Alisher navoiy nomidagi toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti o‘zbek tili va adabiyotini o‘qitish fakulteti


Download 3.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/184
Sana30.10.2023
Hajmi3.61 Mb.
#1733621
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   184
Bog'liq
Мутахассисликка кириш (тил)

Кўзда тутмоқ “назарда тутмоқ, нарса-ҳодисанинг кўзга ташланадиган, 
кўринадиган жиҳатини эътиборга олмоқ” тушунчасини билдиради. Кўзи 
етмоқ кўзнинг чамалаш, ўлчаш омилидан келиб чиққан. Кўзи ёримоқ 
иборасида фарзанд туғилганидан кейин кўзнинг ёришиши, дарддан халос 
бўлиб, енгиллашиши назарда тутилган. Ёришмоқ сўзи ёримоқ тарихий асос 
ҳолида сақланиб қолган. Кўзи илинмоқ “енгил уйқуга кетмоқ”, кўзи мошдек 
очилмоқ “оқ-қорани танимоқ, билмоқ”, кўзи очиқкетмоқ кўзни юма 
олмаслик, хотиржам бўлмаслик, безовталик, нимадандир (ёки кимдандир) 
умид уза олмаслик ҳолатларини ифода этади; кўзи пишмоқ “кўравериб, 
кўникиб қолмоқ”, кўзи тинмоқ “ҳолсизланмоқ, кўриш қобилиятини қисман 
йўқотмоқ” тушунчаларини билдиради; кўзи тор руҳий ҳолатни ифодалайди, 
инсон сиқилганда, руҳан изтироб чекканда кўп нарсага қараб туриб ҳам 
уларни кўрмаслик, ҳис қилмаслик ҳолати назарда тутилган; кўзи тўрт 
бўлмоқ ниҳоятда интиқлик билан кутмоқни билдиради, кўзнинг “тўртта” деб 
келтирилиши диққат билан қарашга иккита кўзнинг камлик қилиши, бошқа 
аъзоларнинг ҳам кўзга айланганини таъкидлаш, услубий бўёқдорликни 
ифода этган; кўзи ўйнамоқ, даставвал, кўзнинг бежо ҳаракатидан 
шаклланган, бу ҳолат руҳият ифодаси бўлиб, нотинч одамнинг бирор 
мақсадни кўзлаган бежо ҳаракат-ҳолатини билдиради; кўз қиймаслик 
“истамаслик”, “арзитмаслик”. “тенг кўрмаслик”ни ифода этади; кўзга иссиқ 
кўринмоқ иссиқ сўзининг “яқин” маъносидан шаклланган; кўзини ёғ босмоқ 
денотатив маънодан шаклланган. Кўзни ёғ босиши натижасида кўриш 
қобилияти қийинлашади. Бу иборанинг маъноси коннотативликка асосланган 
бўлиб, кибрланиш, ҳаволаниш оқибатида назарга илмаслик ҳолатини ифода 
этади. Кўзини шамғалат қилиб нигоҳдан четга қочиш ёки диққат-эътиборни 
сусайтиришга эришиш тушунчасини ифодалайди. Кўзининг оқу қораси кўз 
қисмларининг кўриш фаолиятини амалга оширишда бирдек зарурлигидан 
келиб чиққан. Кўзининг пахтаси салбий маънода айтилган бўлиб, кўз 
оқининг ёқимсиз кўринишини ҳам ифода этади. Қош қўяман деб кўз чиқарма 
бирор ишни бажаришдаги ноаниқлик, мўлжални аниқ белгиламаслик 
тушунчасини, ношудлик билан қилинган хатти-ҳаракатни билдиради.
Эски ўзбек тилида шундай сўзлар борки, таркибида кўз лексемаси 
иштирок этмаса-да, бевосита шу денотатга алоқадор воқеликни акс эттиради. 
Тўтиё, сурма шулар жумласидандир. 
Тўтиё форсча-тожикча сўз бўлиб, туркий халқларнинг эроний халқлар 
билан муайян ижтимоий муҳитда яшаган, маданий-маънавий муносабатда 
бўлган даврларига бўлиб тақалади. Кейинчалик, бу сўз фаол қўлланиб,


78 
маъно 
кенгайишига 
учраган.Тўтиё 
изоҳли 
луғатда 
шундай 
тавсифланган:Тўтиё “мис зангидан ҳосил бўлган кристалл”ни билдиради. 
1.Мис купороси (тиниқ кўк йирик кристаллардан иборат модда, мис 
сульфат). 2.Эски вақтларда кўз оғриғига қарши ёки кўзни равшан қилиш 
учун кўзга суртиладиган дори (ЎТИЛ, 4, 248).Маълумки, ўз қатлам сўзлари 
семантикасида даврлар оша тилнинг ички қонуниятлари ҳамда ташқи 
омиллар таъсирида ўзгаришлар юзага келади. Бу ҳолат ўзлашган қатлам 
сўзлари семантикасида ҳам кузатилади. Ўзлашган сўзлар ўзбек тили луғат 
фондига киргач, шу тил бирлиги сифатида истифода этилади. Ўзлашган 
сўзлар муайян тилнинг луғат фондида фаол қўллана бошлагач, семантик 
ўзгаришлар юзага келади.Муайян даврларда тўтиё кўзга суриладиган
сургини ифодалаган. Кейинчалик, “кўзга суриш” семасига асосан кўзга 
тўтиё, тўтиё қилмоқ бирликлари шаклланди. Кўзга тўтиё жуда азиз, 
муқаддас ёки ноёб нарса ҳақида айтилган. Тўтиё қилмоқ Тўтиёдек кўзга 
суртмоқ, эъзозламоқ (ЎТИЛ, 4, 248). Бу ўринда тўтиёнинг ноёблиги ҳам 
назарда тутилган. Тўтиё малҳам сифатида суртилар экан, унинг танқис 
бўлиши табиий ҳол. Кейинчалик, сўз семантикасида “кўзга суриш” 
семасидан “ноёб, камёб” семалари шаклланди. Кўзга дори жуда қадрли ва 
кам топиладиган нарса ҳақида ишлатиладиган ибора (ЎТИЛ,2,446). Бу 
семадан шаклланган кўзга суртмоқ феъли “азиз қилмоқ, эъзозламоқ” 
маъносини билдиради. Кўзга суртмоқ ортиқ даражада қадрламоқ, 
эъзозламоқ (ЎТИЛ, 2, 446). Нон ушоғининг кўзга суртилиши, муқаддас 
китобни тавоф қилиш анъанаси шу семантик хусусият билан боғланади.
Кўринадики, тўтиё, даставвал, кўзга малҳам бўладиган сургини 
ифодалаган, денотатив маънода қўлланган. Муайян даврдан сўнг лексема 
семантикасида “кўзга суртиш” асосий эътибор нуқтасига кўтарилган. “Кўзга 
суртмоқ” маъносидаги тўтиё қилмоқ қўшма феъли шаклланган. Тўтиё 
лексемасида “кўк ранг”, “кукун”, “малҳам”, “сурги” семалари мавжуд 
бўлган. Семантик кенгайиш натижасида “азиз қилмоқ”, “эъзозламоқ” 
семалари юзага келган, тўтиё қилмоқтипидагиянги лексема юзага келган. Бу 
феъл мумтоз лирикада кўп учрайди. Жумладан, Алишер Навоий ижодида бу 
бирлик фаол қўлланган. Масалан:
Неча оқғай кўз ёшим, еткур ғуборин, 
Эй, насим, Фарзи айн эрур ешорур кўзга солмоқ тўтиё
13
(12). Бу байтда 
тўтиё луғавий бирлигининг денотатив маъноси ифодаланган.Шоир руҳий 
ситам оқибатида кўз ёши тўккани вакўз ёшини тўхтатиш мақсадида унга 
малҳам бўлувчиғуборни юборишни шамолдан сўрайди. Бу ўринда ғубор 
сўзининг “кукун”, чанг” маъноси назарда тутилмоқда. Шоир фикрига мисол 
келтиради ва тамсил санъати асосида таъсирчан ифода ҳосил қилади, ёшарур, 
яъни ёшланадиган (табиийки, кўзнинг ёшланиши ундаги жароҳатдан ёки 
носиҳатликдан далолатдир) кўзга малҳам сифатида тўтиёни суришларини 
эслатади, мисол қилиб келтиради”. Ғубор арабча “гард”“чанг”, “тўзон” 
маъноларини билдиради. Чанг, тўзон кабилардан ҳавода сақланган ёки нарса 
13
Алишер Навоий. Топмадим.-Тошкент:Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,1988.-Б.12. 


79 
сатҳига инган майда зарралар, гард; умуман, тиниқлик, равшанликни 
бузувчи, хира қилувчи (хиралаштирувчи) зарралар; кўчма маънода: киши 
руҳиятини бузувчи ҳолат, доғ, хиралик тушунчаларини ифодалайди 
(ЎТИЛ,5,456). Навоий ғуборни кўз ёшини тўхтатувчи малҳам сифатида 
қўллайди, бу ўринда ғубор агрегат ҳолатининг тўтиё агрегат ҳолатига 
монандлигидан маҳорат билан фойдаланган. 
Онча даврон бирла кўрдим аҳли даврондин жафо 
Ким, кўзимга тўтидек бўлди жонондин жафо (30). Бу байтда лирик 
қаҳрамон жононнинг жафосини ҳам азиз билиши, кўзга тўтиё қилиши 
айтилади. 

Download 3.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling