Аллоҳнинг гўзал исмлари
189
такаббур, кеккайган ва ёқтирилмайдиган киши бўлиши
мумкин. Лекин еру-осмоннинг холиқи, комил беҳожатдир.
Аллоҳ ўзи беҳожат, шу билан бирга махлуқотни овқат,
ичимлик ва ҳаво билан таъминлайверади. Инсоннинг
беҳожатлиги нисбийдир. Чунки инсон беҳожат бўлиши
билан бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз
нарсаларга
муҳтождир.
Масалан, ўта бадавлат инсон юрак касаллигига
чалинди. У юрак доктори олдига бориб, тавозеълик
билан
жароҳат амалиётига муҳтожманми ёки йўқми, бу
сурункалими ёки ўтиб кетадими деб бадавлат бўлишига
қарамасдан, докторнинг илми олдида муҳтожлик билан
туради. Аллоҳ таоло эса халқидан Зоти, сифати ва
султонлиги билан беҳожатдир.
Халойиқни барчаси у Зотниг инъоми ва эҳсонига
муҳтождир. У
Зот бирор кишига, бирор нарсага муҳтож
эмас, балки барча махлуқотлар у Зотга барча нарсада
муҳтождирлар. У мутлақ ва ҳақиқий беҳожатдир.
Инсоннинг беҳожатлиги мажозийдир, яъни моли билан
беҳожат, аммо соғлиқ, ақл, муваффақият ва нусратга
эҳтиёжи бор. Аллоҳнинг ушбу сифати билан хулқланиш у
Зотга ҳар доим қашшоқлик ва камбағалликни изҳор қилиш
ҳамда бирор ишни амалга оширганда буни ақлим билан ёки
билимдонлигим билан амалга оширдим деб эмас, балки бу
нарсага Аллоҳнинг фазли, ёрдами ва тавфиқи билан
эришдим деб айтиш билан бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: