Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ВА ТУЗИЛМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ


Download 225.27 Kb.
bet36/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ВА ТУЗИЛМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар.


II. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тасарруфидаги тузилмалари мутахассис-ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари.
III. Манфаатлар тўқнашуви.
IV. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик.

I. Умумий қоидалар

1. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва тузилмалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда – Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидалари деб юритилади) тизимда фаолият юритиб келаётган мутахассис-ходимларни, эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, иш жойида. касбий одоб-ахлоқ нормаларини умумий принципларини, тартибини белгилайди.


2. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликни олдини олиш. уларни содир этилишига сабаб бўлуви шарт-шароитларини келтириб чиқармаслик билан бир қаторда, мутахассис-ходимларни юксак маданиятини. ҳуқуқий онгини, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга қаратилган.
3. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва тузилмалари (кейинги ўринларда – Миллий кутубхона деб юритилади)га ишга кираётган ҳар бир шахс ушбу қоидалар билан таништирилади ва танишганлигини имзо билан тасдиқлайди.
4. Миллий кутубхона ва унинг тасарруфидаги тузилмаларда фаолият юритувчи барча мутахассис-ходимлар ушбу қоида талабларига риоя этиши шарт.
5. Миллий кутубхонанинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш мутахассис-ходимларни касбий фаолиятини ва хулқ-атворини баҳолашда мезонлардан бири сифатида қабул қилинади.

II. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тасарруфидаги тузилмалари мутахассис-ходимларининг хизматдаги
хулқ-атворининг асосий принциплари

6. Мутахассис-ходимларнинг хизмат хулқ-атвори принциплари қуйидагилардан иборат бўлади:


қонунийлик;
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;
давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
7. Ушбу принципларга қатьий амал қилишда мутахассис-ходимлар қуйидагиларга мажбур:
хизмат вазифаларини бажаришда давлат ва жамият принциплари ҳамда талабларига қатьий риоя этиш;
юклатилган вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;
юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириғини) бажариш;
хизмат фаолиятини қонун ҳужжатлари, лавозим ваколатлари доирасида олиб бориш;
хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахс, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатлар таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар, конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини инобатга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро тотувликка кўмаклашиш;
хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиш, обрўсига ёки муассаса нуфузига зарар етказиши мумкин ҳолатларни келиб чиқишига йўл қўймаслик;
хизматга тааллуқли маълумотлар ва ахборотларини тақдим қилишда жорий қилинган тартибга риоя этиш.
8. Сиёсий, иқтисодий важлар ва бошқа субъектив сабаблар мутахассис-ходимларни қонун ҳужжатлари талабларини бузишга асос бўла олмайди.
9. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари коррупция ҳолатларини олдини олишга кўмаклашишлари лозим.
10. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ҳолатларини сезганларида, раҳбариятга (ёки юқори турувчи орган раҳбариятига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига) хабар беришлари лозим.
11. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимларнинг раҳбарият томонидан қонунчилик талабларини бузилиш ҳолатлари тўғрисида билдирган фикри, мурожаати, танқиди учун ишдан, лавозимдан бўшатиш, бошқа шаклда таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
12. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатларни ошкор қилмасликлари бўйича ички тартибига риоя қилишлари лозим.
13. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари раҳбарлари ўзига бўйсунувчи мутахассис-ходимларни юқори касбий маҳорат, софдиллик ва адолатли бўлиб тарбиялашга, жамоада маънавий-психологик муҳитни шаклланишига кўмаклашиши, хизмат вазифалари доирасида топшириқларни сифатли бажаришга, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишдан ҳимоя қилиши лозим.
14. Миллий кутубхона ва тузилмалар раҳбари ўз фаолиятини олиб боришда қуйидаги салбий ҳолатларни олдини олиши лозим:
кадрларни қариндошлик ёки садоқат белгилари бўйича танлаш ва лавозимга қўйиш;
жамоада гуруҳбозлик, маҳаллийчилик ҳолатларини келиб чиқишини;
манфаатлар тўқнашувини;
коррупцияни;
ўз хулқи ва атвори билан этикаталабларни бузган мутахассис-ходимларга нисбатан ўз вақтида таъсир чораларини кўриш.
15. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари ўзларининг хизматдаги хулк-атвори билан жамоада ўрнак бўлишга ва ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик руҳида ишлашга даъват этиши, хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши, қўполлик қилмаслиги, инсон шаъни ва қадр-кимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатмаслиги керак.
16. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига қараб, ташқи кўринишига, ўзининг иш услуби, расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан ажралиб туриши керак.
17. Миллий кутубхона мутахассис-ходимларига ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар қўйилади:
кийиниш услуби иш услубига монанд бўлиши зарур;
кийим тоза, дазмолланган, атрофдагиларни ўзига жалб қиладиган турли хилдаги безакларсиз бўлиши лозим;
танланган пойафзал ходимнинг кийимига мос бўлиши керак.
18. Эркак мутахассис-ходимларнинг ташқи кўринишига қуйидаги талаблар қўйилади:
кенг свитерлар, гулдор ва ранг-баранг кўйлаклар, футболкалар, спорт услубидаги кийимлар ва пойафзаллар, жинси матосидан тикилган шимлар, шорталар, диний ибодат либосини кийиш, шунингдек, соч-соқолни ўстирган ҳолда ишга келиш мумкин эмас;
костюм ва шимлар қора, кулранг, кўк ранглардаги сидирға ёки чизиқли матолардан, кўйлаклар эса очиқ рангларда (оқ, кулранг, кўк) бўлиши лозим, костюм ранги ёрқин бўлмаслиги;
шимларнинг классик узунлиги пойафзални олд ва орқа қисмини ярмини ёпиб туриши лозим. Шимлар тор бўлмаслиги ҳамда чизиғи шимнинг ўрта қисмидан кесиб ўтиши;
галстукнинг кенглиги ўртача, узунлиги камаргача бўлиб, ранги костюм ва кўйлакка мос танланиши;
ходимларнинг соч турмаги тартибли, ўрта узунликда ва таралган бўлиши;
этика қоидаларига кўра эркак киши ҳар доим пиджак кийиб юриши (об-ҳаво иссиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлиб, унда галстуксиз калта енгли кўйлак кийиш мумкин);
эркак ходимларнинг пойафзали тўқ рангда бўлиб, пиджак ҳамда шимнинг рангига мос келиши (қора рангдаги туфлини ҳар қайси кийимга мос келиши тажрибадан маълум);
Кийинишнинг стандарт жамламаси классик услубдаги пальто, куртка, плаш, костюм, пиджак, пиджак рангига мос келувчи тўқ рангдаги шим, кўйлак, жилет, мос келувчи галстук, тўқ рангдаги пайпоқ, туфли, классик услубдаги этикдан ташкил топиши лозим.
19. Аёл ходимларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар:
классик шаклдаги костюм, юбка, блузка ва кўйлакдан иборат бўлиши, об-ҳаводан қатъий назар либос енгсиз, елка қисмини очиб турмаслиги ҳамда танани шаффоф кўрсатиб турувчи юпқа матодан тиқилган бўлмаслиги (кўйлак енгининг узунлиги камида 10 см. бўлиши керак);
юбка тор, калта ва чуқур кесиқли бўлмаслиги (юбканинг классик узунлиги оёқнинг тизза қисмини ўртасигача бўлиши керак);
жинси матосидан ва спорт услубида тикилган кийимлар, шорталар, танага ёпишиб турадиган шимлар киймаслик;
танага тор ёпишиб турадиган кўйлаклар, футболкалар, ёзги майкалар (агар устидан костюм кийилган бўлмаса), олд қисми чуқур ўйилган кофта ва кўйлаклар, қорин қисмини очиб турадиган кофталар, турли хил рангли, ёзувли, одамлар сурати ва ҳайвонлар расми туширилган матолардан тикилган кийимлар киймаслик;
саёҳат ҳамда спорт услубидаги пойафзаллар киймаслик;
диний ибодат либосида иш жойига келмаслик;
катта ҳажмдаги, жуда кўп ва ёрқин ҳамда шовқинли овоз чиқарувчи тақинчоқлар, ўта бачкана аксессуарлар, турли хил патлар, бантларни ишга тақиб келмаслик;
бўяниши ўта ёрқин бўлмаслиги, сочлар ораста йиғилган, ўрилган ёки турмакланган, ортиқча аксессуарлардан ҳоли бўлиши ва бошқаларнинг эътиборини тортмаслиги;
турли хил ўткир ҳидли орасталовчи воситалардан меъёрида фойдаланиш.
Шунингдек, масъул лавозимдаги аёл ходимнинг кийиниш стандарт жамламаси қуйидагилардан ташкил топиши тавсия этилади:
классик услубдаги палъто, куртка, плаш, костюм, жакет, юбка ва шимлар, бир хил рангдаги кофта ва блузкалар, 4–5 см. баландликдаги туфли, классик услубдаги этик;
заргарлик буюмлари ва тақинчоқлар танланган либосга мос бўлиши.
20. Миллий кутубхона ва унинг тузилмалари мутахассис-ходимлари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.


Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling