Аллоҳнинг гўзал исмлари
40
алайҳиссалом балиқнинг қорнидан қутулиб чиққанлари
каби мўмин ҳам муаммоларидан қутулади.
Киши қайси асрда, қайси замонда, қайси ҳолатда
бўлмасин, агар вазият шиддатлашса, Аллоҳ ўша иш устидан
ҳукмронликни ўз зиммасига олади. Шундай экан, сен доим
Ал-Муҳаймин, яъни ҳукмрон ва назорат қилувчи сифатли
Зот билан бирга бўлиб, оқибатда хотиржамлик ва омонлика
эришгин.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг Ал-Муҳаймин
сифатидан сифатланишни насиб қилсин, доимо Ўзининг
ҳукми, паноҳи, назоратида, муҳофазасида сақласин!
9. АЛ-АЗИЙЗ
(ُُز
ْي ِّزَعْلَا)
Ал-Азийз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир.
Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди.
Жамики азизлик
маъноси Унинг Ўзига хосдир. Куч-қувват азизлиги ҳам
Уникидир. Ман қилиш азизлиги ҳам Уникидир, У бунда ҳеч
кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Қаҳр ва ғолиблик азизлиги
ҳам Уникидир, ҳеч нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила
олмайди.
Аллоҳнинг ал-Азийз исми Қуръони Каримда юзга яқин
ўринда келган.
Ал-Азийз исмининг яна бир маъноси шарафдир.
Ал-Азийз сифатида жуда нодир деган маънода ҳам
ишлатилади. Масалан,
уран моддаси нодир ер ости
конларидандир. Демак, камдан-кам учрайдиган,
жуда оз
топиладиган ноёб, нодир нарса азиз дейилади. Мазкур кон
азиз бўлишига қарамай, ҳаммага ҳам бирдек керакли
бўлавермайди. Лекин бу исмни Аллоҳ
таолога нисбатан
ишлатиб, ал-Азийз десак, Унинг тенги ва ўхшаши йўқ деган
маънода ишлатамиз. Аллоҳнинг Ал-Азийз исмини билиш
инсонни азиз, бадавлат ва кучли қилади.
Инсон азиз
бўлишни хоҳласа, Ал-Азийз сифатли Зот билан бирга
бўлиши лозим.
Ал-Азийз исмининг яна бир маъноси азиз қилувчидир:
Аллоҳнинг гўзал исмлари
41
ُمملا ّتِمنُت ّ ملُِمملا َ ُّاَم ذُُنذلّا ّلجُق
ُّزّعُتَو ُءا َكَت نذمّم َ ملُِمملا ُعّنزَتَو ُءا َكَت نَم َ ملِ
ريّدَق َء م َشَ ّه ُك ٰ َيَس َكذنِا ۖ ُموَخملا َكّدَيّض ۖ ُءاَكَت نَم ُّلّذُتَو ُءاَكَت نَم
«
Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Мулкни
Do'stlaringiz bilan baham: