Амалий машғулот №2


Терапевтик бўлимининг санитар-епидемиологик режими


Download 63.18 Kb.
bet13/19
Sana12.11.2023
Hajmi63.18 Kb.
#1768712
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2-машгулот ТКК

Терапевтик бўлимининг санитар-епидемиологик режими
Терапевтик бўлимда санитар-епидемиологик режим талабларига қатъий риоя қилиниши касалхона ички инфектсияси профилактикаси, патоген микроорганизмлар, ҳашоратлар (сувараклар, пашшалар, клопалар) ва кемирувчилар кўпайишининг олдини олишнинг асосий шартидир.
Касалхона ичи инфекцияси
Касалхона ичи инфекцияси (нозокомиал (юнонча носокомеион –шифохона), шифохонага оид) юқумли табиатга эга бўлиб, статсионарга қабул қилингандан кейин 48 соатдан орасида (ёки статсионардан чиққанидан кейин 48 соат давомида) ривожланади, шунингдек беморни даволаш ва беморни парваришлаш билан шуғулланадидиган тиббиёт ходимида ҳам кузатилади.
Нозокомиал инфектсия ривожлана оладиган шахслар :

  • Касалхонага ётқизилган беморлар (шифохонада инфектсия);

  • Соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган беморлар: кундузги шифохона, диспансер, маслаҳат маркази, поликлиника, тез ёрдам ва бошқаларга юзланганлар;

  • Тиббий ходимлар: касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларида беморларга парвариш кўрсатишда юқтириб олишади.

Касалхона шароитида қуйидаги юқумли касалликлар ривожланиши мумкин.

  • Йирингли инфектсиялар: пиодерма.

  • Болалар юқумли касалликлари: қизамиқ, қизилча, дифтерия, эпидемик паротитлар ва бошқалар.

  • Вирусли инфектсиялар: грипп, вирусли гепатит Б, C, Б, ОИВ ва ҳ.к..

  • Ичак инфектсиялари салмонеллёз, амёбиоз, шигеллозлар ва бошқалар:

  • Ўта хавфли инфектсиялар: куйдирги, ўлат, ичтерлама, ва хоказо.

Бу инфектсияни вужудага келтирадиган асосий патогенлар:

  • Облигат ( лотинча облигатус - зарур) патоген микрофлора: болаларда касаллик келтириб чиқарадиган микроорганизмлар - қизамиқ, дифтерия, қизилча, паротит ва бошқа, ичак инфектсиялари – салмонеллалар ва бошқалар, гепатит Б, C ва бошқалар.

  • Шартли патоген флора: Стафилококкус ауреус, стрептококклар, Псеудомонас аеругиноса, Эсчеричиа, кўк йиринг таёқчалар ва ҳоказолар.

  • Ситомегаловирус, бир ҳўжайралилар

Инфексия манбаси асосан тиббиёт ходими ва беморларнинг ўзидир. Бундан ташқари, микроорганизмлар манбайи бўлиб қўл, ичак, сийдик йўллари, томоғ, соч, тери, оғиз бўшлиғи хизмат қилиши мумкин. Тиббиёт ускуналари, каучук маҳсулотлари айниқса хавфли, масалан, катетерлер, дренаж найчалари; ускуналар орқали,ингаляторлар ва дори-дармон, озиқ-овқат, чанг, сув ва бошқалар орқали организмга тушиши мумкин.
Инфектсия ҳаво-томчи (аеросол), маиший - контакт ва сунъий узатиш механизмлари орқали тарқалади. Касалхона ичи инфектсияси вужудга келиши хавфи бўлган асосий гуруҳлар: 1) кўп сонли даволаш ва диагностика муолажаларикўрсатиладиган беморлар; 2) сурункали касалликларга чалинган беморлар; 3) кекса беморлар; 4) иммунитети заифлашган беморлар.
Касалхона ичидаги инфектсиянинг олдини олишнинг асосий қоидалари

  • Ҳимоя кийимларини ўз вақтида ва тўғри ишлатиш (шу жумладан сақлаш).

  • Тиббий ходимларнинг қўллари этарли даражада тоза сақлаши.

  • Қабул бўлимида санитария-епидемиология режимига риоя қилиш: тўғри санитар-гигиеник қоидаларига амал қилиш, педикулёзни текшириш, термометрия ва бошқалар.

  • Бўлимларда санитария-гигиеник тартбнинг ҳолатини ва беморларнинг шахсий гигиенасини назорат қилиш (шу жумладан чойшабларнинг ўзгартирилиши).

Тиббий муолажалар воситаларини дезинфексия қилиш
Овқатланишда тозалик қоидаларига амал қилиш: озиқ-овқат чиқиндиларини ўз вақтида ташлаб юбориш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлик муддатини текшириш.Касалланиши мумкин бўлган беморни аниқлаш.
Тиббий ходимлар учун ҳимоя кийимлари. Ниқоб: тўрт қаватли дока ёки махсус материллардантайёрланган бўлиши мумкин .Шундай бўлсада, одатий ниқоб орқали ҳаво-томчи инфектсияларидан ҳимоя самарадорлиги 10% ташкил этади. Замонавий кўп қаватли ниқобларда қаватлардан бири полипропиленли филтр бўлиб, 99% филтратсияни таминлайди. Кўзойнаклар кўзга беморларнинг биологик материалларини - қон, сўлак ва ҳ.к.ларнинг тушишидан ҳимоя қилади. Қўлқоп қўлни - қон, сўлак, сийдик, ахлатдан ҳимоя қилади.
Халат, фартук (СМС матодан тайёрланганлари ҳам): беморларнинг парвариши жараёнида инфекция тарқалишини олдини олади.

Download 63.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling