Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


IV. МЕҲНАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК ИНТИЗОМЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ


Download 225.27 Kb.
bet24/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

IV. МЕҲНАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК ИНТИЗОМЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

Меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонун, Жамоа шартномаси шартлари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва технологик интизомни назарда тутувчи бошқа ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, шунингдек, ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига амал қилишни ўз ичига олади.


Меҳнат мажбуриятлари тегишлича бажарилса, меҳнатнинг юқори даражаларига эришилса, корхонада узоқ ва бехато ишласа ва ишда бошқа муваффақиятларга эришилса, ходимларга қуйидаги мукофотлар берилиши мумкин:
- ташаккурнома;
- фахрий ёрлиқ
- пул мукофоти;
- қимматбаҳо совғалар.
Алоҳида меҳнат хизматлари учун ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мукофотлари берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 155-моддасида назарда тутилган меҳнат интизоми бузилса, меҳнат интизоми мунтазам бузилса ҳамда меҳнат интизоми бир марта қўпол равишда бузилса, иш берувчи ходимга маъмурий жазонинг қуйидаги чораларини қўллашга ҳақли:
- ҳайфсан;
- ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима;
- меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Жазо қўлланилишидан олдин ходимга йўл қўйилган хато сабабларини ва ҳолатни ёзма шаклда тушунтириб бериш имконияти берилади. Тушунтириб беришдан воз кечиш у йўл қўйган хато учун унга жазо қўлланилишига тўсқинлик қилмайди. Ходимнинг тушунтириб беришдан бош тортиши ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Маъмурий жазонинг амал қилиш муддати, у қўлланган кундан бошлаб бир йил. Агар ушбу муддат давомида ходимга янги маъмурий жазо қўлланмаса, у ҳолда унга берилган маъмурий жазо бекор қилинади.
Маъмурий жазо қўллаган Иш берувчи ўз ташаббуси, ходим илтимоси, назорат қилувчи директор ўринбосари илтимоси бўйича бир йиллик муддат тамом бўлишидан олдин уни бекор қилишга ҳақли.
Ходимга берилган маъмурий жазонинг муддатидан олдин бекор қилиниши Иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчига тўғридан-тўғри зиён еткзилса, ходим моддий жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling