Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


-бўлим. Танловда иштирок этиш учун номзодларни саралаш


Download 225.27 Kb.
bet43/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

3-бўлим. Танловда иштирок этиш учун номзодларни саралаш

14. Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар иштирок этиши мумкин.


15. Ташкилот ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибий тузилмалари томонидан танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда – Танлов комиссияси) тузилади.
Танлов комиссиясининг таркиби Ташкилот раҳбари томонидан буйруқ билан тасдиқланади.
Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киради:
Ташкилот раҳбари - Танлов комиссиясининг раиси;
Ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари (Танлов комиссияси раиси бўлмаганда унинг вазифасини раҳбар ўринбосарларидан бири бажаради).
Ташкилотнинг кадрлар бўлими бошлиғи (ходими);
Ташкилотнинг юридик бўлим бошлиғи (ходими);
Ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
Ташкилотнинг вакант лавозимига танлов эълон қилинган таркибий бўлинмаси раҳбари;
Ташкилотда комплеанс назорат бўйича масъул ходими;
қонун ҳужжатларида вакант лавозимга тайинлашда номзодни тегишли давлат органлари, маҳаллий ҳокимият органлари ёки юқори турувчи ташкилот билан келишиш белгиланган бўлса, уларнинг вакиллари.
Заруратга кўра, вакант лавозимларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ташкилотнинг бошқа соҳавий бўлинмаларидаги малакали ходимлар танлов комиссияси таркибига киритилишлари мумкин.
16. Танлов комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
17. Ташкилотнинг кадрлар бўлими танлов комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда – ишчи орган) ҳисобланади.
18. Танлов унда иштирок этиш учун камида иккита номзоддан ҳужжатлар келиб тушган тақдирда ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун битта номзод талабгор бўлганда, юқори турувчи ташкилот билан келишилган ҳолда танлов комиссияси раҳбарининг қарори билан танлов ўтказилиши мумкин.
19. Ишчи орган ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида номзодларнинг вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мослигини ўрганиб чиқади ва малака талабларига мос келган номзодлар рўйхатини шакллантирилиб, танлов комиссиясига тақдим қилади.
Бир кунлик муддатда танловнинг кейинги босқичига ўтган номзодлар Танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган танлов босқичлари натижалари ва ўтказилиши бўйича маълумотларни номзодларга Порталлар орқали юборилишини ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилишини таъминлайди.
20. Танлов ўтказишда ошкоралик ва холисликни таъминлаш мақсадида учинчи ва тўртинчи босқичлар видеоёзуви қурилмаларига ёзиб борилади.
21. Танловни ташкиллаштириш ва ўтказишда белгиланган қоидага риоя этмаслик ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, юқори турувчи ташкилот танлов натижасини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳуқуқига эга.
22. Танлов босқичлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда хабардор қилинган, лекин унда иштирок этмаган номзодлар танловдан четлаштирилади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling