Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet14/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

ХVI. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

16.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ижтимоий шериклик принципларини тан олган ҳолда, жамоа шартномасини бажарилишида юзага келган ҳар бир низоларни олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.


16.2. Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
16.3. Меҳнат низолари комиссиялари Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тенглик асосида тузилади. Комиссияга Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари унинг қарори билан, Иш берувчининг вакили эса, унинг буйруғи билан тасдиқланадилар.
Меҳнат низолари ва зиддиятларни ҳал этиш комиссияси таркиби 6 (олти) нафардан иборат (ҳар тарафдан 3 кишидан) бўлиб, комиссия Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат низоларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосида ўз фаолиятини олиб боради ва мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатигача сайланади.
16.4. Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган кундан эътиборан, ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Низо ариза берган ходимнинг иштирокида кўрилади. Ходимнинг иштирокисиз низони кўриб чиқишга унинг ёзма аризаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Башарти ходим узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор қабул қилиниши мумкин, бу эса ходимни такроран ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
16.5. Ходим Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун адвокат таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
16.6. Меҳнат низолари комиссияси мажлисга гувоҳларни чақиртириш, мутахассисларни таклиф қилиш, иш берувчидан зарур ҳисоб-китоблар ва ҳужжатлар тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
16.7. Мажлисда комиссиянинг иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан иборат тенг миқдордаги аъзолари иштирок этишлари керак.
16.8. Меҳнат низолари комиссиясининг ҳар бир мажлисида раислик вазифасини иш берувчининг ва Касаба уюшмаси қўмитасининг навбатма-навбат бажарадилар. Бунда бир мажлиснинг ўзида раислик ва котиблик вазифасини бир тарафнинг вакиллари бажариши мумкин эмас.
16.9. Комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар томонидан кейинги мажлиснинг раиси ва котиби тайинланади, уларга мажлисни тайёрлаш ва чақириш вазифаси юклатилади. Меҳнат низолари комиссиясининг мажлисида баённома юритилади.
16.10. Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
а) ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
б) ходим томонидан Иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
в) бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой;
г) белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин;
д) ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
16.11. Меҳнат низолари ва келишмовчиликлари меҳнат низолари бўйича тузилган комиссия томонидан ҳал қилинади.
16.12. Ўзининг фаолиятида томонлар мунозарали вазиятларга йўл қўймасликка ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва ушбу Шартнома қоидаларига қатъий риоя қилишга интилади.
16.13. Комиссия таркибида мавжуд аъзолар бошқа лавозимга ўтганда ёки ишдан бўшаган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ходим комиссия аъзоси этиб белгилананади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling