Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


-бўлим. Суҳбат босқичини ўтказиш тартиби


Download 225.27 Kb.
bet44/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

4-бўлим. Суҳбат босқичини ўтказиш тартиби

23. Суҳбат номзоднинг интеллектуал салоҳияти, маънавий фазилатлари ҳамда касбий маҳоратини баҳолаш мақсадида ўтказилади.


Суҳбат интервю, тақдимот, муаммоли вазиятларда қарор қабул қилиш маҳорати (“cасе-студй”)ни аниқлаш каби усуллар асосида амалга оширилади.
Суҳбат жараёнлари видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда реал вақт режимида ижтимоий тармоқларда транслятсия қилинади.
Суҳбат жараёни видеоконференсалоқа режимида (Зоом орқали) ўтказилганда, видеоконференсалоқа кириш учун ҳавола юқори турувчи ташкилотнинг тегишли кузатувчи вакилига юборилади.
24. Суҳбат танлов комиссияси томонидан ўтказилади. Суҳбатда танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Агар танлов комиссияси аъзоси суҳбатдан ўтаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса ёки суҳбат натижасидан бевосита манфаатдор бўлса ёҳуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, аъзо ўзини ўзи рад этиши шарт.
25. Суҳбат давомида танлов комиссияси аъзолари ҳар бир номзодга кўпи билан бешта савол бериши мумкин.
Суҳбат натижаси бўйича номзодлар ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси томонидан 100 (юз) баллик тизим асосида баҳоланади.
Суҳбатдан ўтиш бали камида 56 (эллик олти) балл ҳисобланади. Танлов комиссияси раиси ўтиш балини вакант лавозимнинг вазифа, функсия, масъулиятлилиги ва бошқа ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқиб белгилаши ҳуқуқига эга.
Суҳбатдан ўтиш учун белгиланган балл номзодларга олдиндан ишга қабул қилиш ҳақида бериладиган эълонда маълум қилинади.
26. Танлов комиссиянинг ҳар бир аъзоси, мазкур Тартибнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги алоҳида баҳолаш бланкасини тўлдиради.
Баҳолаш бланкасини комиссиянинг бошқа аъзоларига кўрсатиш тақиқланади ва балларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган балларни умумлаштириш ва ўртача баллни ҳисоблаб чиқиш учун Ишчи органга берилади.
27. Ишчи орган Танлов комиссиянинг ҳар бир аъзосини алоҳида баҳолаш бланкасидаги балларни ҳисоблаб, номзодларни умумий балларини йиғиндисини чиқаради ва Танлов комиссияси раисига маълумот беради.
Бунда, танлов ғолиби деб топилган номзоднинг ўртача бали Танлов комиссияси раиси томонидан белгиланган ва вакант лавозимга ишга қабул қилиш учун берилган эълонда номзодларга олдиндан маълум қилинган ўртача баллдан паст бўлиши мумкин эмас.
Номзодларнинг ўртача баллари тенг бўлган тақдирда, Ташкилот раҳбарининг Иш берувчи сифатидаги мустақил қонуний қарорига асосланиб якуний қарор қабул қилинади.
Танлов ғолиби ўз аризасига кўра меҳнат шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда, танлов комиссияси хулосасига асосан ҳисобланган ўртача баллга кўра иккинчи ўринни эгаллаган номзод танлов ғолиби деб топилиши мумкин.
28. Суҳбатда тўпланган баллар йиғиндиси натижасига кўра, энг юқори ўртача балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб топилиб, мазкур Тартибнинг 2-иловасида келтирилган шаклда Танлов комиссияси йиғилиш баённомаси қарори билан тасдиқланади.
Суҳбат якунлари бўйича комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган балларни умумлаштириш натижасида, бирон бир номзоднинг ўтиш бали суҳбатдан ўтиш учун белгиланган баллга етмаган бўлса, Танлов комиссиясининг қарори билан Танлов якунланмаган деб топилади ҳамда мазкур Тартиб талаблари доирасида такроран ишга қабул қилиш учун эълон берилиб Танлов ўтказилади.
29. Қонун ҳужжатларида ёки ташкилотда ўрнатилган тартибда қабул қилинган ички локал ҳужжатда вакант лавозимга тайинлашда номзодни тегишли вазирлик ёки идора билан келишиш лозимлиги белгиланган бўлса, ишчи орган қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида тегишли ҳужжатларни вазирлик ёки идорага келишиш учун юбориши лозим.
Вазирлик ёки идора билан номзоднинг келишилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Юқори турувчи ташкилот суҳбат босқичида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ўз вакилини юбориш ҳуқуқига эга.
Суҳбат ўтказиш жараёни танловни ташкиллаштириш ва ўтказиш қоидаларига мос келмаслиги ҳолатлари, шунингдек, танлов комиссиясининг холис қарор қабул қилишига таъсир ўтказадиган ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, Юқори турувчи ташкилотнинг кузатувчи вакили томонидан танлов комиссияси йиғилиши баённомасида изоҳ қолдирилади.
31. Юқори турувчи ташкилот вакиллари томонидан баённомада келтирилган ҳолатлар бўйича текшириш ўтказади. Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича тақдимнома киритади.
32. Танлов ғолиби аниқланган кундан эътиборан 3 (уч) иш куни мобайнида ташкилотнинг раҳбари танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузади.
Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш назарда тутилган ҳолларда, белгиланган тартибда келишилгандан кейин 3 (уч) иш куни мобайнида меҳнат шартномаси тузилади.
Ишчи орган томонидан бир кунлик муддатда танлов комиссиясининг баённомаси, танлов ғолиби билан тузилган меҳнат шартнома ва ташкилотнинг тегишли буйруғи Ягона Миллий Меҳнат тизими – “мй.меҳнат.уз” ва Миллий вакансиялар базаси – “иш.меҳнат.уз” порталларига жойлаштирилади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling