Амалий машғулот №4 Мавзу: Фавқулодда вазиятни баҳолаш


Download 118 Kb.
bet2/2
Sana20.01.2023
Hajmi118 Kb.
#1103498
1   2
Bog'liq
Радиацион

Кимёвий қидрув асбоблари.
  • Бу асбоблар атроф мухитнинг - сув, озиқ - овқат, кийим ва бошқаларнинг захарловчи моддалар билан ифлосланишни аниқлаш учун қўланилади.
  • ВПХР, ПХР - МВ, МПХР, МПХЛб, ГСП - 11 асосий кимёвий қидирув асбоблари ҳисобланади. Захарли моддаларни топиш ва аниқлаш принципи - шу асбоблардаги индикатор трубкаларнинг захарли моддалар таьсирида ўзига ранг пайдо этишга асосланган.
    • Радиацион вазиятни баҳолашда тузилмалар ҳаракатининг, шунингдек, халқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш объектларининг радиоактив зарарланиш шароитларида фаолиятнинг турли вариантларини анализ қилиш ва одамларга радиация таъсирини инкор қиладиган мақсадга мувофиқ ҳаракатлар вариантини (йўлини) танлаш назарда тутилади. Масалан;
    • зарарланган жойда шахсий таркиб олиши мумкин радиация миқдорини аниқлаш;
    • зарарланган зоналарда тузималарнинг бўлиш муддатини аниқлаш;
    • тузилмаларнинг зарарланган зонага кириш вақтини аниқлаш;
    • радиоактив зарарланган зонанинг мақсадий босиб ўтиш йўлини (вариантини) аниқлаш;
    • зарарланган ўчоқдан тузилмаларнинг чиқиш вақтини аниқлаш;
    • рухсат этилган нурланиш дозасини ҳисобга олган ҳолда ўчоқда ишни бошлаш вақтини аниқлаш ва ҳоказо.
    • Радиацион шариотни ядро қуроли қўлланилиши оқибатларини тахмин қилиш ҳамда радиацион разведка маълумотлари ёрдамида аниқлаш ва баҳолаш мумкин.
    • Радиацион шариотни тахмин қилиш усулида баҳолашда муҳит радиацион зарарланишнинг миқёси (масштаби) ва даражаси тўғрисида тахминий маълумотга эга бўламиз, бу ҳақиқий маълумотдан анча фарқланиши мумкин, чунки тахминий усул ядро заряди портлатилишдан кейин, аммо радиоактив заррачалар ерга тушишидан олдин олиб борилади.
    • Радиацион ҳолатни бу усулда баҳолашда қуйидаги бошланғич маълумотлар зарур:
    • 1) ФМTX объектларида, ҳаракат йўналишида ёки тузилмалар ва муассасалар жойлашиш (дам олиш) туманларида радиоактив зарарланишни вужудга келтирган ядро портлаши вақти;
    • 2) Фуқаро муҳофазаси объектида, ҳаракат йўналишида, тузилмаларининг жойлашиш туманларида, объектда ионловчи нурланишнинг доза қувватлари ва шу доза қувватиларини ядро портлашидан кейинги ўлчанган вақт;
    • 3) Пана жойлар ва транспорт воситалари томонидан ионлаштирувчи нурланиш дозаси қувватини кучсизлантириш коэффитиентларининг кўрсатгичлари.
    • Ядро портлаш вақти. Агар маълум сасабаларга кўра ядро портлашининг вақти аниқланмаган бўлса, унда радиацион доза қуввати дозиметрик асбоблар ёрдамида маълум вақт оралиғида икки маротаба ўлчанади ва жадвал асосида ҳисоблаш йўли орқали аниқланади.Жойлардаги радиация даражаси тез ва такрор аниллаб турилса,радиация даражаси шунча аник булади. Агар шахсий таркиб зарарланган жойда транспорт воситаси харакат килаётган радиация дозаси курсаткичи радиактив нурларининги кучсизланиш коэффицентига булиш оркали аникланади.
    • Ионловчи нурланишнинг доза қувватлари. Ионловчи нурланишнинг доза қувватлари дозиметрик приборлар билан ўлчанади.
    • Объектда нурланиш доза қувватларини ўлчаш бир вақтда ўтказилмаганлиги сабабли, радиацион вазиятни баҳолашда уларнинг ўлчамини ядро портлашидан бир соат кейин ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир (4-жадвал).
    • Радиактив зарарланган зона чегараси картага ёки чизмага қўйидаги тартибда ўтказилади:
    • -картада (чизмада) радиация доза қувватини ўлчаш нуқталари белгиланади;
    • -ҳамма нуқталарда ўлчанган радиация доза қуввати кўрсатгичларини 3-чи жадвал бўйича ядро портлашидан бир соатдан кейинги доза қувватига олиб келинади ва олинган натижа ўлчаш нуқтасининг ёнида кўк рангда ёзиб қўйилади;
    • - ўлчаш нуқталаридаги портлашдан бир соат кейинги доза қуввати зарарланиш зонасининг ташқи чегарасидаги доза қувватига тенг ёки яқин унга яқин бўлса, бу нуқталар бир-бири билан қуйидаги ранглардаги чизиқлар билан туташтирилади: А зона – кўк рангда, Б зона – яшил рангда, В зона – жигар рангда, Г зоан қора рангда
    • КИМЁВИЙ ШАРОИTНИ БАҲОЛАШ
    • Кимёвий шароит деганда душман томонидан кимёвий қурол қўллаш натижасида пайдо бўлган зарарланиш ўчоғининг саноат объектлари ишига ва кишиларнинг ҳаёт фаолиятига маълум даражада таъсир қилиши тушунилади.
    • Tиббий хизмат учун кимёвий шароит деганда кимёвий қурол қўлланилиши натижасида тиббий кўчириш (эвакуация) босқичларининг зарарланиши, ушбу зарарланишнинг бемор ва зарарланганларга ҳамда тиббиёт ходимлари иш фаолиятига таъсири тушунилади.
    • Кимёвий шароитни баҳолаш қуйидагича ўтказилади:
    • 1) Кимёвий зарарланиш ўчоғи картага (чизмага) разведка маълумотлари тўлиқ олиб бўлингандан сўнг чизиб кўрсатилади ва заҳарловчи моддалар булутининг тахминий ичкарига тарқалиши ҳамда унинг турғунлиги кўрсатилади. Душман томонидан кимёвий қурол зарбасига учраган жойлар картага кўк қалам билан айлана шаклида (авиация томонидан қўлланилганда овал шаклида) чизилади, стрелка билан кўрсатилган йўналиши, узун стрелка билан эса заҳарловчи модда бирламчи булутларининг ичкарига йўналиши кўрсатилади.

    E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT


    Download 118 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling