Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. МАҚСАД ВА МАЖБУРИЯТЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 2018-йил 13-октябрдаги ПФ-5553-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодески, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012-йил 20-мартдаги ПҚ-1729-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида”ги 2018-йил 19-июндаги 458-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019-йил 7-июндаги ПҚ-4354-сон Қарори, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Низоми ва кутубхонанинг Ички меҳнат тартиб қоидалари, Жамоа шартномасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини амалга ошириш қоидалари ишлаб чиқилган. 2. Меҳнат ҳаққининг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Иш берувчи билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди. 3. Ходимлар ойлик маоши миқдори кутубхона штат жадвалида улар эгаллаган лавозими ва вазифаларига белгиланган лавозим маошлари асосида белгиланади. II. МАҚСАД ВА МАЖБУРИЯТЛАР 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда штатлар жадвали қайта ишлаб чиқилиб Иш берувчи томонидан тасдиқланади. 5. Ходимларга тўланадиган иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномасида ва тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ белгиланади ҳамда давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. 6. Ходимларнинг маошлари тасдиқланган базавий лавозим маошлари миқдорлари ва Ягона тариф сеткаси асосида белгиланади. 7. Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом, Жамоа шартномаларида, шунингдек, Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. 8. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган шартларига мувофиқ ходим томонидан бажарилган иш учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланади. 9. Иш берувчи белгиланган тартибда ҳар ярим ойда камида бир марта ходимларга иш ҳақи тўлашни ўз зиммасига олади: - ойнинг биринчи ярми учун ҳар ойнинг 15 (санаси); - ойнинг иккинчи ярми учун кейинги ойнинг 5 (санаси). Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. 10. Меҳнат шартномаси Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда, ходимга тегишли иш ҳақи қуйидаги ҳолларда: - меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга; - меҳнат шартномаси бекор қилинган куни; - меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак. 11. Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда, унга тегишли иш ҳақи қуйидаги ҳолларда: - қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга; - огоҳлаштиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан; - меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида Иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга; - ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling