Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг
Download 68.58 Kb.
|
4860 карор (3)
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги ва шаффоф эмаслиги турли шаклдаги коррупция ҳолатларига сабаб бўлмоқда;
б) кадрларни тайёрлаш соҳасида: умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш талаб этилмоқда; педагогик инклюзив таълим учун етарли эмаслиги натижасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кадрларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда касбий малака даражаси болаларга таълим беришда қатор муаммолар юзага келмоқда; педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларига инклюзив таълим бериш методикасига оид фанлар киритилмаган; педагогика ва методика фанларига оид дарсликларда инклюзив таълим дастурлари киритилмаганлиги, шунингдек бўлажак педагогларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар жалб қилинган таълим муассасаларида амалиёт ўтамаётганлиги уларнинг касбий тайёргарлик сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда; умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари инклюзив таълим ҳақида етарли маълумотларга эга эмаслиги инклюзив таълимни жорий этишнинг самарасизлигига олиб келмоқда; малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълими бўйича малака ошириш курслари ташкил этилмаган, улар фаолиятига инклюзив таълим бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилинмаган; в) ўқув жараёнини ташкил этиш соҳасида: умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш методикаси ишлаб чиқилмаган; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилмаган; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари зарур махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан етарли даражада таъминланмаган; д) инклюзив таълим тизимини молиялаштириш соҳасида: инклюзив таълимни ривожлантириш учун етарли маблағларни самарали ва шаффоф тизим асосида тақсимлаш ва фойдаланиш талаб этилмоқда; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ўқув жиҳозлари ва материалларини янгилаш, мактаб биноларида инклюзив таълимни жорий этишга қаратилган шароитлар яратиш учун давлат бюджетидан таълим муассасаларига етарли маблағлар йўналтирилмаяпти. Download 68.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling