Амалий машғулот №2
Эш-хушни (онг ҳолати) турлари
Download 63.18 Kb.
|
2-машгулот ТКК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антропометрия
Антропометрия Агар бемор қониқарли ҳолатда бўлса, антропометрия ўтказилади. Антропометрия (юнонча антропос -одам, метрео - ўлчов) - баландлик, вазн ва кўкрак айланаси каби бир қатор кўрсаткичларни ўлчаш орқали инсон танасини баҳолаш. Ҳамшира беморнинг тиббий жадвалида сарлавҳа саҳифасида керакли антропометрик кўрсаткичларни қайд қилади; текширувлар бўлим ҳамширалари томонидан амалга оширилганда эса текширув натижалари ҳарорат варақасига қайд этилади. Беморнинг бўйини ўлчаш Зарур ускуналар. Ростомер. Бир марталик Салфетка ишлатилади (афзал). Муолажа тартиби. 1.Ростомер платформасига (бемор оёғи тагида) бир мартталик салфетка қўйилади 2. Ростомернинг сатҳини кўтариб, беморга тик туриши таклиф қилинади (оёқ кийимисиз) Беморни ростомер платформасига жойлаштирилади; ростомернинг вертикал панасига энса, курак, тўш ва тўпиқ қисми тегиб туриши керак Беморнинг тепаси бўйлаб ўлчов аниқланади. Беморга платформани чиқариш учун ёрдам берилади Беморнинг вазнини аниқлаш Зарур ускуналар. Тиббий тарозилар. Бир мартталик салфеткалар Муолажа тартиби. Тарози устига (беморнинг оёғлари тагида) салфетка қўйилади беморга тарози устида (оёқ кийимисиз) туриш таклиф қилинади. Масса ўлчанади. Беморга тарозидан тушишга ёрдам берилади.. Ўлчов малумотлари ёзиб олинади Бугунги кунда электрон платформалар (50-100 грамлик дискрассали), платформа (ёки масофавий дисплей) билан бирлаштирилган экранга эга бўлган тарозилар оммалашиб бормоқда. Download 63.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling