Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Аллоҳнинг гўзал исмлари   191 90. АЛ-МАНИЪ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
191
90. АЛ-МАНИЪ
(
ُُعِّناَمْلَا
)
 
«Ал-Маниъ» – ман қилувчи. 
У ҳимоя қилувчи деган маънода ҳам келади. У Зот 
хусуматчидан, душмандан, ёмонлик тушишидан, озор 
берувчи нарсалардан ҳамда дин ва дунёдаги тўсиқлардан 
сени ҳимоя қилади. Ҳимояланган эканини ҳис қилиш 
ажойиб ҳис бўлиб, инсон Аллоҳ ҳимоясида экани ва 
муҳофазасида эканини англатади. Гоҳида инсон замонавий 
машинага ўтириб сафар қилади. Аммо мақсад қилган 
маконига етиб бора олмайди. Гоҳида эски машинани миниб, 
мақсад қилган маконига соғ-омон етиб боради. У ҳимояга 
олингани учун ўзига омонлик ва хотиржамликни ҳис 
қилади. Чунки мусибат етишини ҳис қилиб яшаш ундан ҳам 
катта мусибатдир.
Масалан, 
камбағалликдан 
қўрқиш 
айни 
камбағалликдир, шунинг учун агар Аллоҳ таоло тўғри 
йўлдан чалғиган гумроҳларни азобламоқчи бўлса, улардан 
хотиржамликни олиб қўяди. Шунинг учун улар бадавлат
кучли ва ақлли бўлишларига қарамасдан хавфда 
яшайдилар.
Аллоҳ мушрикларни ширк келтиргани сабаб қалбига 
хавф солиб қўяди. Инсонда нафсий ҳис туйғуси бор, мана 
шу туйғу ҳаётда жуда муҳим туйғудир. Шу туйғу сабабли 
инсон тўғри ва солиҳ амалларни бажаради. Солиҳ амал дунё 
ва охиратдаги бахт саодат сабабидир. Гоҳида инсоннинг ана 
шу туйғусига путур етиб нафсий касалликка дучор бўлади. 
Оқибатда ана шу касали сабаб ишлашдан тўхтаб, уйга 
ўтириб қолади. Кейин сигарет ва гиёҳванд моддаларга 
муккасидан кетиб, истеъмол қилишни бошласа, у ушбу 
касали билан ҳаммани ўзига душман деб ҳисоблашни 
бошлайди. Мўмин банда эса доим кўтаринки руҳ ва олий 
ҳис-туйғуда 
яшайди. 
Чунки 
у
Ал-Маниъ сифатли Зотнинг ҳимоясида бўлади. У Зот уни 
душманлардан ва хусуматчилардан ҳимоя қилади.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
192
Набий саллаллоҳи алайҳи вассаллам Баний Назир 
қабиласига ўртадаги келишувни эслатиш учун бориб, бир 
маконга ўтирдилар. У ердагилар тил бириктириб юқоридан 
бир харсанг тошни ташлаб, Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи 
васалламни ўлдиришга келишдилар. Шу пайт ваҳий тушиб 
бу ҳақида хабар берди. Расулуллоҳ ўрниларидан туриб 
кетдилар ва ўлимдан омонда қолдилар. Тўғри мўмин 
сифатида сенга ваҳий келмайди, аммо Аллоҳ илҳом беради. 
Масалан, бир талаба сафарга чиқиш мақсадида бекатга 
борди, у ерда бир машинага ўтирди. Қўпол киши келиб 
унинг ўрнига ўтириши учун унинг машинадан тушишини 
талаб қилади. Талаба қаттиқ ғазаби келган ҳолда кейинги 
машинага чиқди. Бир пайт йўлда кетаётганида аввалги 
машинани автоҳалокатга учраб, атрофида одамлар 
тўпланиб турганини гувоҳи бўлади. Агар ҳалиги киши 
қўполлик билан у талабани тушириб юбормаганида у ҳам 
ҳалокатга учраши муқаррар эди. Ким мана шу талабани ўша 
машинага минишдан ман қилиб ундан тушуртириб юборди. 
Албатта, Аллоҳ илҳом ёки бошқа сабаб билан уни машинага 
минишдан ман қилди. Ушбу исм билан хулқланган киши 
Аллоҳдан бошқасидан сўрамаслиги даркор. Чунки берувчи 
ҳам, ман қилувчи ҳам у Зотнинг ўзидир. Ушбу исм билан 
хулқланиш орзу-умидни фақат Аллоҳдан кутиш. Аллоҳдан 
ўзгадан умид қилмаслик ва инсон берган нарсада, ғурурда 
кетмаслик билан бўлади. Чунки инсон берган нарса Аллоҳ 
ато қилган нарса, холос.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling