Аллоҳнинг гўзал исмлари
193
эътиқодда бўлса, бошини баланд кўтариб, азизликда юради.
Барча қувват, азизлик ва журъатнинг сабаби Аллоҳдан ўзга
фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам йўқ эканига иймон
келтиришдадир. Мўмин банда Аллоҳнинг ҳукмига таслим
ва унинг йўлида сабрли бўлади. Мўмин Аллоҳнинг ҳукмида
сабр қилса, Аллоҳ унинг қалбига сукунатни солиб қўяди.
Аллоҳ таоло зарар берувчи деганда уни қандай тушунамиз.
Масалан, жарроҳ доктор фарзандини ҳар қанча яхши
кўриб унга меҳр кўрсатмасин, фарзанди кўричак
касаллигига чалинса, унга наркоз бериб жарроҳлик пичоғи
билан қорнини ёриб оғритган ҳолда кўричакни
кесиб
ташлайди. Лекин ота бу нарсани фақат
фарзандининг
соғлиги йўлида амалга оширади. Аллоҳ таоло зарар берувчи
деганда ҳам фақат мана шу маънода тушуниш лозим.
Бундан бошқа маънода тушуниш эса Аллоҳ
таолонинг
исмларини тушунишда оғиган дея ҳисобланади. У
Зот
Субҳанаҳу ва таоло бу ҳақда
ّهّئاَ مسَْأ ّفِ َنو ُدّحملُي َنيّ ذلَّا اوُرَذَو ۖ اَ ّبِ ُهوُعمداَف ٰ َنَ م سُحملا ُءاَ مسَْ ملأا ّ ذ ّلِلَو ۚۚ
«
Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир, бас унга ўша
исмлар ила дуо қилинг ва унинг исмларидан
оғадиганларни тек қўйинг» деб айтган (Аъроф сураси,
180-оят).
Банданинг ушбу исмдаги насибаси мўмин киши
Аллоҳнинг бандаларига фойда бериб, зарар кўрмаслик учун
адашган кишилардан йироқ бўлмоғидир. Ҳамда Аллоҳдан
бошқа бирор кишидан умид қилмаслиги,
бирор кишидан
қўрқмаслиги ва буткул Аллоҳга суяниб таслим бўлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: