Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

қилмадикми?!» (Балад сураси, 8-9-оятлар).
Аллоҳнинг Ал-Ваҳҳаб исми ҳақида гапирадиган 
бўлсак, Аллоҳ ҳиба қилиб, ато этган неъматлар шууримизда 
инъикос этиб, муҳаббатга, муҳаббат эса тоат-ибодатга 
айланмоғи керак.
Аллоҳ таолонинг Ал-Ваҳҳаб исми қуйидаги оятларда 
зикр қилинган:
ُ اذهَوملا َتنَأ َكذن
ِ
ا ۚ ًَ محمَر َكن ُذلِ نّم اَنَل مَُهَو اَنَتميَدَه مذ
ِ
ا َدمعَض اَنَضوُلُق مغّزُت َلَ اَنذضَر 
(Улар айтурлар) «Роббимиз! Бизни ҳидоят 
қилганингдан кейин дилларимизни ҳақ йўлдан 
оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин! 
Албатта, сен Ваҳҳабсан (барча яхшиликларни ҳадя 
этгувчисан)!» (Оли Имрон сураси, 8-оят).


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
89
اَم ُلُلم َيُ ۚ ّضمرَ ملأاَو ّتاَواَم ذسلا ُ ملُِم ّ ذ ّهلِل
َُُ َيَُّو ثَّ َنَ
ِ
ا ُءا َكَي نَمّل َُُ َيُّ ۚ ُءا َكَي
َروُكُّلَّا ُءا َكَي نَمّل
«Осмонлар ва ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи 
хоҳлаган нарсани яратур. У Ўзи хоҳлаган кишига 
қизлар ҳадя этур, Ўзи хоҳлаган кишига ўғиллар ҳадя 
этур» (Шуро сураси, 49-оят).
ّهنّ
ِ
اَو
اايّلَو َكن ُذلِ نّم ّي مَُنَف ا رّقاَس ّتَِأَرمما ّتَن َكََو ّئِا َرَو نّم َ ّياَوَمملا ُتماّر
«Мен ортимдаги қариндошлардан қўрқдим. Аёлим 
туғмас эди. Энди менга Ўз даргоҳингдан бир валий – 
ортдан қолгувчи ато эт!» (Марям сураси, 5-оят).
Аллоҳ бизга нима ато қилди? Аввало, бизга борликни 
ато қилди, яъни бизни соғ-омон дунёга келтирди. Сиз соғ-
омонсиз, озиқ-овқатингиз бор, аёлингиз, фарзандларингиз 
бор, яшаш учун уй-жойингиз бор, ишингиз, касб-корингиз 
бор, жамият ичида ўзига яраша обрўнгиз бор, демак, Аллоҳ 
сизга барча нарсани ато қилган.
Сувнинг на ранги, на таъми ва на ҳиди бўлади. Агар 
сувнинг ранги гулникидек қип-қизил бўлса, инсон танг 
аҳволда қолар эди. Агар сув ширин бўлса, таомлар ҳам, 
бошқа егуликлар ҳам ширин бўлиб кетар эди. Агар сув 
ёпишқоқ бўлса, инсон ўзининг аъзои баданини, либосини, 
уй-жойини қандай пок тутар эди? Сувга бу хусусиятни ким 
ато қилди? Йил, ой, ҳафта, кунларни билиш учун, вақт 
ҳисобини қилиш учун ким бизга осмондаги ойни тақвим 
қилиб берди? Ҳаво бузилиб, ҳамма ёқни ғубор қоплаганда 
ёмон ҳидларни ҳайдаш учун бизга ким шамол юборди?
ُ اذهَوملا َتنَأ َكذن
ِ
ا 
«Албатта, сенгина Ваҳҳабсан (барча яхшиликларни 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling