Алишер навоийнинг таваллуд
Download 417 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳамма
- Бола
- «ТИНЧЛИК БЎЛСИН АШУЛАСИ». Бошловчи
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ. Зал байрамона безатилган. Сахна ўртасида алишер Навоий портрети. Болалар мумтоз мусиқа остида кириб келадилар. Бола: Куп жахонгир кўрган бу дунё ҳамасига гувох ер ости Лекин дўстлар шеър ахли аро жахонгири кам бўлар рости Беш асрки назмий саройни титратади занжирбанд бир Шер Темур тиги етмаган жойни калам билан олди Алишер. Ҳамма: Дунё бўлди чаманим маним ўзбекистон ватаним маним «ГУЛЛА, ЯШНА ЎЗБЕКИСТОНИМ АШУЛАСИ». Бошловчи: Азиз болалар бугун бобокалонимиз Алишер Наовийнинг таваллуд топган кунлари. Биз бугун у кишининг энг яхши фазилатларини, халкимизга кўрсатган эхтиромларини эслаб ўтсак улар рухи шод булади. Бола: Бир азиз бобом бор дунёда танхо, Хуштабиат, хушкомат, мулойим, донно. Кунгиллари кенглиги ер қурра осмон, Кўзлари нуроний ойнайи жахон. Бола: Халқларнинг гамини еган отахон, Хақиқат борини деган отахон Асрлар текдирин олдиндан қурган Адолат уйига пойдевор қурган. Бола: Элларга қуёшдек макбул китоби Жахонда нур сочган «Ҳамса» офтоби Сўз билан жахонни лол хайрон этган Одамзод қалбини мудом эритган. Рақс. «ТИНЧЛИК БЎЛСИН АШУЛАСИ». Бошловчи: Алишер билан Хусайн ёшликдан бирга усишди. Хусайн болаликдан уруш-уруш ўйнар эди. Отда чопар, қиличбозликка қизиқар эди. Алишер эса кўп китоб ўқир, шеърлар ёзар ва уларни ёд олар эди. Хар иккаласи катта бўлиб улгайишди. Хусайн тахтга ўтирди. Уни Хиротга шох этиб тайинлашди. Алишер эса шоир булди. У Эл-юрт тинчлиги хакида ўйлади. Одамларга яхшилик қилди. Алишер ёзган шеърларни барча севиб ўкиди. Алишер «Навоий» тахаллуси билан жахонга танилди. Бола: Қуёш осмонга тўлиб Наовий бобом бўлиб Кўринади кўзимга дуо берар узимга Шундай десам онамга сиғмай кетиб оламга Деди ул газали ширмон нондай мазали. Download 417 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling