Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

96. АЛ-БАҚИЙ
(
يِّقاَبْلَا

«Ал-Бақий» – боқий қолувчи. 
У доим бордир. Унга фонийлик етмайди. Демак, 
боқийлик дегани фонийликни аксидир. Аллоҳнинг боқий 
қолувчи нарсалари деганда, Аллоҳга итоат қилиш ва 
савобини 
кутиш 
деганидир. 
Гоҳида 
тоат-ибодат 
машаққатли ва қийин бўлади. Мукаллаф бўлинган ишлар, 
албатта, машаққат билан қўлга киритилади. Аммо ундаги 
машаққатлар йўқ бўлиб, савоби боқий қолади. Аммо 
шаҳвоний роҳат эса йўқ бўлиб унинг азоби боқий қолади.
Демак, мўмин киши боқий қоладиган нарсалар ҳақида 
фикр юритади. Ал-Бақийнинг яна бир маъноси боқий 
қолувчи солиҳ амаллардир. У Аллоҳнинг буйруқларида 
истиқомат ва бардавом юришдир. Инсон жидду-жаҳд 
қилиб, қийинчиликларни бошидан ўтказиб, натижа ва 
икром кўрсатилишини кутади.
Масалан, фитналар кенг қулоч отиб, аёллар ярим-
ялонғоч бўлган, гуноҳ маъсиятга чорлаган даврда 
яшамоқдасан. Энди сен ўзингни тутиб, нафсингни 
Аллоҳнинг буйруқларига бўйсундирсанг, сен учун нима 
қолади. Албатта, сен учун тоат-ибодатнинг савоби ва 
тавфиқи қолади.
Масалан, ҳашаматли бино қурсанг, аниқки, уни 
ўлиминг олдидан ташлаб кетасан. Хотининг ҳар қанча сенга 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
201
маъқул бўлмасин, барибир ўлиминг олдидан ундан 
ажраласан. Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир.
َمَأ موَ َو بَاَوَث َكّهضَر َدنّع موَ ُتاَحّلا ذهلا ُتاَيّقاَُملاَو 
«Боқий қолгувчи солиҳ амаллар, Роббинг ҳузурида 
савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир» (Каҳф сураси, 46-
оят). 
Боқий қолувчи солиҳ амалларга Субҳоналлоҳи вал 
ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллолоҳ валлоҳу акбар, дея 
айтиш ҳам киради. Ҳақиқатда Ал-Бақий деганда фақат 
Аллоҳ таоло тушунилади.
Пайғамбаримиз Саллаллоҳу Алайҳи Васаллам вафот 
қилганларида дунёдаги энг яхши кўрган Зот Абу Бакр 
Сиддиқ розиаллоҳу анҳу у Зотнинг жасадлари бор жойга 
кириб юзларини очдиларда яшашингиз ҳам, ўлимингиз ҳам 
гўзал бўлди дея сўнгра ташқарига чиқиб ким Муҳаммадга 
ибодат қилаётган бўлса, у киши вафот қилдилар. Ким 
Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса, Аллоҳ тирикдир. У Зот 
ўлмайди, дедилар.
Тавҳид тушунчасига эътибор беринг. Ўта кучли 
муҳаббат ҳам ширк келтиришга олиб бормади. Тавҳид 
барча нарсани асли эканини кўрсатди. Аллоҳ таоло 
боқийдир. Боқий сифати Зотий сифатлардандир. Имом 
Ғаззолий Ал-Бақий ўз Зотида Вожибул-Вужуд бўлишдир 
деб айтганлар. Ана шу Вожибул-Вужуд сўзи келажакка 
қўшиб айтилса, боқий қолувчи бўлади. Агар ўтмишга 
қўшиб айтилса, қадимий бўлади. Демак, Вожибул-Вужуд 
ўтмиш томондан қаралса, қадимий, келажак томондан 
қаралса, боқий қолувчи бўлади. Вожибул-Вужуб дегани 
ташқи таъсиридан куч олмай ўзи бардавом бўлган нарсага 
айтилади.
Масалан, машинанинг ҳаракатланиши ёқилғига боғлиқ. 
Агар ёқилғи тугаса, машина ҳаракатдан тўхтайди. Унинг 
ҳаракатланиши ташқи омилга боғлиқ. Мутлақ боқий Зот эса 
Вожиб-ул-Вужуддир. Яъни, абадий ва азалийдир. Имом Ар-


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
202
Розий Аллоҳ таоло вожибул-вужуддир. Яъни, йўқ бўлишга 
лойиқ эмасдир дедилар.
Ал-Бақий сўзининг «унинг вужудга келишида ибтидоси 
ҳам, интиҳоси ҳам йўқ» деган яна бир маъноси ҳам бор.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling