III. Манфаатлар тўқнашуви
21. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари қуйидагиларни:
ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслик;
манфаатлар тўқнашуви ходимларнинг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўз раҳбарини хабардор қилиши;
эгаллаб турган лавозимига алоқадор ёки лавозимига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслиги;
хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги (лавозимни эгалламаслик);
тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши.
IV. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
23. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
24. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.
25. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидаларини нормаларини бузилишлари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
26. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш Миллий кутубхона директори буйруғига асосан амалга оширилади.
27. Махсус комиссия Низомга ва унда белгиланган вазифалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида ўз ишини ташкил қилади.
28. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидаларини бузилиши ҳолатларини махсус комиссия томонидан кўриб чиқилганлиги бўйича хулоса ва таклифлар Миллий кутубхона директорига қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
29. Обод-ахлоқ қоидаларини бузилишига йўл қўйган ходим комиссия томонидан қоида бузилишни кўриб чиқилиши жараёнини кузатиши, ахборот олиши ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиши, комиссия қароридан норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда Миллий кутубхона директорига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
30. Миллий кутубхона ва унинг тузилмаларида обод-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолатларини назорат қилиш биринчи раҳбарлар зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |