Aмалий машғулот Дитерпеноидлар: ретинол, ретиналь. Тетратерпеноидлар (каротиноидлар), β-каротин
Download 0.87 Mb.
|
3-Aмалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лютеин Зеаксантин
α-каротин
β-каротин Лютеин (ва унинг изомери зеаксантин) кўриш қобилияти физиологиясида катта роль ўйнайди. Молекуляр формуласи C40H56O2. Лютеин Зеаксантин (лот. –“жўхори”, юнон. -сариқ) каротиноид гуруҳининг кенг тарқалган пигментларидан бири (ксантофилл). Ўсимлик ва микроорганизмларда учрайди. Гармдори, жўхори, заъфаронларга ўзига хос сариқ ранг берадиган пигментдир. Зеаксантин ва лютеин каротиноидлари кўз пардасининг асосан марказий зонасида бўлиб, кўз пардасини ультрабинафша ва кўк нурлардан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Зеаксантин Одам организми лютеинни синтез қилиш қобилиятига эга эмас, шунинг учун лютеин организмга кириши фақат овқатланиш билан боғлиқ. Лютеин биосинтези α-каротиндан гидроксилирлаш йўли билан фақат ўсимликларда бўлади, шунинг учун одам ва ҳайвонлар лютеинни овқат билан олишлари керак. Олий ўсимликларда лютеин биосинтези қуйидагича ўтади: Биринчи босқич – изопрен занжирининг ҳосил бўлиши: геранилгеранилсинтаза иштирокида изопренилфосфатдан геранилгеранилпирофосфат ҳосил бўлади: Тўртта геранилгеранилпирофосфат фитоенсинтаза иштирокида фитоен ҳосил қилади: Фитоендесатураза таъсирида дегидрирлаш орқали зета-каротин ҳосил бўлади: Зетакаротиндесатураза таъсирида кейинги дегидрирлаш ликопин ҳосил бўлишига олиб келади: Ликопинциклаза ликопинни альфа-каротинга айлантиради: Альфа-каротин каротингидроксилаза таъсирида лютеинга айланади: Саволлар А витамини қайси шаклларида учрайди? Ретинол ва ретиналларнинг фарқи нимада? Ретиналнинг изомерлари? Ретинол қандай тетратрепенлардан ҳосил бўлади? Каротиноидлар қаерда учрайди? Каротиноидлар қандай гуруҳланади? Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling