Амалий машғулот №2
Дезинфектсияловчи эритмага солиш усули
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стерилизатсия
- Синама ўтказиш техникаси
- Натижани талқин қилиш
Дезинфектсияловчи эритмага солиш усули. Бу усул учун қуйидаги эритмалар қўлланилади:
Хлорамин Б нинг 3% ли эритмасида 60 дақиқа (сил касалликларида - 5% ли хлорамин эритмасида 240 дақиқа). 6% водород пероксиди эритмасида 60 дақиқа ёки 4%ли эритма билан 90 дақиқа. 15 дақиқа мобайнида 2%ли глутарал эритмасида. 30 дақиқа давомида 70% спирт эритмасида. Стерилизатсия (лотинча стерилис – наслсиз) – модда ёки буюмни унга физик ёки кимёвий омиллар билан таъсир ътиш орқали микроорганизмлардан бутунлай халос этишдир. Алоҳида ажраладиган буюмларни стериллашдан олдинги тозалаш қуйидаги тартибда бажарилади. 30 сония давомида оқар сув билан чайиш. 50 ° C ҳароратда буюмни 15 дақиқа мобайнида ювиш воситаларига ("Биолот", "Лотос") солиб қўйиш. Ҳар бир буюмни пахта-докали тампон ёки шётка ёрдамида ювиш воситаси билан 30 сония давомида ювиш. “Биолот” билан фойдалангандан кейин 3 дақиқа давомида, “Тиббий лотос”дан кейин 10 дақиқа давомида оқар сувда чайиш. 30 дақиқа давомида дистилланган сувда тутиш. Намликни тўлиқ йўқолгунча 80-85 ° C ҳароратда иссиқ ҳаво билан қуритиш. Тиббий асбобларни стерилизатсиядан олдин тозалаш жараёнининг сифатини назорат қилиш. Агарда амидопирин ёки азопирамид намунаси билан текширилгандан кейин махсулотда қон қолдиқ миқдори аниқланмаса, стерилизатсиядан олдинги тозалаш самарали ҳисобланади. Синама ўтказиш техникаси (қайта ишлатиладиган тиббий асбоблар учун ишлатилади). Стерил бўлмаган пахтага реагент суртилади. Бир неча сониядан сўнг, пахта момиқи устига ранг реактсияси юзага келмаганда, у билан шпритс пистони, ташқи цилиндри, игнаси ва канюла артилади. Кейин реактивни шпритс поршенига тортиб, бошқа пахта момиқига юборишади. Шундан кейин игна уколга ўрнатилади, реактив цилиндрга қуйилади ва шпритс ва игна (игна текширилади) орқали ўтади. Натижани талқин қилиш: пахта момиқида ифлосланиш бўлган тақдирда, у кўк-яшил (ижобий амидопирин тести) ёки бинафша-кўк (ижобий азопирамидали намунадир) рангига ўзгаради. Тиббий профилактика муассасасида ўз-ўзини назорат қилиш камида хафтасига бир марта амалга оширилади. Текширув бир вақтнинг ўзида бир хил номдаги қайта ишланган махсулотларнинг 1 фоизига, аммо 3-5 донадан кам бўлмаган миқдорда ўтказилади. Санитар-епидемиология стантсиясининг ходимлари стерилизатсиялашдан олдинги тозалаш сифатини назорат қилишни чоракда бир марта амалга оширади. Хоналарни, муолажа хонасининг ускуналарини дезинфектсия қилиш 1% лик хлорамин эритмасига ёки 3% водород перикс эритмасига қўшилган ювиш воситаларида намланганматолар билан икки марта артиш амалга оширилади. Мато ёрдамида тозалаш: Ишлатишдан 60 дақиқа олдин эритмалардан бирига солиш (1% хлорамин Б эритмаси, 0,5 % калтсийгипохлорит эритмаси) 15 дақиқа давомида 2% ли сода эритмасида қайнатиш. Агар ускуналар ёки мато қон билан ифлосланган бўлса, дархол хлорамин Б нинг 3% ли эритмаси ишлатилади. Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling