғи билан тасдиқланади, бекор қилинади ва зарурий ҳолларда ўзгартиришлар киритилади. 4. Комиссия таркиби Комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан ташкил топиб, камида 7 кишидан иборат бўлади. 5. Комиссия таркибига соҳа фаолиятида салмоқли тажрибага эга, обрў-эътиборга сазовор бўлган мутахассис-ходимлар билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари директорлари лавозими бўйича киритилади. II. Комиссиянинг ваколатлари 6. Комиссияга қуйидаги ваколатлар юклатилади: Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; Комиссия фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Миллий кутубхона директорининг кўрсатма ва буйруқлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; мутахассис-ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш, хулосалар тайёрлаш; мутахассис-ходимлар ўртасида қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; мутахассис-ходим томонидан умумий қабул қилинган ахлоқ нормаларини, одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ва унинг оқибатида ходимни (ходимларни) обрўсизланишига, Миллий кутубхона нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг мутахассис-ходимнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш; мутахассис-ходимнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга ошириш вақтида тузилма мансабдор шахслари томонидан ҳуқуқларини бузилиши ва паймол қилиниши ҳолатлари юзасидан ариза ва билдиргиларни кўриб чиқиш; мутахассис-ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш; мутахассис-ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишнинг бориши ҳолати мониторингини юритиш; Миллий кутубхона директори кўрсатмаси (буйруғи)га асосан мутахассис-ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши, риоя этилмаётганлиги масалаларини ўрганиб чиқиш ва унинг натижалари бўйича ахборот бериш; Миллий кутубхона директори раислигида ўтказиладиган йиғилишлар (видеоконференциялар) кун тартибига Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича маълумот ва ахборотлар киритиш; Комиссия ишига зарурий ҳолларда ички эксперт сифатида қўшимча мутахассис-ходимларни жалб қилиш; мутахассис-ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда, унинг шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатлари билан танишиш учун Кадрлар хизматидан сўраб олиш; Миллий кутубхона директори буйруғи билан Комиссияга қўшимча ваколатлар берилиши мумкин. 7. Комиссия Миллий кутубхона ва унинг тасарруфидаги тузилмалар хизматлари, Касаба уюшмаси қўмиталари, жамоат кенгашлари билан ҳамкорлик қилади. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling