Alisher navoiy nomidagi toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti o‘zbek tili va adabiyotini o‘qitish fakulteti
Download 3.61 Mb. Pdf ko'rish
|
Мутахассисликка кириш (тил)
6-§. TIL VA MADANIYAT MUNOSABATI Reja: 1. Tilning akkumulyativ funksiyasi. 2. Leksemalar semantik taraqqiyotida madaniy munosabatlar ifodasi. 3. Nutqiy faoliyatda madanit munosabatlar ifodasi. Asosiy tushunchalar: til, madaniyat, nutqiy faoliyat, fonema, morfema, leksema, modelumumiylik, xususiylik, imkoniyat, voqelik, tayyorlik, hosilalilik. Tilshunoslik bоshqа fаnlаrdаn аjrаlib, oʻzichа а`lоhidа mustаqil fаn dеb tаnilgаn dаvrdаyoq, til vа nutqni fаriqlаshgа e`tibоr bеrilgаn edi. Аmmо fаn tаrаqqiyoti tаriхi dаvоmidа hаmmа sohada hаm til vа nutq bir-biridаn fаrqlаnаvеrmаydi. Shuning uchun, koʻpinchа nutqqа хоs hоdisаlаr til hоdisаsi sifаtidа tаlqin qilinib kеldi. Keyingi davrlarda til bilаn nutqni fаrqlаb yondashish oʻzbеk tili tаdqiqоtlаri uchun аsоs qilib оlinа boshlagani nutq tоvushi vа fоnеmа, fоnеtik vа fоnеmаtik oʻzgаrishlаr, lеksеmа, lеksik vа situаtiv nоminаtsiya, qurilmа vа ulаrning yuzаgа chiqishi, lugʻаviy birliklаrning mаkrо vа mikrо tеkstdаgi xususiyatlаrini, oʻzbеk tili sintаksisi sаthidа mоhiyat vа hоdisа kаbi mаsаlаlаrni аtrоflichа chuqur tаdqiq etish imkonini yaratmoqda. Til va nutq tushunchаlarining tаriхiy taraqqiyotdagi mаdаniy хizmаti chеksiz. Birоq, tilning ifoda imkоniyatlаri nutq оrqаli, nutq jаrаyonidа оchilаdi. Nutq boʻlmаs ekаn, tilning chеksiz imkоniyatlаri yuzаgа chiqmаy qоlаvеrаdi. 75 Лексемалар тил тараққиёти давомида муайян семантик ўзгаришларга учрайди. Маъно торайиши, маъно кенгайиши ҳодисалари юз беради. Лексема семантик структурасидаги ўзгаришлар янги лексик бирликларнинг юзага келишига ҳам замин яратади. Семантик ўзгаришлар тилнинг ички тараққиёти, тил тизимидаги жараёнлар, ўз навбатида, ташқи омиллар билан белгиланади. Лексеманинг семантик структураси, сўзда лисоний-маданий қарашлар, урф-одат, анъаналар ифодасини кўз лексемаси ва ундан шаклланган луғавий бирликлар семантикаси мисолида кузатамиз. Кўз – кўриш аъзоси. Адабиётларда кўр феъли кўз сўзидан фонетик ўзгариш асосида ясалган, деб маълумот берилади, р фонемасининг 3фонемасига ўзгаришидан юзага келганлиги таъкидланади. 11 Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикасига оид материаллардан маълум бўладики, кўз сўзининг асоси кў- бўлиб з кўпликни билдирувчи грамматик шаклдир. Бу қўшимча кўпроқ иккилик миқдорини англатиш учун қўлланади: қадимги туркий тилда: гөз “кўз, икиз “эгиз”, тиз “тизза”, омуз”елка”, тат.мёгэз “шох” 12 . Тува тилида семир сўзининг бирликдаги от, семиз сўзининг кўпликдаги от шаклида қўлланиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тил тараққиёти давомида кўз сўзи семантикасида ўзгаришлар юзага келди. Маъно кўчиши ҳодисаси асосида бир қатор лексик бирликлар шаклланди. Кўз лексемасидан кўз косаси, кўз оқи,кўз гавҳари (кўз қорачиғи остида икки томони қавариқ линза шаклидаги тиниқ танача) тиббий терминлари,кўз қорачиғи, кўз нурибирикмалари шаклланган. Кўз қуйидагисифатловчилар билан ёнма-ён қўлланади:қора кўз, кўк кўз, хумор кўз. Кўз лексемасидан бир қатор иборалар шаклланган:Аяган кўзга чўп тушар. Бу барқарор бирикмада кўз лексемасидаги “нозиклик” семаси ифодаланган. Қарға қарғанинг кўзини чўқимас. Бу мақолда кўз асосий аъзо сифатида келтирилган. Қарғанинг ҳаракати, бошқа жонзотларнинг кўзини чўқишига нисбат берилган. Барқарор бирикма “бир гуруҳга, бир тоифага мансуб шахслар қусурларини кўрмайдилар, бир-бирларига қарши бормайдилар” мазмунини ифодалайди. Download 3.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling