Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ишга қабул қилинаётганда ишга кирувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт: паспортни ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёхуд идентификацияловчи ИД-картани, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ёки идентификацияловчи ИД-картани; охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади;. ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани; олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни; солиқ тўловчининг идентификация рақамини; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (мавжуд бўлганда); жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно. Иш берувчи ишга қабул қилинувчидан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Юқорида баён этилган ҳужжатларсиз ҳамда қуйидагилар ишга қабул қилишга рухсат этилмайди: - суд ҳукми билан маълум лавозимларни эгаллаш ёки маълум фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахслар; - агар уларнинг иши улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса (ушбу талаб давлат корхоналаридагина қўлланилади), яқин қариндош бўлган шахслар (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, турмуш ўртоғи, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари). Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда. Ишга қабул қилинган ҳар бир ходим (шу жумладан, ўриндошлик асосида) билан меҳнат шартномаси ёзма равишда икки нусхада тузилади, уларнинг ҳар бири бир хил кучга эга бўлиб, ҳар бир томонга берилади. Меҳнат шартномасига ходим ва раҳбар имзоси қўйилади. Раҳбар имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси томонлар унга имзо чеккан вақтдан бошлаб кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида келишилган кундан бошлаб меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришади. Меҳнат шартномаси тузилганидан кейин иш берувчи меҳнат шартномаси мазмун-моҳиятига мувофиқ ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва ходимга тилхат асосида буни хабар қилади. Ишга қабул қилинаётганда меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шарт келишилган бўлиши мумкин. Бундай изоҳ бўлса, синов тўғрисидаги шарт ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда акс этади. Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди. Томонлар ўртасида белгиланган синов муддати давомида ҳам иш берувчи, ҳам ходим уч кун олдин бошқа томонни ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бунда иш берувчи синовнинг қониқарсиз натижасини исботловчи ишончли далилга эга бўлиши керак. Ходим ишни давом эттиришдан бош тортиш сабабини иш берувчига тушунтириб бериши шарт эмас. Узрли сабабларга кўра ходим ишга келмаган вақтда (вақтинча ишга лаёқатсиз даври, ҳарбий йиғинларда, донорлик функцияларини бажараётган давр, суд маслаҳатчиси сифатида судда иштирок этса) дастлабки синов муддатига киритилмайди. Дастлабки синов муддати билан қабул қилинган ходим барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва бошқа ходимлар билан тенг равишда меҳнат қонунчилигида белгиланган жавобгарликни зиммасига олади. Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий); захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар; давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари; ўзи билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар; ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар; ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар; жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар. Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди. 3.1. Иш берувчи ёки ходим талаби бўйича меҳнат шартлари қуйидаги ҳолатларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин: Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат шартларининг ўзгариши; ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши; иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши; ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши; меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши. 3.2. Қуйидаги мажбурий шартлар бўлсагина меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкин; - агар ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашга рози бўлмаса; - агар аввалги меҳнат шартларини сақлашнинг имкони йўқ бўлса; - ходим қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда меҳнат шартларини ўзгартиришни ёзма равишда талаб қилишга ҳақли: - ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача фарзанди бор аёл (16 ёшгача фарзанди бор ногирон) илтимоси бўйича тўлиқ бўлмаган иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасини белгилаш, тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларга, ТМЭК тавсияларига мувофиқ ногиронларга ишлаш нормаларини камайтириш. Иш берувчи ходим талабини у берилгандан кейин 3 кун ичида кўриб чиқиши шарт. Талабни қондиришдан бош тортилса, иш берувчи бунинг сабабини ходимга хабар қилиши керак. Ходим иш берувчининг меҳнат шартларини ўзгартирганини ҳамда ходим талаби бўйича меҳнат шартларини ўзгартиришдан бош тортганини судга шикоят қилишга ҳақли. Иш берувчи ходимнинг розилиги билангина уни бошқа доимий ёки вақтинчалик ишга ўтказиши мумкин. Ҳам ишга қабул қилишда, ҳам иш давомида томонларнинг келишуви билан ходимнинг асосий иши бўйича мажбуриятларидан ташқари касбларни (лавозимларни) аралаштириш, хизмат доираларини кенгайтириш, бажариладиган ишлар ҳажмини ошириш (кейинги ўринларда касбларни аралаштириш деб юритилади) тартибида қўшимча мажбуриятларни бажариши келишиб олиниши мумкин. Кўрсатилган қўшимча ишлар асосий иш вақти учун ажратилган вақтда ходим томонидан бажарилади. Уларни бажариш тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳажми томонлар келишуви билан аниқланади. Касбларни аралаштириш тартибида ишларни бажариш вақти ҳам маълум муддатга, ҳам чекланмаган муддатга келишиб олиниши мумкин. Келишиб олинган муддат тамом бўлганидан кейин ушбу ходим билан тузилган касбларни аралаштириш тўғрисидаги шартлар бекор қилинади. Ходим исталган вақт меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақли. Ходим меҳнат шартномасини тўхтатмоқчилиги ҳақида икки ҳафта олдин кадрлар бўйича мутахассисга тегишли аризани бериш йўли билан ёзма равишда иш берувчини огоҳлантириши шарт. Ходимнинг тақдим этилган аризаси кечи билан у тақдим этилган куннинг эртаси куни раҳбарга берилади. Агар ходим аризаси узрли сабабларга кўра ишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги туфайли берилган бўлса, у ариза берилган кун иш берувчига берилади ва иш берувчи аризада кўрсатилган муддатда меҳнат шартномасини тўхтатиши шарт. Қуйдагилар узрли сабабларга киради: - ўқув юртига қабул қилиниш; - нафақага чиқиш; - сайлов лавозимига тайинланиш; - ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг саломатлигига берилган ТМЭК ёки ТМК тиббий хулосасига мувофиқ қарашга муҳтож бўлса; - ушбу ишни давом эттиришнинг имконсизлигини белгилаб берувчи бошқа узрли сабаблар. Қонун томонидан белгиланган огоҳлантириш муддати ходим ва иш берувчи келишуви бўйича қисқартирилиши мумкин, бу эса меҳнат шартномаси тўхтатилган аниқ сана ва меҳнат шартномаси ҳуқуқи берилган шахснинг тегишли резолюцияси билан бирга ходим аризасида кўрсатилиши керак. Меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги аризани ходим исталган вақт, шу жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганида, таътилда, сафарда бўлганида беришга ҳақли. Барча кўрсатилган даврлар меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддатида ҳисобга олинади. Огоҳлантириш муддати вақтида томонлар оддий тартибда меҳнат шартномаси шартларини бажаришни давом эттиради. Огоҳлантириш муддати вақтида ходим аризани қайтариб олишга ҳақли. Агар муддат тамом бўлганидан кейин меҳнат шартномаси тўхтатилмаган бўлса, у ҳолда меҳнат муносабатлари давом эттирилади. Маълум муддатга ёки маълум ишни бажариш учун тузилган шартнома муддати тамом бўлганидан кейин томонларнинг исталган бири шартнома бўйича иш муддати тамом бўлган кунда ёки у тамом бўлган кундан кейинги 7 кун ичида меҳнат муносабатларини тўхтатишга ҳақли. Етти кунлик муддат шартнома муддати тамом бўлган куннинг эртаси куни бошланади. Агар етти кунлик муддатнинг тамом бўлиши дам олиш кунига тўғри келса, у ҳолда унинг тамом бўлиши кейинги иш кунига кўчирилади. Иш ўрнини сақлаб қолган ходим йўқ бўлган вақтда тузилган меҳнат шартномаси муддати ушбу ходим ишга қайтганидан кейин тамом бўлади. 3.3. Иш берувчининг ташаббуси билан номаълум муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳамда муддатли меҳнат шартномаси унинг муддати тамом бўлишидан олдин тўхтатилиши асосли бўлиши керак. Меҳнат шартномасини тўхтатиш асослилиги қуйидаги сабаблардан бирининг бўлишини англатади: - ходимлар сони ўзгаришига ёки ишлар хусусияти ўзгаришига ёки корхона тугатилишига олиб келган технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмларининг камайиши; - малакасизлиги ёки соғлиғи туфайли бажарилаётган ишга ходимнинг мувофиқ келмаслиги; - ходимнинг ножўя хатти-ҳаракатлари. Кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, шунингдек, қўшимча вазифада ишламайдиган бошқа ходимни ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартлари бўйича қўшимча ишлар чекланиши натижасида иш берувчининг ташаббуси билан қўшимча вазифада ишлайдиган ходим билан меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкин. Касаба уюшмаси қўмитасининг дастлабки розилигисиз Миллий кутубхона раҳбари ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин эмас, корхонани тугатиш ҳолати бундан мустасно. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олган кундан бошлаб, бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақли, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганда эса маъмурий жазо берилиши учун белгиланган муддатлардан кечикмай меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақли. Қуйидаги ҳолатларда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси тўхтатилишига йўл қўйилмайди: - вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган даврда ёки таътилда бўлган даврда. Корхона тўлиқ тугатилишига бу қоида татбиқ этилмайди; - ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача фарзанди бор бўлган аёллар, корхона тўлиқ тугатилган ҳолат бундан мустасно, унда ишга жойлаш мажбурияти билан меҳнат шартномаси тўхтатилади. Иш берувчи қуйидаги муддатларда меҳнат шартномасини тўхтатмоқчилиги ҳақида ходимни ёзма равишда (тилхат асосида) огоҳлантириши шарт: - технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмларининг камайиши, ходимлар сонининг камайиши ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёки корхона тугатилиши туфайли меҳнат шартномаси тугатилишидан камида 2 ой олдин; - малакасизлиги ёки соғлиғи туфайли бажарилаётган ишга ходимнинг мувофиқ келмаслиги туфайли меҳнат шартномаси тугатилишидан камида 2 ҳафта олдин. 3.4. Иш берувчи ходимнинг ножўя хатти-харакатлари туфайли қуйидаги асосларда у билан меҳнат шартномасини тўхтатишга ҳақли: - ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларирини мунтазам бузиши; - ходимнинг бир марта ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузиши. Ходим интизом ёки моддий жавобгарликка жалб этилган кундан бошлаб бир йил давомида ходим томонидан такрор ва такрор ноўрин хатти-ҳаракат содир этилиши меҳнат мажбуриятларининг мунтазам бузилиши деб эътироф этилади, аввалги меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун унга нисбатан қонунчилик ва меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир кўрсатилади. Қуйидагилар меҳнат шартномаси бузилишига олиб келиши мумкин бўлган бир марта содир этилган қўпол хатолар ҳисобланади: - ижро интизомини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларида, қарорларида ва топшириқларида, юқорида турган орган, ҳокимият ва иш берувчи қарорларида қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажармаслиги); - ишга маст ҳолда (спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, зарарли моддалар истеъмол қилиб) келиш, бу гувоҳлар маълумоти ёки тиббий хулоса билан тасдиқланиши керак; - ишга келмаслик (узрли сабабларсиз ишга келмаслик) ёки иш куни (смена) давомида узлуксиз ёки умумий ҳисоблаб чиққанда 3 соат давомида ишда бўлмаслик; - гувоҳлар тасдиқлашича, кутубхона мулкини ўғирлаган бўлса; - тарбиявий функциялар бажараётган ходим томонидан ахлоқсиз иш қилинса ва иш фаолиятини давом эттиришга номувофиқ бўлса; - ходимлар, шу жумладан қоидабузарнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф солган хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш; - ходимга Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан 20 баравар ортиқ моддий зарар етказилишга олиб келган ходимлар меҳнат мажбуриятларининг бузилиши; - меҳнат шартномасида сирни очмаслик келишилган бўлишига қарамай, ходим томонидан тижорат сирининг фош қилиниши; - иш берувчининг ишончини йўқотса, пул ва товар қадриятлари билан хизмат кўрсатувчи ходимнинг ножўя хатти-ҳаракатли иш содир этиши. - малакасизлиги ёки соғлиғи туфайли бажарилаётган ишга ходимнинг мувофиқ келмаслиги; - иш вақтида қонунни бузиш ва унинг натижасида маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши; - нохуш воқеага олиб келган ишлаб чиқариш технологиясининг бузилиши; - қонуний асосларсиз лавозим мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш; - Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мулкига қасддан зиён етказиш; - Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларининг фойдаланувчиларга қилган ўта номақбул муомаласидан асосли шикоят қилиши; - китоб йўқотилгани сабабли жиноят ишлари органи томонидан иш қўзғатилиши; - мансабдор шахслар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг бузилиши; - олдиндан таълим олмай ва даврий йўриқномаларсиз ишларнинг хавфли ва зарарли турларини мустақил бажариши учун ходимларга рухсат бериш; - шунингдек, тиббий зиддиятлар аниқланганда ишлашга рухсат бериш; - белгиланган муддатда синов муддатини ўтамаган мосламалардан фойдаланиш; - ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши; - ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузиши; - ҳар кунлик нормаларни мунтазам равишда бажармаслик. Қуйидаги ҳолатларда меҳнат шартномаси ҳам тўхтатилиши мумкин: - ходим ҳарбий хизматга чақирилса; - суднинг ҳукми кучга кирса, ходимнинг судланиши натижасида у аввалги ишини давом эттира олмайди, шунингдек, суд топшириғига кўра ходимни ихтисослашган даволаш-профилактика муассасасига юбориш; - агар йўл қўйилган хатони бартараф этиш имкони йўқ бўлса ва ишни давом эттиришга ҳалақит берса, ишга қабул қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш; - ходимнинг вафот этиши; - агар ишнинг давом эттирилиши уларнинг саломатлигига хавф солса ёки улар учун бошқа зарар билан боғлиқ бўлса, ота-оналар (васийлар), меҳнатни муҳофаза қилувчи назорат органлари. Меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқда Меҳнат кодексининг тегишли банди ёки моддасидан ёки бошқа норматив ҳужжатлардан далил келтирган ҳолда меҳнат шартномасини тўхтатиш сабаби кўрсатилади. Узрли сабабларга кўра ва бошқа сабабларга кўра ходим ташаббуси билан қонун томонидан муайян имтиёзлар ва устуворликлар назарда тутилган меҳнат шартномаси тўхтатилса, меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқда ушбу сабаблар кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори томонидан маъмурий жазо қўлланилади. Ходим ўз зиммасига юклатилган меҳнат мажбуриятларини қонунга зид бажариши ёки номувофиқ бажариши (ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари, иш берувчининг қоидалари ва қонуний буйруқлари, техника қоидаларини бузиши) учун маъмурий жазолар қўлланилади. Маъмурий жазо амалда бўлган вақтда ходимга рағбатлантириш чоралари қўлланмайди. Маъмурий жазо меҳнатга виждонан муносабатини ҳисобга олиб, муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Жазони муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги масала бўйича хизмат раҳбари директор ўринбосари билан келишган ҳолда директор номига ёзма равишда билдиради, унда ходим ҳар куни белгиланган нормаларни бажараётгани, меҳнат интизомига риоя қилаётгани, ташкилий тадбирларда фаол иштирок этаётгани кўрсатилади. Ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган муддатда: - қўшимча ҳақ тўланмайди; - мукофот берилмайди; - рағбатлантирилмайди. Ходимнинг ножўя хатти-ҳаракатланишлари натижасида меҳнат шартномаси тўхтатилса, иш берувчи камида 3 кун олдин меҳнат муносабатларининг тўхтатилиши тўғрисида ходимни хабардор қилиши ёки бунинг ўрнига унга муносиб компенсация тўлаши керак. Иш берувчи меҳнат интизомларини текширишга келишга ва уни текширувчи комиссия тайинлашга ҳақли. Иш берувчи белгиланган тартибда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассисларининг касб бўйича билимларини мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш бўйича тадбирни ўтказишга ҳақли. Аттестациядан ўтмаган ходим билан аттестация комиссияси хулосаси асосида меҳнат шартномаси тўхтатилади. Агар тиббий хулосага кўра ходимга унинг зиммасига юклатилган вазифани бажариши мумкин бўлмаса, иш берувчи огоҳлантиришсиз меҳнат шартномасини тўхтатиши ва ходимга икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўлаши шарт. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling