Бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзуси
“Тиббиёт фанлари” йўналиши бўйича
№
Амалий
лойиҳа мавзуси
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа
Лойиҳанинг
йиллик
молиялаштириш
ҳажми*
1
2
3
4
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати
(ОБШҚ) ва
лаб
касалликларини даволаш учун
фотодинамотерапия
аппаратини яратиш
Тадқиқот шакли: Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати (ОБШҚ) ва лаб
касалликларини даволаш учун фотодинамотерапия аппаратини яратиш бўйича
амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий тадқиқот натижалари:
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва лаб касалликлари лазер нурлари билан
даволаш алгоритми ишлаб чиқилади;
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини
даволашнинг кам харажат
мақбул алгоритими ишлаб чиқилади.
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликлари (кўп шаклли эксудатив
эритема, сурункали
кайталанувси афтоз стоматит, кизил ясси темиратки,
хейлитлар, пародонтни яллиглагиш касалликлари) лазер ёрдамида
комплекс
терапия курсининг клиник даволаш алгоритмлари ишлаб чиқилади.
- оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини даволаш учун лазер-ускуна
яратилади.
- яратилган янги маҳаллий лазер ускунаси ва
хозирда мавжуд махаллий ва
хорижий ускуналар ёрдамида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини комплекс даволаш
натижаларини қиёсий таҳлилини ўтказилади ҳамда даволаш стандартларини
янгиланади.
Натижаларни синовдан ўтказиш: Тадқиқот
натижалари Тошкент давлат
стоматология институтида синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк
объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли
илмий журналларда ва
Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган
журналларда илмий мақолалар чоп этилади.