Аллоҳнинг гўзал исмлари
199
َء م َشَ ّه ُكّب ُ ذلِلاَو ۗ ُ ذلِلا ُ ُُُمّهلَعُيَو ۖ َ ذلِلا اوُقذتاَو
يمّلَس
«
Аллоҳга тақво қилинг ва Аллоҳ Сизга илм беради.
Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир» (Бақара сураси,
282-оят).
95. АЛ-БАДИЙЪ
(
ُُعِّيدَبْلَا
)
«Ал-Бадийъ» – ўхшаши йўқ нарсаларни яратувчи.
Аммо инсон бирор нарса ихтиро қилса, шак-шубҳасиз у
Аллоҳнинг махлуқотларига тақлид қилади. Масалан,
самолётни қушдан ўрганиб, сув ости кемасини балиқдан
ўрганиб ихтиро қилган. Ушбу
исмнинг нозик томонлари
билан ўрганадиган бўлсак, ким олдин бирор киши қилмаган
ишни амалга оширса, араб тилида «Абда» дейилади. Бидъат
сўзи ҳам шу сўздан олинган. Чунки бидъат амални ҳам
аввал ҳеч ким бажармаган бўлади. Бидъатнинг икки хил
маъноси бор. Луғавий маънода ҳар бир янги нарса бидъат
дейилади. Шариатда эса, динда бўлмаган нарсани янгилик
қилиш бидъат дейилади.
Мўмин кишини Ҳалийм, раҳмдил, адолатли бўлишга
чақирганда Аллоҳнинг ана шу исмлари бўлмиш Ал-
Ҳалийм, Ар-Роҳийм, Ал-Адл исмлари билан хулқланишга
чақирамиз.
Аммо
ушбу Ал-Бадийъ исмида эса, аксинча бўлиб,
ақида, ибодат ва сулукда янгилик қилмасликка чақирилади.
Чунки динга янгилик яратган одам бир суннатни тарк
қилиши эвазига янгилик яратган бўлади. Бидъат
уламоларни таърифида у Аллоҳнинг китоби, Расулининг
суннати ва умматнинг ижмосида асли йўқ бўлган нарсадир
деб айтишган. Биз Аллоҳнинг махлуқотларида янгилик ва
ихтиро қилишимизга рухсат бор.
Масалан, зироат, наботот, ҳайвонот,
рангларни ясаш,
маданларни бир-бирига қўшиш каби нарсаларда янгилик
қилиб, ихтиро қилишга рухсат берилган.
Лекин динда
янгилик қилишга асло ҳаққимиз йўқ.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
200
Бизлар Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланишда
насибадор бўлишга буюрилганмиз,
аммо бу исмдаги
насибамиз унинг динида бирор нарсани янгилик
қилмасликдир. Ал-Бадийъ сўзининг яна
бир маъноси унинг
тенги йўқ, ўхшаши ҳам йўқ, хулоса қилиб айтадиган бўлсак,
Аллоҳ барча нарсани йўқликдан яратган. Инсон эса бир
ихтирони яратмоқчи бўлса, барча нарсадан фойдаланган.
Демак, ушбу исмдаги
банданинг насибаси бидъатчи
бўлмаслигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: