Alisher navoiy nomidagi toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti o‘zbek tili va adabiyotini o‘qitish fakulteti
Download 3.61 Mb. Pdf ko'rish
|
Мутахассисликка кириш (тил)
Кўз қўрқоқ-қўл ботир, деганда кўз семантикаси кенг тушунчани - ҳам “одам”,
ҳам “имкониятсизлик”, ҳам “қобилиятсизлик” семаларини намоён қилган. Бу мақолнинг юзага келиши кўз аъзосининг сезувчанлиги, таъсирчанлигига асосланган. Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ибораси бутунлай номаълум нарса ҳақида гапирилганда ишлатилади. Бунда кўз синекдоха усулидаги маъно кўчиши асосида нафақат “муайян шахс”, балки “инсоният” маъносини ифодалайди. Кўз олди, кўз ўнги кўз кўриб турган, кўриниб турган, майдон, фазони англатади. Кўз тикмоқ “интиқлик билан кутмоқ”, “умид билан 11 Шоабдураҳмонов ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили.-Тошкент, 1980.-Б.171. 12 Серебренников Б., Гаджиева Н. Сравнительная историческая грамматика тюркских языков.-Баку,1979.- С.90. 76 қарамоқ”,кўз узмаслик “тикилиб қарамоқ”, “диққатни бир нуқтага жамламоқ”, кўз тутмоқ“интиқлик билан кутмоқ” маъноларини билдиради.Кўз уриштирмоқ “маъноли қарамоқ, бирор режани амалга оширишни мақсад қилмоқ”, кўз югуртирмоқ “эътиборсиз ҳолда, шунчаки қарамоқ” тушунчасини англатади. Кўзга ташланмоқда қараш ҳаракатини бажарувчи фаоллиги эмас, балки нарса-буюмнинг атрофидагилардан ажралиб туриши, кўзга ташланиши назарда тутилган. Кўздан кечирмоқ “назорат қилмоқ”, кўздан қочирмоқ “диққатни сусайтириш оқибатида қараб турган объектидан чалғимоқ”, кўзи тушмоқ “бехосдан кўриб қолиш”, кўздан қолмоқ “кўриш имкониятидан маҳрум бўлмоқ” тушунчаларини ифодалаш учун қўлланади. Кўзни яшнатмоқ объектнинг, нарса-ҳодисанинг жозибадорлиги, кўзга яққол ташланишини билдиради.Кўзни олди моддий ҳолатдаги кўз қамашишидан келиб чиққан, предмет, нарса-ҳодисанинг нурга йўғрилганлигини ёки нурмонанд жилвакорлигини акс эттиради. Бошга тушганини кўз кўрар мақолида тана аъзолари семантик кўчиш асосида турли маънони ифодалаган. Ишнинг кўзини билмоқдакўз сўзининг “нозиклик” семаси дастлабки эътиборда бўлади. Кўз бўямоқнарса-ҳодисаниўзгача рангда, моҳиятининг аслига номувофиқ ҳолатда кўринишига сабаб бўлмоқ, ҳақиқий воқеликдан чалғитмоқ” маъноларини ифодалайди;кўз бўямачи ўз фойдаси учун маълумотларни, бўлган воқеа-ҳодисларни бузиб, нотўғри кўрсатувчи, бошқаларни алдовчи, алдоқчи (ЎТИЛ,2,447). Кўз олайтирмоқ ҳам аслида кўз ҳолатининг одатдагидан бошқача қарашига асосланган (кўзнинг олайиши). Кейинчалик салбий маъно касб этиб, “бирор объектни, нарса-ҳодисани ўзиники қилиб олишга ҳаракат қилмоқ” тушунчасини ифодалаган. Кўз остига олмоқ “бирор объектни ёки нарсани ўзиники қилиб олишга мўлжалламоқ” тушунчасини ифодалайди. Кўз очиб кўрган ибораси биринчи қараганда кўрган, кўзга кўринган объект, тушунчани сифатлаш учун ишлатилган. Кейинчалик нарса-ҳодисанинг “илк, дастлабки” сифатига эга эканлигини билдира бошлаган. Кўз очирмасликибораси ҳам денотатив маънодан шаклланган.Шамол кўз очирмайди бирикувида табиий ҳодисанинг кўзни жисмонан очирмаслиги назарда тутилган. Бу эркин бирикма турғун бирикмага айланган ва барқарорлашган ҳолда “тинчлик бермаслик, ҳоли- жонига қўймаслик” маъноларини ифодалашга хизмат қилади. Кўзга ишонмаслик кўрган нарса-ҳодиса, воқеликка шубҳа билан қарашни билдиради. Кўзга суртмоқ “эъзозламоқ”, “азиз қилмоқ” тушунчаларини англатади. Кўзига чўп солмоқ “озор бермоқ”, мажозий маънода “алдамоқ”, “панд бермоқ” маъноларини англатади. Мазкур иборанинг шаклланишида кўзнинг “нозиклик” семаси асос бўлган. Шу билан бир қаторда кўзнинг инсон ҳаётида муҳим ўрин тутиши, воқелик ҳақида маълумот олишдаги 77 асосий аъзолиги назарда тутилган. Кўзга яқин ибораси жозибадор, таъсирчан, диққатни жалб этадиган нарса-ҳодиса, объектларга нисбатан қўлланади. Download 3.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling