Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДА


Download 225.27 Kb.
bet35/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДА





Лавозим номи

Қўйиладиган талаблар

Иш стажи

1

Мутахассис



Бакалавр
кутубхонашунослик ва
АКТ маълумотли



2

Етакчи мутахассис



Бакалавр
кутубхонашунослик ва
АКТ маълумотли

Соҳада 2 йиллик иш
тажрибаси

4

Бош мутахассис

Бакалавр
кутубхонашунослик ва
АКТ маълумотли

Соҳада 3 йиллик иш
тажрибаси

5

Хизмат раҳбари

Бакалавр
кутубхонашунослик ва
АКТ маълумотли

Соҳада 3 йиллик бош мутахассис лавозимида ишлаган бўлиши лозим

6

Мажбурий шартлар:
Амалий билим ва ахборот-кутубхона амалиётида
ахборот технологияларини қўллаш;
Компьютер саводхонлигига эга бўлиш;
Чет тилларини билиш (айрим хизматлар учун);
Ишда автоматлаштирилган ахборот-кутубхона дастурини қўллай билиш.

7

Қўшимча шартлар:
Интернет, электрон манзил, маҳаллий тармоқдан фойдаланишни билиш.

2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг


Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига


8-илова





КЕЛИШИЛДИ”
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси __________ Л. Нарзиев



ТАСДИҚЛАЙМАН
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
директори _____________ У. Тешабаева



АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОИДА


21 календар кунидан иборат асосий таътил ва 9 календар кунлик қўшимча таътил (30) бериладиган ходимлар рўйхати


1. Директор
2. Директор ўринбосари
3. Илмий котиб
4. Юрисконсульт
5. Хизмат раҳбари
6. Бош ҳисобчи
7. Бош иқтисодчи
8. Етакчи ҳисобчи
9. Ҳисобчи
10. Кассир
11. Кадрлар хизмати раҳбари
12. Кадрлар бўйича инспектор
13. Девонхона мудири
14. Бош мутахассис
17. Етакчи мутахассис
18. И тоифали мутахассис
19. ИИ тоифали мутахассис


21 календар кунидан иборат асосий таътил ва 3 календар кунлик қўшимча таътил бериладиган ходимлар рўйхати


1. Иш юритувчи
2. Ҳайдовчи
3. Омборчи

2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг


Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига


9-илова





КЕЛИШИЛДИ”
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси __________ Л. Нарзиев



ТАСДИҚЛАЙМАН
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
директори _____________ У. Тешабаева





АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ВАҚТИДА КИЙИНИШ НИЗОМИ


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимининг ташқи кўриниши тўғрисида


I. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом ходим ташқи кўриниши ва кийиниш услуби мезонини белгилайди ва барча ходимлар учун истисносиз ва бутун иш куни давомида амалда қўлланилади.




II. Кийим танлашда умумий қоидалар

2.1. Ходимлар ташқи кўриниши иш муҳитига, ҳамма қабул қилган ишга алоқадор бўлган меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.


2.2. Эркак ходимларда ҳам, аёл ходималарда ҳам одми, классик йўналишдаги иш услубидаги кийимлар бўлиши лозим.
2.3. Спорт ва пляж услубидаги кийим ва пойабзаллар, жумладан, жинси матосидан тикилган кийимлар, шортиклар, очиқ сарафанлар, футболкалар, енгил трикотаж кўйлаклар, спорт свитерлари, оқшом ва байрам либослари кийилишига йўл қўйилмайди.
2.4. Кийимнинг ранги классик иш услубига мувофиқ келиши керак, жуда ёрқин ранглар, ҳаддан ташқари хилма-хилликка йўл қўйилмайди.
2.5. Қиш ва мавсумлар оралиғида ходимларнинг иш жойида алмаштириладиган пойабзали бўлиши лозим.
2.6. Ходимнинг иш жойида ўта очиқ, кир ёки йиртиқ кийимда бўлишига рухсат берилмайди.
2.7. Тақинчоқларни танлашда сиполик ва оқилона ёндашмоқ зарур. Классик услубдаги тақинчоқлар: никоҳ узуги, кулонли занжирлар, унча йирик бўлмаган мунчоқлар, соатлар тақилишига рухсат берилади.


III. Ходим кийими услубига қўйиладиган талаблар

3.1. Ходим кийимининг услуби: иш услубига монанд.


3.2. Афзал ранглар мажмуи:
- тўқ ранглар: қора, тўқ кўк – пастки қисм;
- ёрқин ранглар: оқ, сарғиш, қаймоқ, оқ-сариқ, зангори – тепа қисми.
Чарм ва жинси, шаффоф ёки ялтироқ матолардан тикилган кийимларга рухсат берилмайди.
3.3. Аёлларга қуйидагилар тавсия этилади:
- блузалар, кофталар;
- костюм, юбка ёки шим билан жакет (юбка узунлиги тиззадан ошмаслиги керак);
- бўянишда, маникюр, тақинчоқларда сиполик ва табиийлик;
- соч турмаги кийган кийими билан мос келиши лозим.
Қуйидагиларга рухсат берилмайди:
- жуда кенг ва жуда тор шимлар;
- жуда калта юбка;
- кенг свитерлар;
- чуқур ўйилган кийимларга;
- спорт кийими;
- белга етиб келмайдиган кофталар;
- сеткали, ялтироқ колготкалар;
- майкалар, футболкалар;
- шортиклар;
- шиппаклар, кроссовкалар.
3.4. Эркакларга тавсия этилади:
- кўйлаклар, жилетлар, классик услубдаги свитерлар (қишда);
- классик шимлар, костюмлар;
- барча ҳолатларла эркаклар учун галстук тақиш мажбурийдир.
Қуйидагиларга рухсат берилмайди:
- спорт кийими;
- классик услубда бўлмаган кўйлаклар, свитерлар;
- майкалар, футболкалар;
- шортиклар;
- спорт оёқ кийими, шиппаклар.
3.5. Тозалик кунларида жинси матосидан тикилган кийимлар, ҳар кун кийиладиган трикотаж кийимлар кийишга рухсат берилади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling