Аллоҳнинг гўзал исмлари
91
олмасангиз, уни мукофотлаганингизни билгунларигача
ҳаққига дуо қилинглар», деганлар.
Бир киши сизга бирор хизмат қилиб берса-ю, сиз унинг
қилган
хизматини унутсангиз, бу жиноятдир.
Имом Шиблийдан бир киши: «Аллоҳ таолонинг гўзал
исмларидан қайси бири сизнинг тилингизда кўп айланади?»
деб сўрабди. У киши: «Ал-Ваҳҳаб исми, чунки у борлиқни
ҳиба (тортиқ) қилган», деб айтдилар.
Ушбу исмдан ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ўзига ато
қилган нарсалардан бошқаларга ҳам улашиш кераклиги ҳам
тушунилади. Демак, Аллоҳ таоло бизга ўргатган илмдан,
ато этган куч-қувватдан, насиб қилган бошқа неъматлардан
бошқаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш йўлида
фойдаланишимиз лозим экан.
Аллоҳ таоло барчаларимизга бу дунёда ҳам, охиратда
ҳам ўзимиз кутгандан, ўзимиз сўрагандан зиёда
неъматларни ҳиба қилсин!
18. АР-РОЗЗАҚ
(
ُُقاَّز َّرلَا
)
Ар-Роззақ – кўплаб ризқ берувчи, барча ризқни ва
уларнинг
воситаларини яратувчи, демакдир. Ар-Роззақ
махлуқотларига ҳеч бир оғирликсиз, қийинчиликсиз, ёрдам
сўрамасдан ризқ берувчи Зотдир.
Ушбу исм Қуръони Каримнинг қуйидаги
оятида зикр
қилинган.
َُّنِإ
ُ
ََُّاللّ
ُ
َُوُه
ُ
ُُقا َّز َّرلا
ُ
ُوُذ
ُ
ُِة َّوُقْلا
ُ
ُُنيِتَمْلا
«
Албатта, Аллоҳ – Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси,
шиддатли Зотдир» (Зарият сураси, 58-оят).
Ризқ – фойдаланилган нарсадир.
Шунинг учун
уламолар ризқ билан меҳнат қилиб қўлга киритилган нарса
орасида фарқ бор дейдилар. Демак, ризқ еган овқатинг,
кийган кийиминг ва яшаётган уйингдир. Аммо ҳали
фойдаланмаган жамғарманг, сарфламаган сармоянг – қўлга
киритган нарсангдир. Инсон ўша ризқни қай йўл
билан
қўлга киритгани хусусида сўроққа тутилади.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
92
Уламолар: «Тана аъзолар овқатдан озиқланади. Руҳлар
эса маърифат билан озиқланади», дейдилар.
Ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўладиган
амаллардан
бири намоздир. Бунга қуйидаги оят далил қилиб
келтирилган:
َومقذبّلّّ ًَُُّقاَعملاَو ۗ َكُق ُا مرَن ُنم ذنَ ۖ ا ق ماّر َ َُُآ مسَن َلَ ۖ اَ ميهَلَس م ّا َي ماللهاَو ّة َ ذهل ّبَ َ َلِمهَأ مرُمْأَو
ٰى
«
Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил.
Do'stlaringiz bilan baham: